Рентабеллик кўрсаткичи тўғрисида тушунча беринг.
Рентабеллик – тармоқ ёки корхоналар иишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, уларнинг фойда олиб ишлаши, фойда олиш даражасини кўрсатади ва фоиз ҳисобида ифодаланади.
III. МОЛИЯ СОҲАСИГА ОИД САВОЛЛАР
Бюджет кодекси қачон қабул қилинган ва амалга киритилган?
Бюджет кодекси 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган бўлиб, 2014 йилнинг 1 январидан амалга киритилган.
Бюджет тизими бюджетлари тўғрисида тушунча беринг.
Бюджет тизими бюджетлари – Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан иборат.
Субсидия тўғрисида тушунча беринг.
Субсидия – товарлар ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган пул маблағлари.
Дотация тўғрисида тушунча беринг.
Дотация – бюджет тизими бюджетларига ўз даромадлари етишмаган тақдирда даромадлар билан харажатлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
Субвенция тўғрисида тушунча беринг.
Субвенция – муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет ссудаси тўғрисида тушунча беринг.
Бюджет ссудаси – қайтариш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига, резидент-юридик шахсга ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет ссудаси – бюджет манбаларининг тўлиқ сафарбар қилиниши харажатлар қопланишини таъминламаган тақдирда қайтариш шарти билан фоизсиз берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |