I умумий кимё кимёнинг


Download 323.5 Kb.
bet9/9
Sana28.12.2022
Hajmi323.5 Kb.
#1014942
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Хомченко I -қисм

8. АРАЛАШ МАСАЛАЛАР
8.1. Куйидаги схема буйича массаси 16 г булган мисдан канча массадаги мис (II)-гидроксид олиш мум­кин:
Сu → Cu(NO3)2 → Сu(ОН)2.
Реакция тенгламаларини молекуляр ва ионли шаклларда ёзинг.
8.2. Куйидаги схемага кура узгаришларни амалга оширилишида:
J2 → HJ → KJ → AgJ
массаси 61,1 г булган кумуш йодид олинди. Бу унум назарий йул билан олиниши мумкин булган микдорининг 65% ни ташкил этади. Йоднинг канча массаси олинган эди? Ушбу узгаришларни амалга оширишга имкон берадиган реакцияларнинг тенгламаларини моле­куляр ва ионли шаклларда ёзинг. Ж: 50,8 г.
8.3. Кандайдир газ бор ва водороддан хосил бул­ган, шу билан бирга, ундаги водороднинг масса улуши 18,5% га тенг. Шу газнинг водородга нисбатан зичлиги 27 га тенг. Газнинг формуласини аникланг.
8.4. Кандайдир бирикма таркибига кирадиган крем­ний ва водороднинг масса улушлари тегишлича 91,3 ва 8,7% га тенг. Агар бирикма бугининг хавога нисбатан зичлиги 3,172 га тенг булса, унинг формуласини аникланг. Жaвo6u: Si3H8.
8.5 Хажми 5 л булган пулат баллонда 22°C темпе­ратура ва 620 кПа босимда аммиак бор. Агар хамма аммиак сульфат кислотанинг мул микдор эритмасидан утказилса, канча масса аммоний гидросульфат олиш мумкин? Жавоба: 145 г.

  1. Таркибида фосфор булган угитдан анализ учун массаси 5 г булган намуна Олин-ди. Катор узгаришлар натижасида массаси 6,2 г булган кальций фосфат хосил булди. Угит-даги фосфорнинг масса улушини аникланг. Кальций фосфат олинишида фосфор исроф булмаган деб хисобланг. Ж:24,8%.

8.7.Массаси 10 кг булган кумирни ёкиш учун кандай хажмда хаво керак булади? Кислороднинг хаводаги хажмий улуши 21% ни ташкил килади. Кумирнинг таркибида углерод (масса улуши 95%), олтингугурт (масса улуши (0,8%) ва ёнмайдиган аралашмалар бор. Хавонинг хажмини 30°С температурада ва 202,6 кПа босимда хисобланг. Ж: 47,36 м3.
8.8. Массаси 42,6 г алюминий нитрат булган эритмага таркибида 37,2 г массали натрий карбонат булган эритма кушилди. Чукма куйдирилди. Куйдирилгандан сунг колган колдигининг массасини аникланг. Ж: 10,2 г
8.9. Массаси 3,2 г булган модданинг ёниш махсулотлари 2,24л хажмли (н. ш.да) азот ва мас­саси 3,6 г булган сувдир. Агар модда бугининг водородга нисбатан зичлиги 16 га тенг булса, шу бирикманинг формуласини аникланг. Ж:N2H4

  1. Массаси 30 г булган кобальт (II)- оксид водород билан кисман кайтарилганда массаси 26,8 г булган оксид ва металл аралашмаси олинди. Водород моддасининг кандай микдори реакцияга киришган. Олинган аралашмадаги кобальтнинг масса улушини аникланг. Ж: 0,2 моль Н2; 44% Со.

8.11. Массаси 250 г булган кургошин (II)-нитрат эритмасига мул микдор калий сульфид эритмаси кушилди. Массаси 47,8 г булган чукма хосил булди. Дастлабки эритмадаги кургошин (II)- нитратнинг масса улушини аникланг.
8.12. Хажми 7 л булган (н. ш. да) водород билан водород хлорид аралашмаси мул микдор кумуш нитрат эритмаси оркали утказилганда массаси 28,7 г булган чукма олинди. Водороднинг аралашмадаги хажмий улушини аникланг. Ж: 36%.
8.13.Натрий йодиднинг масса улуши 15% булган 50 г массали эритмаси оркали мул микдор хлор утказилди. Массаси 5,6 г булган йод ажралиб чикди. Реак­ция махсулотининг унумини аникланг. Ж: 88,2%.
8.14. Массаси 17,6 г булган темир (II)- сульфиднинг мул микдор сульфат кислота билан узаро таъсир этишидан хосил булган газ, массаси 300 г булган мис (II)-сульфат эритмаси оркали утказилди. Массаси 14,4 г булган чукма хосил булди. Эритмадаги мис (II)-сульфатнинг масса улушини анйкланг. Ж: 8%.
8.15. Куйидаги узгаришларни амалга оширишга имкон берадиган реакциялар тенгламаларини ёзинг: MnS04 → Мn(ОН)2 → Mn(NO3)2 → НМnО4.
Реакцияларнинг кайси бири оксидланиш-кайтарилиш реакцияси хисобланади? Ушбу реакцияларнинг тенгламаларига электрон баланс усули билан коэффициентлар танланг.

  1. Агар натрий карбонатнинг масса улуши 15% булган 230 г массали эритмасига водород хлориднинг масса улуши 20% булган 220 г массали эритмаси кушилса, 22°С температурада ва 98 кПа босимда улчанган кандай хажмдаги газ ажралиб чикади? Ж:6,26 л.

  2. Массаси 400 г булган сувда массаси 46,8 г булган натрий хлорид эритилди. Эритмага инерт электродлар туширилиб, доимий электр токи утказилди ва н.ш.да хажми 2,24 л булган хлор йигиб олинди. Электролиздан кейин эритмадаги натрий хлориднинг мас-са улушини аникланг.

8.18 Мис (II)-сульфатнинг сувли эритмасига хар кайсиси 10 г дан булган иккита мис пластинка туширилди. Электродларга доимий ток манбаи уланди. Бир оз вакт утгандан сунг электролизда анод булиб хизмат килган пластинкани концентрланган нитрат кислотада эритилди, эритмага мул микдор натрий гидроксид кушилди, бунда массаси 2,45 г булган мис (II)-гидроксид олинди. Электролиздан сунг катоднинг массаси нимага тенг булади? Ж: 11,6 г
8.19. Хажми 33,2 мл, зичлиги 1,1 г/мл булган HCI эритмаси н. ш. да улчанган 4,48 л ҳажмдаги аммиак билан реакцияга киришди. Дастлабки эритмадаги водород хлориднинг масса улушини аникланг. Ж: 20%
8.20. Калий бромиднинг масса улуши 11,9% булган 200 г массали эритмасига инерт электрод туширилди. Бир оз вактдан сунг массаси 1,6 г булган бром олинди. Бром эритмадан чикариб юборилган деб хисоблаб, электролиздан кейин эритмадаги калий бромиднинг масса улушини аникланг. Ж: 10,8%



Download 323.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling