I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Тўлов баланси тўғрисида тушунча беринг


Download 281 Kb.
bet4/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Тўлов баланси тўғрисида тушунча беринг.

Тўлов баланси – маълум даврга мамлакатнинг ташқи иқтисодий фаолияти натижаларини характерловчи статистик ҳисобот бўлиб, унда мамлакатнинг четга амалга оширган тўловлари ва четдан мамлакатга келиб тушган валюта маблағлари баланс шаклида акс эттирилади.


Чет давлатлардан тушумнинг четга тўловлардан кўп бўлиши – актив тўлов баланси ҳисобланади, ва аксинча – пассив тўлов баланси ҳисобланади. Бу ҳолат мамлакатнинг валюта заҳирасини ошиши ёки аксинча камайиши билан изоҳланади.



  1. Ялпи ички маҳсулот ва ялпи миллий маҳсулот тўғрисида тушунча беринг.

Ялпи ички маҳсулот – маълум давр мобайнида мамлакат ичидаги барча хўжалик субъектлар–резидентлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг бозор баҳосидаги қийматлари йиғиндиси ҳисобланади.


Ялпи миллий маҳсулот – маълум давр мобайнида бир мамлакат ичида ҳамда малакат ҳудудидан ташқарида ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг бозор баҳосидаги қийматлари йиғиндиси ҳисобланади.



  1. Макроиқтисодий ўсиш деганда нимани тушунасиз.

Макроиқтисодий ўсиш деганда мамлакатдаги Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ва аҳоли жон бошига Ялпи ички маҳсулотнинг базавий даврга нисбатан ўсиши тушунилади.



  1. Инвестиция тўғрисида тушунча беринг.

Тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига моддий ва номоддий қийматликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқларни киритиш, шунингдек реинвестиция қилиш – инвестиция дейилади.





  1. Тўғридан-тўғри инвестиция тўғрисида тушунча беринг.

Тўғридан-тўғри инвестиция – моддий ва номоддий қийматликларни тадбиркорлик объектлари ва бошқа фаолият турларига даромад олиш мақсадида давлат кафолатларисиз жалб қилиш тушунилади.






  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling