I маъруза машғулотлари
Download 66.34 Kb.
|
1 мавзу Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти pptx
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафий категориялар.
- Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик
Инкорни инкор қонуни. Бу қонунга кўра, объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади.Ривожланиш бурама(спиралсимон) шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида, оддийдан мураккабга, пастдан юқорига қараб боради.
Тараққиётдаги ворислик ва давомлилик инкорни инкор этиш йўли билан амалга ошиб боради. Бу муаммони ўрганишни инкор тушунчаси нимани ифодалашини аниқлаб олишдан бошлаш лозим. Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши ва янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан алмашиниши инкор, деб аталади. «Инкор» атамасини фалсафага Гегель киритган. Унинг нуқтаи назарича, инкор ғоянинг, фикрнинг ривожланиш босқичидир. Диалектикада инкор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарқ қилади. Диалектикада инкор қилиш тўғридан-тўғри «йўқ», демак эмас, ёки нарсани мавжуд эмас, деб эълон қилмоқ ёки уни ҳар қандай усул билан йўқотиб ташламоқ эмас. Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мавжуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; иккинчиси, у янгини эски билан ворисий боғлиқ, эканлигини ҳам ифодалайди. Диалектик инкорга кўра, тараққиётнинг спиралсимон характери ўзининг қуйидаги уч жиҳатига эга: биринчидан, инкорни инкорда, даставвал, нарса ва ҳодисалар абадий ўзгармасдан қола олмаслиги, даврнинг ўтиши билан ҳар бир нарса ва ҳодиса ўзгариши, бу ўтишда эса янги сифат фақат емирилаётган нарса заминида пайдо бўлишини очиб беради. Фалсафий категориялар. Фалсафада ўз хусусиятларига кўра “жуфт категориялар” деб аталадиган тушунчалар мавжуд. Улар инсоннинг табиат, жамият ҳодисалари моҳияти ва қонуниятларини билиш жараёнида эришган билимлари бўлиб, воқеликни яна ҳам чуқурроқ билишда қўлланиладиган муҳим илмий воситалар ҳисобланади. Алоҳидалик, хусусийлик ва умумийлик борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳар бирига хос алоҳида, маълум гуруҳига хос махсус ва ҳаммасига хос умумий томонлари, хусусиятлари ҳамда улар ўртасидаги боғаниш ва алоқадорликни ифодалайди. Алоҳида нарса ва ҳодисагагина хос бўлиб, бу нарса ва ҳодисани бошқа нарса ва ҳодисадан фарқ қилувчи, такрорланмайдиган, индивидуал белги ва хусусиятлар бирлиги алоҳидалик дейилади. Кўпчилик нарса ва ҳодисаларга (ёки уларнинг турларига ҳамда томонларига) хос бўлган ўзаро ўхшаш, бир хил, такрорланувчи белги ва хусусиятлар бирлигини акс эттирувчи тушунча умумийлик деб аталади. Умумийлик борлиқдаги кўпчилик нарса ва ҳодисаларга (ёки уларнинг томонларига) хос бўлган умумий белги ва хусусиятларнинг фикрий инъикосидир. Нарса ва ҳодисаларга хос махсус томонлар, хусусиятлар бирлиги хусусийлик категориясида ифодаланади. Хусусийлик категорияси нарса ва ҳодисалардаги алоҳидалик ва умумийлик каби томонлар ўртасидаги алоҳидаликка нисбатан умумий, умумийликка нисбатан алоҳида бўлган томонлар, белгилар, ҳусусиятлар ва алоқадорликларни ифодалайди. Download 66.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling