I шахсий топшири=


Download 0.82 Mb.
bet1/19
Sana14.04.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1358271
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1680155598 (1)


ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ


ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Антенна-фидер


қурилмалари кафедраси

ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОНЛАР ВА ТЎЛҚИНЛАР


амалий машғулотлар учун услубий кўрсатмалар ва мустақил иш


топшириқлари

5522100 – Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш,


5524400 – Мобил алоқа тизимлари,
5522000 – Радиотехника
йўналишлари талабалари учун

Тошкент - 2009


Қисқача маълумот

Ушбу тўплам «Электромагнит майдонлар ва тўлқинлар» фанига оид мавзулар бўйича масалаларни ўз ичига олади ва талабаларнинг гуруҳ машғулотларида ҳамда мустақил равишда фойдаланишлари учун мўлжалланган. Ҳар бир вазифа мавзу номи, машғулотнинг мақсади, қисқача услубий кўрсатмалар, масалани ечиш бўйича кўрсатмалар ва албатта назорат саволларидан иборатдир. Ҳар бир мавзуни ўзлаштиририш бўйича услубий кўрсатмалар, қисқача назарий маълумот ва дарсликлардаги тегишли бўлимлар билан мустақил равишда ишлаш учун тавсияларни ўз ичига олади. Вариантлар бўйича маълумотлар масалаларга мос жадвалларда келтирилган.


Топшириқлардаги назорат саволлари ўқув қўлланмаларидан фойдаланган холда масалаларни ечиш ва ҳимоя қилишда ёрдам беради. Масалалар таркибига электродинамика фанини ўзлаштиришда ёрдам берувчи саволлар киритилган.
Ҳар бир топшириқнинг хисоб натижалари бўйича талаба уларни тахлил қилиши ва хулоса чиқариши лозимдир.

1- ТОПШИРИҚ


Мавзу: Максвелл тенгламалари


Машғулотнинг мақсади
Берилган машғулот мавзуси бўйича топшириқни бажариш натижасида талаба E, D, H, B векторларнинг физик маъноларини, электромагнит майдонлар назариясида ишлатиладиган математик операторларни, икки муҳитлар чегарасидаги векторларнинг чегаравий шартларини билиши шарт.


Услубий кўрсатмалар

Топшириқни бажаришдан аввал қуйидаги манбаларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади: ([1] §§ 1.2.1, 1.2.2, 1.3.3, 1.2.8, 1.7.1; [2] §§ 1.2, 2.3, 3.1; [3] §§ 2.2, 2.3, 2.8; [4] §§ 2.3, 2.4, 2.6, 2.7, 2.8, 3.9).


Электромагнит майдон икки хил кўринишда намоён бўлади: электр ва магнит майдонлари. Электр майдони соф кўринишда, қўзғалмас электр зарядларига хос, магнит майдони эса – фақат зарядлар ҳаракатланганида намоён бўлади. Шуниндек, зарядларнинг вақт бўйича ўзгарувчан оқими электр ва магнит майдонларнинг ажралмас бирлиги билан тавсифланади. Майдонлар йўналган таъсирга эга бўлганлиги учун, улар вектор катталиклар билан тавсифланади. Векторли майдонларни ўрганишда устма-уст қўйиш ва векторлар тахлили усулларидан фойдаланилади.


Электромагнит майдон вақтнинг ҳар бир лахзасида, муҳитнинг ихтиёрий нуқтасида тўртта вектор билан тавсифланади:



Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling