41-мавзу Корпоратив молияда самарадорлик таҳлили
Корпоратив тузилмалар фаолият самарадорлигини белгилаб берувчи
кўрсаткичлар таҳлили. Солиқлар ва фоизлар тўлангунга қадар фойда (ЕБИТ).
Хусусий капитал самарадорлиги. Қарз капитали самарадорлиги. Битта
акцияга тўғри келадиган даромадлилик кўрсаткичи. Ликвидлилик
кўрсаткичлари ва уларнинг молиявий операциялардаги ўрни. Тўловга
лаёқатлилик кўрсаткичлари. Самарадорлик муҳим кўрсаткичлари ва уларни
аниқлаш тартиби.
КОРПОРАТИВ МОЛИЯ (4-МОДУЛ)
ХАЛҚАРО КОРПОРАТИВ МОЛИЯ. ХАЛҚАРО БИРЛАШИШЛАР ВА
ҚЎШИБ ОЛИШЛАР
42-мавзу: Замонавий глобал иқтисодиётда корпоратив молиянинг роли
Иқтисодий глобаллашув шароитида халқаро молия муносабатлари.
Корпоратив молиянинг иқтисодиёт глобаллашувидаги роли. Халқаро
корпоратив молия тушунчасининг мазмун-моҳияти. Халқаро корпоратив
молия ривожланиш босқичлари. Халқаро корпоратив молия таркибий
тузилиши. Халқаро корпоратив молия иштирокчилари. Халқаро корпоратив
молия ривожланишининг замонавий тенденциялари.
43-мавзу: Халқаро кредит бозоридан капитал жалб қилиш
Халқаро кредит халқаро кредит бозорининг товари сифатида. Халқаро
кредитларнинг замонавий шакллари ва уларнинг бизнесга жалб қилиниши.
Халқаро кредит бозорида кредитлаш бўйича валюта ва тўлов шартлари ҳамда
бошқа молиявий жиҳатлар. Халқаро кредитлар фоиз ставкалари. Халқаро
кредит бозорининг халқаро корпоратив молиядаги ўрни. Корпоратив
тузилмалар халқаро кредит бозорининг асосий иштирокчиси сифатида.
44-мавзу: Халқаро фонд бозорида операциялар
Халқаро фонд бозорида корпоратив тузилмалар иштироки. Халқаро
қимматли қоғозлар бозори таркиби ва динамикаси. Халқаро фонд бозори
инструментлари. Халқаро фонд бозори иштирокчилари ва савдо
ташкилотчилари. Халқаро фонд бозори марказлари. Халқаро қимматли
қоғозлар чиқариш ва халқаро молия бозорида муомаласини ташкил этиш.
Халқаро фонд бозоридаги листинг талаблари. Акцияларни оммавий
жойлаштириш (ИПО, СПО) бозорлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |