I маъруза машғулотлари


Download 371.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/19
Sana07.05.2023
Hajmi371.07 Kb.
#1436651
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.

сциентизм (лот scientia — фан) яъни фан мавжуд барча ижтимоий муаммоларни ҳал этиши 
мумкинлигини илм-фан тараққиётининг доимий ижобийлигини асословчи фалсафий 
дунёқараш. 
Сциентизм 
ғоялари, 
неопозитивизм, 
технологик 
детерминизм 
каби 
таълимотларнинг асосини ташкил этади. 
Иккинчиси — антисциентизм, яъни фан тараққиёти жамият ҳаётига салбий таъсир 
кўрсатишини асословчи фалсафий дунёқараш. Бундай дунёқараш экзистенциализм, франкфурт 
ижтимоий-фалсафий мактаби, Рим Kлубининг бир қатор тармоқларини, баъзи диний-фалсафий 
оқимларнинг фанга муносабатини ифодалайди. Антисциентизм илм-фан тараққиётининг 
натижаларини назорат остига олиш, бу масалада жамият ҳаётини хавф остига қўймаслик талаби 
билан боғлиқдир. 
Антисциентизмнинг айрим ўта ашаддий намояндалари фан-техника тараққиётини 
тамоман тўхтатиб қўйиш ғоясини ҳам илгари сурадилар. Умуман олганда, ХХ аср фалсафасида 
бир-бирига муқобил бўлган йўналишлар рационализм ва иррационализм, антропологизм ва 
натурализм, сциентизм ва антисциентизм, материализм ва идеализм ўз ўрнига эга бўлмоқда. 
Янгича фалсафий тафаккурга асос солган олимлар орасида кўпчилик немис олими Артур 
Шопенгауэр (1788 — 1860) қарашларини тилга олади. Шопенгауэр оламдаги барча мавжуд 
нарсаларни ироданинг намоён бўлиши, иродани эса онгсиз кўр-кўрона интилиш тарзида 
тушунади. Махлуқотларнинг инстинктлари, хатти-ҳаракатлари — ироданинг намоён 
бўлишидир. Инсон фаолияти ҳам ақлдан бегона бўлган ироданинг натижасидир. Шунинг учун 
инсон моҳияти ирроционал асосга эга. Ақл эса тасодифийдир. Инсон ҳаёти доимо айланиб 
турган ирода ғилдирагига боғлиқдир. 
Шопенгауэр таълимотини давом эттирган немис файласуфи Фридрих Ницше (1844-
1900) фикрича, «борлиқнинг энг чуқур моҳияти ҳокимиятга эришиш учун бўлган иродадир.» 
Ницше инсон борлиғида махлуқлик ва холиқликни бирлашиб кетганини асослаб беришга 
ҳаракат қилди. Унинг диёримизда бундан икки ярим минг йил муқаддам шаклланган 
зардуштийлик таълимотини ўрганиб яратган «Зардушт таваллоси» асарида кучли шахсларни 
тарбиялаш ғояси илгари сурилган. У ўз ортидан иродасиз кишилар оммасини етаклашга қодир 
бўлган иродаси кучли шахсларни тарбиялаш тарафдори бўлган. Ницшенинг цивилизация ва 
маданиятнинг сўниши ва барҳам топиши тўғрисидаги ғоясига асосланиб, 1918 йилда 
Г. Шпенглер «Европанинг сўниши» деган асарини ёзади. 
Ўтган аср охири олимлари ижтимоий инқироз ва маънавий турғунликдан чиқишнинг 
йўлини Fарбда классик фалсафий меросга мурожаат этишда ва уни қайта тиклашда кўрдилар. 
Шу зайлда «Орқага Kантга» шиори остида неокантчилик, «Орқага Ҳегелга» шиори остида эса 
неоҳегелчилик пайдо бўлди. 
Шу билан бирга, фалсафанинг классик илдизларини сақлаб қолишни диний оқим бўлган 
неотомизм ҳам ёқлаб чиқди. Неатомизм шу бугунга қадар ҳам ўз мавқеини йуқотмаган бўлиб, 
католик черкови томонидан қўллаб-қувватланади. Бунда айниқса Рим папаси раҳбарлик 
қиладиган Ватиканнинг фаолияти муҳим ўрин тутади. 

Download 371.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling