I маъруза машғулотлари


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

 Неопозитивизм оқимининг йирик намояндалари Kарнап, Айер, Рассел, Витгенштейн ва 
бошқалардир. Нео — янги; позитив — ижобий деган маънони англатади. Непозитивизм Fарбда 
Х1Х асрнинг 20 — йилларида пайдо бўлган, асосчиси XIX асрда яшаган Огюст Kонтдир. Унинг 
фикрича, фалсафа аниқ фанлар тараққиётисиз мавжуд бўла олмайди. Фалсафа — объектив 
реалликни эмас, балки аниқ фанлар қилаётган илмий, яъни ижобий (позитив) хулосаларни 
ўрганиб, таҳлил қилиб уларни мантиқан бир тартибга, системага солиши керак. 
Kонт фалсафанинг ўзи мустақил равишда объектив дунё тўғрисида ҳеч қандай аниқ 
билимлар бериши мумкин эмас, у шу пайтгача йиғилган билимларни формал логика қонунлари 
асосида таҳлил этиши ва қайта баҳолаши, уни «абсолют ғоя, руҳ» тўғрисидаги ортиқча 
фикрлардан тозалаши керак ва янги фалсафани яратиши керак, деб таълим берган. 
Неопозитивистлар верификация принципини илгари сурадилар (лот. Veritas — хақиқат.) 
уларнинг фикрича, фақат тажрибада ўз тасдиғини топган билимгина ҳақиқийдир. Лекин назарий, 
мавҳум билимларнинг ҳаммасини ҳам тажрибада эквивалентини топиш, айнан шундай эканлигини 
исбот қилиш мумкин эмаслиги туфайли бу принцип кейинчалик инкор этилди. 
Шундан сўнг постпозитивизм (яъни кейинги позитивизм) вакили K. Поппер 
фальсификациялаш методини илгари сурди. Бунга кўра, инсон баъзи назарий билимларнинг 
хақиқатлигини эмас, хато эканлигини исботлаши керак. Охир-оқибатда неопозитивизм вакиллари 
фалсафа билимларнинг хақиқийлигини мантиқий — лингвистик усул орқали исботлаши ва 
системалаштириши керак, деган хулосага келдилар. ХХ асрнинг 60 — 70 йилларига келиб
неопозитивизмнинг мавқеи камайиб, асосий ўринга структурализм ва герменевтика чиқди. 
Структурализм (асосий вакиллари Леви — Стросс ва Фуко) билишда структуравий 
усулнинг аҳамиятини мутлақлаштиради. Бу оқим тарафдорлари нарса ва ҳодисанинг 
структурасини билиш унинг объектив моҳиятини билиш демакдир, деб ҳисоблайдилар. Масалан 
Леви-Стросс мифологик тафаккурни таҳлил этиб, турли жойларда яшаган қадимги қабилалар ва 
халқлар яратган афсоналарнинг умумий структурага эга эканлигини исбот қилди. Унинг фикрича, 
бу афсоналарнинг асосий мазмуни бир-бирига тўла мувофиқ келади. Инсониятнинг илмий 
тафаккури ҳам бу таълимотга кўра шундай принципга, умумий мантиққа эга. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling