I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
-жадвал 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти
Download 2.27 Mb.
|
1 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- Операция мазмуни Корр. счёт Сумма
- Охирги қолдиқ 0
- 4.3-жадвал Асосий ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма ҳисоби
- Харажат моддалари счётлари Жами Шу жумладан қурилиш объектлари бўйича
- 9720000 Охирги қолдиқ 20175000
- Дебет
- Кредит
- 5. Qurilish tashkilotlarida umumishlab chiqarish xarajatlarining hisobi va ularning taqsimoti
4.2-жадвал
2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти 20__ йил ____________ойи учун Аналитик счёт - «Дўстлик комплеки»
5.2-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг дебетида қурилиш ишларининг ой бошига ва охирига бўлган қолдиғи, яъни тугалланмаган қурилиш қиймати (таннархи), ой мобайнида қурилиш ишларига кетган ҳақиқий сарф-харажатлар кўрсатилади. Ушбу счётнинг кредитида буюртмачиларга топширилган қурилиш ишларининг таннархи (сотиш таннархи) акс эттирилади. Қурилиш ишлари буюртмачиларга босқичма-босқич тошширилган ҳолларда қурилиш ташкилотларида ҳисобот даври охирига тўғри келадиган тугалланмаган қурилиш қиймати (таннархи) инвентаризация йўли билан аниқланади. Инвентаризация қайдномасида кўрсатилган тугалланмаган ишлаб чиқариш қиймати (таннархи) 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига очилган аналитик счёт (қурилиш объекти)да ҳисобот даври охиридаги қолдиқ сифатида кўрсатилади. Бу ҳолда буюртмачиларга топширилган ишлар босқичининг ҳақиқий таннархи (сотиш таннархи) объект учун очилган 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётининг бош қолдиғига унинг дебет оборот суммасини қўшиш ҳамда ҳисобот даври охирига қўрсатилган қолдиқни айириш йўли билан топилади. Асосий ишлаб чиқариш харажатлари синтетик ва аналитик ҳисобининг асосий регистри бўлиб 10-с журнал-ордер ҳисобланади. Ушбу журнал-ордер ҳар бир қурилиш объекти (аналитик счёт) бўйича очилади. Шунингдек, қурилиш ташкилоти бухгалтерияси барча олиб борилган қурилиш ишлари харажатлари тўғрисидаги маълумотларини жамлаш учун йиғма 10-с журнал-ордерни ҳам юритади. Ушбу йиғма журнал-ордерда асосий ишлаб чиқариш харажатларига доир ҳисоб маълумотларини аналитик счётлар (қурилиш объектлари) бўйича йиғиш тартиби кўргазмали тарзда 4.3-жадвалда келтирилган. 4.3-жадвал Асосий ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма ҳисоби
Йиғма 10-с журнал-ордер маълумотлари қурилиш ташкилотида 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счёти бўйича бош китобни юритишга асос бўлади. Чунончи, бош китобнинг дебетида корреспонденцияланувчи счётлар бўйича келтирилган маълумотлар йиғма 10-с журнал-ордерда барча қурилиш объектлари (аналитик счётлар) бўйича келтирилган мос равишдаги харажат моддалари суммаларининг йиғиндисига тенг келиши лозим. Қурилиш ташкилотларида ёрдамчи ишлаб чиқариш деганда қурилиш ишларининг олиб борилишида бевосита ва билвосита иштирок этадиган ёрдамчи ҳамда хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш бўлинмаларининг фаолияти тушунилади. Уларга, чунончи, қуйидагилар киради: (1) қурилиш материаллари, деталлари, конструкция ва мосламаларини тайёрлаш цехлари (ёғоч материаллар, темир-терсаклар, бетон, ғишт плиталари, гранит тошлар, битум, асфальт ва шу каби бошқа материалларга ишлов бериш цехлари ёки устахоналари); (2) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан таъминлаш бўйича хизматларни кўрсатувчи бўлинмалар; (3) транспорт хизматларини кўрсатувчи бўлинмалар (автохўжалик, гараж, устахоналар); (4) таъмирлаш ишларини олиб борувчи бўлинмалар; (5) қурилиш ишларини лойиҳалаштириш, тажриба конструкторлик ишларини олиб борувчи бўлинмалар. (6) қурилиш ишлари билан банд ходимларга маиший, тиббий, санитария-гигиена, оақатланишни ташкил қилиш бўйича хизматларни кўрсатиш бўлинмалари. Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг йиғма синтетик ҳисоби бош китобда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида олиб борилади. Ушбу счётнинг дебетида ва кредитланадиган корреспонденцияланувчи счётларда (1000, 6710, 6520, 0200, 6000, 6990 ва бошқалар) мос равишда ёрдамчи ишлаб чиқаришга кетган материал, иш ҳақи, ижтимоий суғурта, амортизация, турли хизматлар ва бошқа сарф-харажатлар тўғрисидаги маълумотлар жамланади. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг кредитида ёрдамчи ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотлар, ярим тайёр маҳсулотлар, қурилиш материаллари, конструкциялар, мослама ва буюлар, шунингдек кўрсатилган хизматларга кетган жами сарф-харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Махсус қурилиш конструкциялари ва мосламаларини ясаш цехлари бўйича тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлиши мумкин. Бу ҳолларда 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти қолдиққа эга бўлади. Қолган ҳолларда ушбу счётнинг дебетида тўпланган сумма мос равишдаги бошқа счётларга ўтқазилади ва шу йўл билан у ёпилади. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг ёпилиши қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттирилади: (1) ёрдамчи ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотлар олинганда: Дебет 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» (2) ёрдамчи ишлаб чиқаришдан ярим тайёр маҳсулотлар олинганда: Дебет 2110 «Ярим тайёр маҳсулотлар» Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» (3) ёрдамчи ишлаб чиқаришдан қурилиш материаллари, конструкциялар, мосламалар, хўжалик жиҳозлари олинганда: Дебет 1000 «Материаллар» Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» (4) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг капитал инвестиция сифатида тан олинганда: Дебет 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» (5) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари суммасини асосий ишлаб чиқариш харажатларига киритилганда: Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» (6) ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларини давр харажатлари ҳисоби счётларига ўтқазилганда: Дебет 9400 «Давр харажатларини ҳисобга олиб борувчи счётлар» Кредит 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг асосий ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилиши унинг алоҳида моддаларини аниқ қурилиш объектлари таннархига бевосита олиб бориш ёки ҳисоб сиёсатида келтирилган тартибга мувофиқ тақсимлаш йўли билан амалга оширилади. Уларни тақсимлаб чиқиш тартиби ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларининг айрим моддалари бўйича олдинги бобларда ёритилган. Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ва улар тақсимотининг аналитик ҳисоби ҳар бир ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари бўйича 10-с журнал-ордерда алоҳида юритилади. 5. Qurilish tashkilotlarida umumishlab chiqarish xarajatlarining hisobi va ularning taqsimoti Қурилиш ташкилотлари ўзларининг ҳисоб сиёсатида белгиланган тартибга мувофиқ умумишлаб чиқариш характерига эга бўлган харажатлар ҳисобини 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счётлар» тизимидаа алоҳида олиб боришлари мумкин. Ушбу счётлар тизимида очиладиган махсус счётларда, чунончи, қуйидаги харажатлар акс эттирилади: а) қурилиш машиналари ва ускуналарини сақлаш ҳамда уларни эксплуатация қилиш харажатлари; б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари; б) ишлаб чиқаришга доир асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари; в) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкни суғурталаш харажатлари; г) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш харажатлари; д) ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага олиш харажатлари; е) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва ижтимоий суғуртага ажратмалар; ж) умумишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа харажатлар. Ҳисобот ойи мобойнида 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётининг дебетида ва мос равишдаги бошқа счётларнинг кредитида номлари юқорида зикр этилган харажат моддалари бўйича маълумотлар жамланади. Ой охирида ушбу счётнинг дебетида тўпланган харажатлар қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатида келтирилган тартибга мувофиқ асосий ишлаб чиқариш (2010 счёт) ва ёрдамчи ишлаб чиқариш (2310 счёт) харажатларига олиб борилади. Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш тартибини уларнинг алоҳида моддалари, чунончи, қурилиш машиналари ва ускуналарини сақлаш ҳамда уларни эксплуатация қилиш харажатлари, ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари мисолида 2-бобда кўриб чиққан эдик. Худди шунга ўхшаш ёки қабул қилинган бошқа тартибларга кўра умумишлаб чиқариш харажатларининг қолган моддалари ҳам мос равишдаги қурилиш объектлари ўртасида тақсимланиши лозим. Умумишлаб чиқариш харажатлари ва улар тақсимотининг аналитик ҳисоби умумишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўлинмалари бўйича 10-с журнал-ордерда алоҳида моддалари бўйича юритилади. Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling