I маъруза машғулотлари


Фалсафанинг асосий функциялари, қонунлари ва категориялари


Download 66.34 Kb.
bet6/16
Sana09.06.2023
Hajmi66.34 Kb.
#1473681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 мавзу Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти pptx

3. Фалсафанинг асосий функциялари, қонунлари ва категориялари.
Фалсафий дунёқарашнинг вазифалари (функциялари). Фалсафий дунёқарашнинг зикр этилган тамойиллари, унинг вазифаларини белгилаб беради. Яъни, бу вазифалар жамиятнинг умумбашарий руҳдаги мақсад-муддаоларидан, манфаатларидан келиб чиқади ҳамда бошқа дунёқараш шакллари учун услубий аҳамият касб этади.
Дунёқараш, аввало инсоний муносабатлар ифодасидир. Шу нуқтаи назардан, у инсоннинг борлиққа муносабатида, дастлаб унинг баҳоси тарзида кўзга ташланади.
Бу — фалсафий дунёқарашнинг баҳолаш вазифасини англатади. Яъни, инсон, ўз эҳтиёж ва манфаатларидан келиб чиқиб, нарса-ҳодисаларни: яхши-ёмон, фойдали-зарарли, савоб-гуноҳ, орият-беномуслик каби қарама-қарши мезонларга ажратади.
Дунёқараш инсон фаолиятини ахлоқий меъёр, диний қадрият, хуқуқий ҳужжат ва сиёсий механизмлар каби усул-воситалар орқали бошқариш вазифасини ҳам адо этади. Бунда фалсафий дунёқарашнинг ўзича нисбатан мустақил бўлган ҳар бир йўналиши ўзига хос бошқариш усулига эга бўлади. Масалан, инсонни эзгуликка йўналтириш учун ахлоқ унинг ақл-заковатига; дин — иймон-эътиқодига; ҳуқуқ — қонунларга, жазо идораларига; сиёсат-давлат функцияларига таянади ва ўзига хос таъсир йўналишларига эга бўлади.
Фалсафий дунёқарашнинг инсон фаолиятини назорат қилиш вазифаси ҳам бор. Бунда дунёқарашнинг жамоатчилик фикри тарзидаги кўриниши назарда тутилади. Масалан, ўзбек халқининг тарихий ривожланиши ва маънавий ҳаёт тарзида маҳалла ижтимоий назоратнинг муҳим институти тарзида фаолият кўрсатган.
Дарҳақиқат, ўзбек маҳаллаларида бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат, ҳамдардлик каби ноёб фазилатлар камол топади.
Фалсафий дунёқарашнинг бирлаштириш (коммуникатив) вазифаси турли дунёқараш йўналишларини миллий ва умуминсоний ғоялар атрофида уйғунлаштириши билан характерланади. Турли манфаатлар билан боғлиқ бўлгани боис дунёқарашлар ўртасида муайян зиддиятлар рўй бериши табиий. Бундай шароитда фалсафий дунёқараш уларни муросага келтиришга хизмат қилади.
Фалсафий дунёқараш, ўз моҳиятига кўра, ижтимоий-тарихий тажрибани умумлаштириш, жамият истиқболини кўрсатиш имкониятига эга бўлганлиги учун ҳам халқни муайян ғоя атрофида бирлаштиради.
Масалан, тарихга назар ташлайдиган бўлсак, муайян даврларда фалсафий дунёқараш инсон туб манфаатлари билан боғлиқ бўлганлигини, миллат келажагини белгилайдиган озодлик ғояси атрофида кишиларни бирлаштирганини кўрамиз.
Фалсафий дунёқарашнинг тарбиявий вазифасини юқорида зикр этилган бошқа вазифаларнинг асоси сифатида қараш керак. Бу кишиларда кенг ва теран фикрлаш қобилиятини вужудга келтириш асосида бағрикенглик, муроса, ҳар қандай зиддиятларни маданий йўл билан ҳал қилиш, келажакка умид ва ишонч руҳини шакллантиришдан иборат.
Фалсафанинг яна баён этиш, ахборот бериш функцияси ҳам мавжуддир.
Фалсафанинг асосий вазифаларидан бири – бу фаннинг ҳозирги замон талабларига мувофиқ келадиган, тарихий амалиётга ҳамда инсоннинг интелектуал талабларига мос тушадиган дунёқарашни ишлаб чиқишдир. Ушбу функцияда фалсафа илмининг ўз объектини ўзига ўхшатиб инъикос этиш, унинг муҳим элементларини аниқлаш, тизимий алоқалари, қонуниятларини аниқлаб бериш, билимларни эгаллаш, янада чуқурроқ ишончли информация – ахборот олишнинг манбаи бўлиб хизмат қилиш каби вазифалари ўз ифодасини топган.
Фалсафа ўз усули жиҳатидан фанга нисбатан бир нечта функцияни: эвристик, координация килувчи, интеграцияловчи ҳамда мантиқий-гносеологик функцияларни бажаришга қодирдир.
Фалсафанинг эвристик функцияси илмий билимларни янада ривожлантириш, илмий ихтиролар учун замин яратишда кўринади. Эвристик функцияни қараб чиқиш шуни кўрсатадики, хусусий фанларнинг ривожланишида, айниқса, гипотезалар ва назарияларни шакллантиришда фалсафанинг роли ғоят катта.
Фалсафанинг интеграция килувчи функцияси. “Интеграция” атамаси (лотинча integration-тиклаш, тўлдириш демакдир) қандайдир қисмлар, бўлакларни бир бутун, яхлит ҳолга келтириб бирлаштириш деган маънони англатади. У кўпгина фанларда қўлланади ва амалда умумилмий тушунчалар мақомига эга.
Фалсафанинг мантиқий-гносеологик функциясининг вазифаси ушбу масалалар бўйича фалсафий усулнинг ўзини, унинг мавжуд тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. Шунингдек, илмий билишнинг у ёки бу тушунчалари ва назарий структураларини мантиқий-гносеологик жиҳатдан асослаб бериш ҳам мана шу функция таркибига киради.

Download 66.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling