I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet1/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
1 қисм





I QISM. QURILISH TASHKILOTLARIDA BUXGALTERIYA HISOBINING XUSUSIYATLARI
1-Мавзу: Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobini tashkil qilish asoslari
2-Мавзу: Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar ҳамда материаллар hisobining xususiyatlari
3-Мавзу: Qurilish tashkilotlarida mehnatga haq to‘lash bo‘yicha hisob-kitoblar hisobi ҳамда ishlab chiqarish xarajatlari hisobi va qurilish ishlari tannarxini kalkulyatsiya qilishning xususiyatlari
4-Мавзу: Qurilish ishlarini bajarishdan olingan daromadlar ҳисоби ва молиявий ҳисобот


1- МАВЗУ: ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ
ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ


Режа:
1. Қурилиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари
2. Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари
3. Қурилиш ташкилотлари ҳисоб сиёсатининг хусусиятлари
1.Қурилиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари
Малакатимиз иқтисодиётини ривожланишида қурилиш тармоғи муҳим ўрини тутади. Айнан ушбу тармоққа кирувчи қурилиш ташкилотлари орқали иқтисодиётнинг барча соҳасига реал инвестициялар киритилади. Қурилиш тармоғи мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳасида янги қувватларни қуриш, ишга тушириш, мавжуд қувватларни модернизациялаш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, таъмирлаш ва бошқа шу каби ишларни амалга оширишнинг бош ижрочиси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланган халқ хўжалиги тармоқлари классификаторига мувофиқ қурилиш ташкилотларининг алоҳида турларига қуйидаги тармоқ кодлари ажратилган:

  • 60000 -Қурилиш;

  • 61000 -Пудрат ва хўжалик усулида қурилиш, монтаж ва бошқа

ишларни олиб борувчи умумқурилиш ва ихтисослашган
ташкилотлар;
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling