I шахсий топшири=
Download 0.82 Mb.
|
1680155598 (1)
Услубий кўрсатмалар
Топшириқни бажаришдан аввал қуйидагиларни ўрганиб чиқиш фойдали бўлади: ([1] §§ 10.4; 10.4.3; [2] §§ 14.4; [3] §§ 10.3; [4] §§ 19.19-19.22). Коаксиал тўлқинўтказгичнинг асосий ўлчамлари 5.1-расмда келтирилган. Коаксиал тўлқинўтказгичда тўлқинлар Emn ва Hmn билан белгиланади, бунда m ва n индексларнинг маъноси худди айланали тўлқинўтказгичдагидек. Ички ўтказгичнинг мавжудлиги Т синфи тўлқинларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Т тўлқинлар икки ўтказгичли линияларнинг асосий тўлқини ҳисобланади. Т тўлқин майдони фақат икки ташкил этувчиларига эга - Er ва Hφ. 1.2-масала ечимида кўрганимиздек, E ва H векторларнинг амплитудалари коаксиал тўлқинўтказгичдаги Im токи комплекс амплитудаси орқали ифодалади ва қуйидагича аниқланади , (5.1) бунда Zc – эркин фазодаги ясси тўлқиннинг тавсифий қаршилиги. Коаксиал тўлқинўтказгичнинг асосий параметрларидан бири тўлқин қаршилиги Zт бўлиб, у югурма тўлқин режимида кучланганлик Um ва ток Im амплитудаларининг нисбати ёрдамида аниқланади: . (5.2) Параметрларнинг кўринишдаги боғлиқлигини ҳисобга олсак, тўлқин қаршилиги тўлқинўтказгичнинг ўлчамларига боғлиқлиги келиб чиқади. Тўлқинўтказгич қаттиқ диэлектрик билан тўлдирилган холатда . (5.3) Ҳаво билан тўлдирилган холатда эса . (5.4) Қолган параметрлар қуйидаги формулалар орқали аниқланади , (5.5) , (5.6) бунда Eчег = 30 кВ/см – қуруқ ҳавонинг тешилиш кучланиши; - σ ўтказувчанликка эга металл симнинг юза қаршилиги. Коаксиал тўлқинўтказгичнинг D ва d ўлчамларини танлаш бир тўлқинли режим шарти ва Pчег ва αчег параметрлари орқали ўрнатилади . (5.7) Pчег нинг максимал қиймати D/d = 1,65 бўлганда кузатилади. αчег нинг минимал бўлиши учун D/d ≈ 3,59 шарт бажарилиш лозим. Одатда, D/d ≈ 3,59 деб танланади. Чунки, ана шунда қувватнинг максимал қиймати анча юқорилигича қолади. Катта қувватга бардошли тўлқинўтказгичларни лойихалашда кабель ўлчамини D/d = 1,65 нисбатига мос қилиб олинади. Коаксиал кабел асосан УҚТ диапазонида ишлатилади. λ<10 см бўлганда ўтказгичдаги йўқотишлар қиймати ошиб кетади ва тўлқинўтказгичларга нисбатан анча юқори бўлади. Шунинг учун хам, сантиметрли диапазонда коаксиал кабелнинг фақат калта бўлакларидан фойдаланилади. 10> Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling