I маъруза машғулотлари


Download 66.34 Kb.
bet11/16
Sana09.06.2023
Hajmi66.34 Kb.
#1473681
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
1 мавзу Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти pptx

Мазмун ва шакл.Мазмун ва шакл ҳам кишиларнинг борлиқни билишида катта рол ўйнайди. Хўш, мазмун ва шакл нима? Мазмун — нарса ёки ҳодисани айнан шу нарса ёки ҳодиса сифатида ифодаловчи жараёнлар, муҳим эле­ментлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. Шаклмазмуннинг мавжудлик усулини, унинг структурасини, яъни тузилишини ифодаловчи, нарса ва ҳодисаларнинг ички ва ташқи томонларининг бирлигидан иборат. Мазмунни ташкил этувчи хусусиятлар, зиддиятлар, элементлар шаклсиз ифодаланмаганидек, уларнинг мавжудлик усули, структураси, тузилиши ҳам мазмунсиз намоён бўла олмайди. Демак, мазмун ва шакл муайян бир нарса ёки ҳодисанинг бир-бири билан диалектик алоқадор бўлган икки томонидир.
Сабаб ва оқибат.Нарса ва ҳодисалар ўзларининг пайдо бўлишлари, шаклланиш ва ривожланишларида бир-бирлари билан алоқадорликда ва сабабий боғланишларда бўлишиб, уларнинг бири сабаб, иккинчиси шу сабаб туфайли келиб чиққан оқибат бўлади. Уларнинг ўзаро бундай алоқадорлиги сабабий боғланиш дейилади. Бу сабабий боғланишда бир нарса ёки ҳодиса иккинчи бир нарса ёки ҳодисани вужудга келтиради.
Хўш, сабаб ва оқибат нима? Бир ҳодисадан олдин келиб, уни вужудга келтирган ҳодиса ёки ҳодисалар гуруҳи сабаб деб аталади. Сабабнинг бевосита ёки бавосита таъсири билан юз берадиган ҳодиса оқибат дейилади. Сабаб билан оқибатнинг ўзаро алоқадорлиги сабабият деб аталади. Табиат ва жамиятдаги сабаб-оқибат боғланишларнинг кишилар фикридаги ифодаси сабабият категориясининг пайдо бўлишига олиб келган. Сабабият ҳодисалар ўртасидаги шундай ички алоқадорликки, бунда ҳар доим бир ҳодиса мавжуд бўлар экан, унинг кетидан муқаррар равишда иккинчиси содир бўлади.
Зарурият ва тасодиф. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидан, уларнинг ички муҳим боғланишларидан муайян шароитда қатъий равишда келиб чиқадиган, келиб чиқиши муқаррар бўлган воқеа ёки ҳодиса зарурият деб аталади. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти билан боғлиқ бўлмаган, ташқи таъсир ва иккинчи даражали омиллар билан боғлиқ, бўлган, айни шароитда юз бериши ҳам, юз бермаслиги ҳам мумкин бўлган ҳодиса ёки воқеа тасодиф дейилади. Зарурият ва тасодиф ўзаро боғлиқ бўлган, бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайдиган борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзгариши ва ривожланишига оид алоқадорликнинг икки томонидир. Улар бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва айни вақтда бир-биридан фарқ ҳам қилади. Бу фарқ, аввало, уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан характерланади.

Download 66.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling