1-МАШҒУЛОТ. МУЛОҲАЗАЛАР УСТИДА АМАЛЛАР. ФОРМУЛА ТУРЛАРИ.
Амалий машғулотнинг технологик картаси
Босқичлар, вақти
|
Фаолият мазмуни
|
ўқитувчи
|
талаба
|
1-босқич.
Кириш
(15 мин)
|
1.1.Мавзуни, унинг мақсади, кутиладиган ўқув натижаларини эълон қилади.
Машғулот якка, жуфтликда, ҳамкорликда ишлаш технологиясини қўллаган ҳолда ўтишни маълум қилади. Баҳолаш турлари, мезонларини эълон қилади.
1.2.Нилуфар гулидан фойдаланган ҳолда талабаларнинг назарий тайёргарлик даражасини аниқлайди: (1-илова).
1.3.Мавзу бўйича талабалар назарий билимларини умумлаштиради.
|
Мавзуни ёзади ва «Нилуфар гули» жадвалини тўлдиради.
Саволларга жавоб беради, эшитади.
|
2-босқич асосий
(55 мин)
|
2.1. Мулоҳазани таниш, унинг рост ёки ёлғонлигини аниқлашга доир мисолни намойиш қилади (2-илова).
2.2.Талабаларнинг ҳар бирига алоҳида мустақил иш топширади. (мустақил ишлар тўпламидан ўз вариантидаги 1,2-мисоллар).
2.3.Вазифани бажаришда ўқув материаллари (маъруза матни, ўқув қўлланма)ларидан фойдаланиш мумкинлигини эслатади.
Топшириқ натижалари жуфтликда муҳокама қилиниши ва ўзаро баҳолашни топширади.
«Нилуфар гули» жадвалини баҳолайди (4-илова).
2.4.Формуланинг ростлик жадвалини тузиш, турини аниқлашга доир мисолни ечиш жараёни намойиш этади (3-илова, 16-18-слайдлар).
2.5.Талабаларга якка тартибда бажариш учун топшириқ беради (мустақил ишлар тўпламидан шеригининг вариантидаги 3,4-мисоллар).
2.6. Ўзаро назорат, муҳокама амалга оширилишини эслатади.
Қаторлар оралаб талабаларнинг мисол ишлаш ва ўзаро муҳокамасини кузатади.
|
2.1.Тинглайди, ўйлайди, саволларга жавоб беради, ёзиб олади.
2.2.Ўз топшириғини бажаради, зарур ҳолда ўқитувчидан ёрдам сўрайди.
2.3.Шериги жавобини эшитади ва баҳолайди.
2.4.Тинглайди, ўйлайди, саволларга жавоб беради, ёзиб олади.
2.5.Ўз топшириғини бажаради, зарур ҳолда ўқитувчидан ёрдам сўрайди.
2.6.Шериги жавобини эшитади ва баҳолайди.
|
3-босқич
Якуний
(10 мин)
|
3.1. Машғулотни якунлайди талабаларни баҳолайди (4-илова) ва фаол иштирокчиларни рағбатлантиради.
3.2. Мустақил иш сифатида мисол ва машқлар тўпламидаги 1-§ 4,5,8; 2-§ 9,12,15- мисолларни ишлаб келишни топширади.
|
3.1. Эшитадилар.
3.2Топшириқни оладилар.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |