I. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли


Download 21.77 Kb.
bet1/2
Sana09.06.2023
Hajmi21.77 Kb.
#1472940
  1   2
Bog'liq
Узбекистонни энг янги тарихи симинар мавзулар


I . Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли


. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1990 йил 20 июнда собиқ СССР таркибига киритилган республикалар ичида биринчилардан бўлиб «Мустақиллик декларацияси»ни қабул қилди.Бу ҳужжатнинг тарихий аҳамияти шундан иборатки, у ўзбек давлатчилиги тарихидаги биринчи тинч йўл билан ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат эди. Унга кўра, ўзбек халқи давлат бошқарувида ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни олий мақсад деб ўз зиммасига олган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига асосланиб, ўзининг «Мустақиллик декларация»сини эълон қилди. Ва бундан буён Ўзбекистон ўзининг ташқи муносабатларида, давлат ҳокимияти масалаларини ҳал этишда танҳо ҳокимлигини, унинг чегаралари ва ҳудуди дахлсиз эканлиги, ўз тараққиёт йўлини, ўз номини, давлат рамзларини (герб, байроқ, мадҳия) ўзи таъсис этиши ва демократик ҳуқуқий давлат ташкил топганлигини бутун дунёга маълум қилди.Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида Президент И.A.Каримов маъруза қилди. У ўз нутқида 1991 йил ўрталарида Марказий Ҳукумат олиб бораётган ички сиёсатни таҳлил қилди. 19-21 август кунлари Москва Фавқулодда ҳолат давлат комитети аъзоларининг халқлар озодлиги, жумҳуриятлар мустақиллигига қарши қаратилганлиги халққа рўй-рост билдирилди. Олий Кенгаш депутатлари моддама-модда муҳокамадан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги қонунни қабул қилдилар. Сўнгра Республика Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнот қабул қилинди.Ўзбекистон ССР нинг номи Ўзбекистон Республикаси деб ўзгартирилди. Мустақиллик белгиланган кун 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб миллий байрам ва дам олиш куни деб еълон килди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгашнинг ХI сессияси (1992 йил 8 декабри)да қабул қилинди. • У 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат бўлди. • Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий тамойиллари қуйидагиларни ўз ичига олади: • давлат суверенитети; халқ ҳокимиятчилиги; • фуқаро (инсон)лар эркинликлари ва ҳуқуқларининг даҳлсизлиги ва устуворлиги; • демократизм; давлат ва шахснинг ўзаро масъуллиги; қонунийлик; конституциянинг устуворлиги; • ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши; • маҳаллий ўз-ўзини бошқариш; суд тузилиши ва судлов. Ўзбекистон халқининг мустақиллик туфайли қўлга киритган имкониятлари: ўз тақдирини ўзи белгилаш, жамиятнинг сиёсий тизимини мустақил яратиш, ҳокимиятни демократик асосда бошқариш Моддий ва маънавий бойликларга тўла эгалик қилиш тараққиёт йўлини жаҳон тажрибалари, тарихий анъаналар ва халқнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил танлаш миллий давлатчилигимиз анъаналарига асосланган ҳолда ҳуқуқий демократик давлат қуриш кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш миллий ва диний қадриятларимизни қайтадан тиклаш ёш авлодни ҳақиқий ватанпарвар этиб тарбиялаш ижоднинг барча турларини ривожлантириш, истеъдод ва қобилиятларини тўла намоён этиш юртимиз хавфсизлиги, фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро тотувликни таъминлаш халқаро муносабатларда мустақил ва тенг ҳуқуқли субъект сифатида иштирок этиш
Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин янгиланган жамиятда яшовчи кишиларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий тараққиётини таъминлашга қаратилган асосий йўналишлар И.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» номли китобида кўрсатиб берилди. • Сиёсий соҳада: • халқ, ҳам бевосита, ҳам ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини идора этишда тўла иштирок этиши ; • ҳокимият бўлинишини жаҳон тан олган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилини жорий этиш асосида демократияни чуқурлаштириш ҳамда миллий давлатчиликни барпо қилишни; • жамиятнинг сиёсий тизимини, давлат идораларининг тузилмасини тубдан янгилашни; • барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонуннинг устунлигини таъминлашни; • бир мафкуранинг, бир дунёқарашнинг якка ҳокимлигидан воз кечиш, сиёсий ташкилотлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олишни; • демократиянинг қонуний таркиби сифатида кўппартиявийликни шакллантиришни; • Ўзбекистонда туғилиб, шу заминда яшаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги ва эътиқодидан қатъий назар республиканинг тенг ҳуқуқли фуқароси эканлигини билдиради • Иқтисодий соҳада: • миллий бойликнинг кўпайишини таъминлайдиган барқарор иқтисодиётни барпо этишни; • ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантиришни; • мулк эгалари ҳуқуқларини давлат йўли билан ҳимоя қилинишини таъминлаш ва барча мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенглигини қарор топтиришни; • корхоналар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кенгайтиришни, давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечишни; • Ижтимоий ва маънавий соҳада : • инсонпарварлик ғояларига содиқликни, инсон, унинг ҳаёти ва шахсий дахлсизлиги, эркинлиги, қадр- қиммати, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи сақланиб қолишини; • маънавиятни қайта тиқлашни; • ўзбек тилини такомиллаштиришни; • ҳурфикрлилик, виждон ва дин эркинлигини қарор топтиришни; • ижтимоий адолат нормаларни рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор қатламлари-кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи ёшларнинг давлат томонидан иқтисодий муҳофаза қилишни таминлаш; • одамларнинг истеъдод қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароит яратиш, маънавий мулкни ҳимоя қилиш. • Тарихий тараққиёт жараёнларига кўра бозор иқтисодиёти товар - пул муносабатларига асосланган бўлиб, у ўзига хос иқтисодий қонунлар асосида ҳаракатланади. • Тарихда бозор иқтисодиётининг икки тури • 1) стихияли бозор иқтисодиёти ва • 2) бошқариладиган бозор иқтисодиёти мавжуддир. • Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишнинг беш тамоили ишлаб чиқилган айниқса, аҳолини ижтимоий ҳимоясини таъминлаш давлат сиёсатининг бош йўналишидир.
II . Ўзбекистонда демократик, фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши, амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар.
Мустақиликка эришгач, Ўзбекистон давлати ва халқи мамлакатда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўли танлади. Чунки дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам ривожланган ҳуқуқий давлат шароитидагина фуқаролик жамияти шаклланиши учун имкониятлар яратилмоқда ҳамда жамиятда доимий барқарорлик ва халқ фаравонлиги таъминланмоқда. Халқимиз тарихи, дунёқараши, маънавияти, миллий манфаатлари ва миллий анъаналарини чуқур англаган Юртбошимиз мустақил Ўзбекистон халқининг манфаатлари ва орзу-истакларидан келиб чиқиб, 1992 йилда фуқаролик жамияти ва демократик принципларини ўзида мужассам этган сиёсий тизимни ташкил этишга қодир бўлган Конституция қабул қилишга бошчилик қилди. Республикада фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг сиёсий ва ҳуқуқий кафолатлари қисқа муддатларда Конституция ва бошқа қонунларда ўз ифодасини топди. Натижада фуқаролик жамиятини шакллантириш учун ҳуқуқий асослар яратилди. Фуқаролик жамияти шаклланиши ҳар қандай давлатда ҳам рўй беравермайди. Бу жамиятнинг шаклланиши учун фақат ҳуқуқий давлатгина ҳар томонлама шарт-шароитлар яратиб бериши мумкин. Ҳуқуқий давлат амал қилишининг энг асосий шарти эса давлат ҳокимиятининг учга бўлиниш принципини ҳаётда амалга оширишдир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддаси мамлакат сиёсий тизимида унинг амал қилиши мақсадларида мазкур принципни қуйидаги мазмунда ифодалаб берди: “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади” [1]. Мазкур модда мамлакат парламенти - қонун чиқарувчи ҳокимиятида фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини мукаммал тарзда ишлаб чиқиш имкониятларини яратиб берди. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил www.iqtisodiyot.uz 2 Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш ислоҳотларини энг мураккаб ва машаққатли синовлар кутмоқда эди. Чунки мамлакатда эскидан мерос бўлиб қолган давлатчилик анъаналари ва тоталитар жамият асоратлари ҳали сақланиб келмоқда эди. Шунингдек, халқнинг ҳали янги жамият қуриш ва уни ташкил этишга доир тажрибаси кам, руҳияти ва сиёсий маданияти эса фуқаролик жамияти тўғрисидаги тасаввурлардан анча йироқ эди. Ана шундай шароитда Президент И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат ва бозор муносабатларига ўтиш даврининг назарий асосларини қамраб олувчи “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили ишлаб чиқилди, ушбу тамойил мамлакат тарихий ривожланиш анъаналари, демократик принциплар ва халқ дунёқараши, қолаверса, мамлакат миллий манфаатларини ўзида ифода этар эди. Шу билан бирга Ўзбекистонда фуқаролик жамияти барпо этишга доир ислоҳотлар ривожланган демократик мамлакатлар ва халқаро ҳамжамиятлар тажрибасидаги демократик қадриятлар асосида амалга оширишга муҳим аҳамият берилди. Чунки демократик қадриятлар нафақат халқаро тажриба ва синовлардан ўтганлиги, балки ўзбек халқининг миллий манфаатларига мос келганлиги учун ҳам ислоҳотлар жараёнларига татбиқ этила бошланди. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларни мустақиллик давридаги тарихий ривожланишдан келиб чиқиб, уч босқичга ажратиш мумкин бўлиб, бу босқичларнинг ҳар бири мамлакатимиз тарихида муҳим ўрин эгаллади. Биринчи босқич 1991-2000 йиллар бўлиб, мазкур босқич мустақил Ўзбекистон сиёсий тизими пойдеворини барпо этиш соҳасида пухта ва жиддий иш олиб борилган давр бўлди. Бу босқичда амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий негизини ташкил этувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги (1991), “Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (1993), “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги (1994), “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги (1994), Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (1995-1996), “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги (1996), “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги (1999)[3] ва бир қатор бошқа қабул қилинган қонунларни келтириш мумкин.

Download 21.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling