I маъруза машғулотлари


Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик тамойили


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/18
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1029015
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.pptx (1)

Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик тамойили. Албатта, фалсафа умуминсоний 
фан сифатида башариятга доир умумий муаммоларни қамраб олади. Маълумки, олам ва одам 
муносабатлари, жамият ва табиатни асраш, умрни мазмунли ўтказиш, яхшилик ва ёмонлик каби 
қадриятлар билан боғлиқ масалаларнинг барчаси инсоният учун умумий. Аммо фалсафада муайян 
миллий хусусият, мақсад ва интилишлар ҳам ўз ифодасини топади. Аслида, юқорида зикр этилган 
умуминсоний мавзу, масала ва муаммоларнинг барчаси аввал-бошда хусусий, миллий, минтақавий 
аҳамиятга молик масалалар тарзида намоён бўлади. Ўз юрти, миллати, ота-онаси ва ёр-
биродарларини севган ватанпарвар инсон, аввало, ана шуларнинг камоли учун қайғуради, уларни 
ўйлайди, уларга хизмат қилишни олий саодат деб билади. Бундай шахс дунёқарашида ана шу 
жиҳат ва хусусиятлар албатта акс этади. Бу эса, ўз навбатида, умуминсоний фан бўлган фалсафада 
миллийликнинг акс этишига асос бўлади. Умуминсонийлик — ватансизлик (космополитизм) 
бўлмагани сингари, миллийлик ҳам — миллий қобиққа ўралиш, миллий маҳдудлик дегани эмас. 
Лекин сизнинг хаёлингизда беихтиёр «Миллий фалсафа бўлиши мумкинми. Ахир, 
юқорида фалсафага ўз моҳияти билан умуминсоний фандир, деган таъриф берилди-ку» - деган 
саволлар чарх уриши мумкин. Бу — ўзига хос миллий тараққиёт йўлидан кетаётган барча халқлар 
фалсафаси учун дахлдор бўлган саволлардир. Агар биз юқорида қайд этилган муаммоларга 
миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, Ўзбекистонда бу йўналишни 
ривожлантириш зарурати етилганини англаймиз. 
Фалсафий адабиётларда миллий фалсафа мавзуида турлича фикрлар мавжуд. Айрим 
файласуфлар, аслида миллий фалсафа бўлиши мумкин эмас, бундай ёндашувнинг ўзи этник 
маҳдудликка олиб келади, деб ҳисоблайди. Бошқалари эса, модомики, миллий фалсафа миллий ғоя 
ва мафкурани шакллантиришниг назарий асоси экан, ҳар қандай умумий қонуниятлар муайян 
ижтимоий макон ва тарихий замонда хусусий ҳолда намоён бўлади, дея миллий фалсафани ёқлаб 
чиқади. 
Биз миллат бор экан, миллий маданият, тил ва адабиёт ҳам мавжуд деган фикрга ўрганиб 
қолганмиз. Аслида, уларнинг барчаси нафақат бир миллатга, балки бутун инсониятга хос-ку! 
Бизнинг назаримизда, миллий фалсафа миллат менталитетини белгилайдиган муҳим омилдир. 
Умумбашарий цивилизацияга узвий қўшилиш жараёни миллий фалсафани яратиш орқали содир 
бўлади. Энг муҳими — фалсафадаги миллийлик умуминсонийликни рад қилиш эвазига эмас
балки уни ижодий бойитиш орқали ривожланиб боради. 
Фалсафа тарихига назар ташлайдиган бўлсак, айрим миллий фалсафаларнинг умуминсоний 
маънавият хазинасига муносиб ҳисса бўлиб қўшилганини кўрамиз. Масалан, Рим империяси 
заволга юз тутганидан кейин ўз миллий давлатчилигига эга бўлган Европа мамлакатларида, ўрта 
асрларга келиб, миллий фалсафа яратиш имкони туғилди. (Ўрта аср Европа маданиятига 
бағишланган мавзуда бу ҳақда атрофлича фикр юритамиз). Тўғри, улар умумевропа ҳудудида, 
қадимги Юнонистон ва Рим маданияти негизида шаклланди. Уларда Европа халқларига хос 
умумий жиҳат ва хусусиятлар, умумэтник менталитет акс этган эди. Бу жараён аввало, Италия ва 
Англияда, сўнгра Францияда юз берди. Бу фалсафий мактабларнинг Ф. Бэкон ва Р. Декарт, 
Б. Спиноза ва Ж.Ж. Руссо каби атоқли намояндалари нафақат ўз мамлакатлари, балки Европа ва 


жаҳон фалсафаси тарихида ўчмас ном қолдирди. Улар, авваламбор, ўз юрти, ўз миллати шаъну 
шарафини юксакликка кўтариш, тараққиётга олиб чиқиш учун илғор ғояларни ўртага ташлаган, 
давр тақозо этган мафкуранинг шаклланишига ҳисса қўшган. 
Худди шундай, ХV111-Х1Х асрларда миллийлик ва жаҳон фалсафасининг тараққиётига 
ниҳоятда катта таъсир кўрсатган ҳудуд Пруссия бўлди. Узоқ вақт Австрия-Венгрия империяси 
таркибида бўлган бу ўлка мустақилликка эришиб, миллий давлатчилигини тиклаганидан кейин, 
миллий озодликнинг фалсафий инъикоси ўлароқ И. Кант, И. Ҳегел, Фихте, Шеллинг, Фейербах 
каби донишмандлар томонидан асосланган немис фалсафаси шаклланди. Кейинчалик бу фалсафа 
Ничше, Фрейд каби кўплаб файласуфлар томонидан ривожлантирилди. Ушбу фалсафа 
мактабининг атоқли намояндаси ҳисобланган Ҳегел таълимоти эса, Прусс монархиясининг давлат 
мафкураси мақомини олди. Ҳамма нарсанинг ўткинчи эканлигини ниҳоятда яхши биладиган, янги 
замоннинг Арастуси номини олган Ҳегел Прусс монархиясининг ўткинчи эканлигини 
билмасмидиғ Нима сабабдан у диалектик таълимоти эмас, балки монархияга хизмат қилган 
фалсафий системасининг мукаммалроқ бўлиши учун кўпроқ куч сарфлади деган саволлар 
ҳалигача файласуфларни ўйлантириб келади. 
Хўш, нима сабабдан Ҳегел бу йўлдан борди. Чунки, Ҳегел ўз даврининг, ўз халқининг 
фарзанди эди. У мустақил немис миллий давлати — Прусс монархияси даврининг маҳсули, ўша 
давр фалсафасининг намояндаси эди. У «Файласуфлар осмондан ёмғир каби ёғилмайдилар ёки 
ёмғирдан кейинги қўзиқоринлардек ердан ўсиб чиқмайдилар, балки уларни халқ яратади» 
деганида айнан ана шуни назарда тутган эди.
Миллат фалсафасига, унинг дунёқарашига айланган миллий давлатчилик ғояси ҳеч қачон 
сўнмайди, гарчанд юртни ёвлар асрлар давомида босиб турсаларда, қачондир барибир қад ростлайди 
ва миллатнинг давлати тарзида яна қайта намоён бўлади. Ҳегел ўз миллатининг фалсафаси ва 
дунёқашига ўша давлатнинг шакли-шамойилини ва мазмун-моҳиятини сингдириб кета олган 
файласуф даражасига кўтарилгани учун ҳам бу миллат тарихида ва у орқали, жаҳон фалсафаси 
тарихида абадий қолади. Миллийлик ва умумевропа маданиятидан баҳра олган бу фалсафа ҳалигача 
ўз жозибасини йўқотмаганлигининг сабабларидан бири ҳам ана шунда. 
Шунга ўхшаш вазифани, ўз даврида, миллатимизнинг асл фарзанди Алишер Навоий ҳам 
бажарган. У озодликка эришган миллат фалсафасини адабиёт фалсафасига, мустақил давлат 
тилини адабиёт тилига айлантира олган, ўз халқининг бу соҳадаги даҳоси буюк эканлигига, 
нафақат замондошлари, балки келажак авлодларни ҳам ишонтириб кета олган эди. Навоий ва 
унинг замонига, ўша даврга хос ўзгаришларнинг бошида турган Амир Темур фаолиятига қайта-
қайта мурожаат этилишининг сабабларидан бири ҳам ана шунда. Зеро, ҳар бир халқ, аввало, 
ўзининг тарихидан бугунги кун учун ташбеҳлар излайди ва ижтимоий тараққиёти учун асос 
бўладиган маънавий тамойил, анъана ва қадриятларга мурожаат қилади. 
Ватанимиз мустақилликка эришганидан кейин миллий фалсафани шакллантириш учун 
имкониятлар очилди. Бугун улуғ аждодларимиз тамал тошини қўйган ўзбек миллий фалсафасини 
ривожлантиришнинг объектив ва субъектив шарт-шароитлари мавжуд. бермоқда. 
Назорат саволлари: 
1. Фалсафа қандай фан? 
2. “Философия” сўзининг мазмун-моҳиятини тушунтиринг. 
3. Фалсафанинг азалий муаммоларини айтиб беринг. 
4. Фалсафа қандай функцияларни бажаради. 
5. Мифологик, диний ва фалсафий дунёқарашнинг ўзига хос жиҳатларини 
тушунтиринг. 
6. Фалсафий қонунлар деганда нимани тушунасиз? 
7. Жамият ҳаётида фалсафий категояларнинг ўрни қандай? 
8. Ҳозирги замон фалсафасида қандай оқим ва йўналишлар бор? 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling