I умумий кимё кимёнинг


Download 323.5 Kb.
bet8/9
Sana28.12.2022
Hajmi323.5 Kb.
#1014942
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Хомченко I -қисм

7. ЭЛЕКТРОЛИЗ
7.1. Калий бромид суюкланмасининг электролизи реакцияси тенгламасини ёзинг.
7.2. Куйидаги бирикмалар суюкланмасининг электролиз тенгламаларини тузинг: a) NaCl; б) K2S; в) ВаС12.
7.3. Сульфат кислотанинг сувли эритмасини инерт электродда борадиган элек-тролиз реакциясининг тенгламасини ёзинг.
7.4. Мис (II)-хлориднинг сувли эритмаси инерт электрода электролиз килинганда электродларда кандай процесслар содир булади?
7.5. Мис (II)- сульфатнинг сувли эритмасининг мис электроддаги электролизи реакцияларининг тенгламаларини ёзинг.
7.6. Никель (II)- нитратнинг сувли эритмаси инерт электрод ёрдамида электролиз килинганда электродларда кандай реакциялар содир булади?



  1. Калий йодид ва натрий сульфатнинг сувли эритмаларини инерт электрод билан борадиган электролиз реакцияларининг тенгламаларини ёзинг.

  2. Куйидаги тузларнинг сувли эритмалари инерт электрод ёрдамида электролиз килинганда кандай махсулотлар хосил булади?: a) AgNO3; б) ZnSO4; в) АuС13.

  3. НС1 ва НNО3 сувли эритмаларини инерт электрод иштирокидаги электролизи реакцияларининг тенгламаларини ёзинг.

  1. Инерт электрод ёрдамида натрий хлориднинг сувли эритмаси электролиз килинганда кандай моддалар олиш мумкин?

  2. Инерт электрод ва кобальт (эрувчан) анод билан кобальт (II)- нитратнинг сувли эритмаси электролиз килинганда кандай процесслар содир булади?

  3. Натрий гидроксиднинг суюкланмаси ва сувли эритмаси электролиз килинганда содир буладиган процессларнинг тенгламаларини ёзинг.

7.13. Куйидаги моддаларнинг сувли эритмаларининг электролиз реакциялари тенгламаларини тузинг: а) АuС13; б) К3РО4; в) Pt(NO3)2. Электролиз инерт электродлар билан олиб борилади.
7.14. Анодда массаси 762 г булган йод ажралиб чикса, натрий йодид суюкланмасини электролиз килинганда катодда канча масса натрий ажралиб чикади?

  1. Калий хлорид суюкланмаси электролиз килинганда катодда массаси 7,8 г булган калий олинди. Анодда ажралиб чиккан хлорнинг хажмини аникланг. Хажмни нормал шароитда хисобланг. Ж: 2,24 л.

  2. Саноатда кальций олиш усулларидан бири - кальций хлорид суюкланмасини электролиз килишдир. Агар электролиз натижасида 896 л хажмдаги (н. ш. да) хлор ажралиб чикканлиги маълум булса, канча масса металл олинган? Ж: 1,6 кг.

  3. Калий гидроксиднинг сувдаги эритмаси инерт электрод билан электролиз килинганда катодда н. ш.да улчанган 11,2 л хажмдаги молекуляр водород ажралиб чикади. Бу вактда анодда канча хажм кислород ажралади?

7.18. Кумуш нитратнинг сувли эритмаси инерт элек­трод билан электролиз килинганда анодда массаси 12 г булган кислород ажралиб чикди. Бунда кумушнинг канча массаси хосил булган? Ж: 162 г.
7.19. Рух хлориднинг сувли эритмаси электролиз килинганда анодда хажми 26,88 л (н. ш. да) булган хлор, катодда эса массаси 62,4 г булган рух ажралиб чикди. Хлорнинг унумини микдорий деб хисоблаб, рухнинг унумини аникланг.

7.20. Никель (II)- сульфатнинг сувли эритмаси элек­тролиз килинганда катодда унуми 75% ни ташкил килган, массаси, 177г булган никель олинди. Бу вактда катодда канча хажм кислород ажралиб чикади. Кислороднинг унуми микдорий деб хисоблансин. Ж: 44,8 л.





Download 323.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling