I. ЎҚув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/27
Sana05.10.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1692660
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
1. Корпоратив молия 1 курс учун НЎД 2019







 
 
 



I. ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ
ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ 
 
Ўзбекистон Республикаси Молия тизимида корпоратив молия муҳим 
ўрин эгаллайди. Корпоратив молиянинг самарали ташкил этилиши бевосита 
давлат молияси самарадорлигини оширади. Шунингдек, мамлакат ЯИМнинг 
асосий қисмини ҳам корпоратив молия субъектлари ҳиссасига тўғри келади. 
Шунинг учун бугунги кунда корпоратив молиянинг иқтисодий моҳияти ва 
аҳамияти, корпоратив молиянинг ўзига хос хусусиятлари, корпоратив 
молиянинг таркибий тузилиши, корпоратив молияни самарали ташкил этиш 
йўллари, корпоратив молияда молиявий ресурслар шаклланиши ва уларнинг 
тақсимланиши каби каби масалалар долзарб ҳисобланади. 
“Корпоратив молия” фанининг назарий, услубий ва амалий мавзулари 
ҳамда масалалари фанни ўрганишнинг замонавий педагогик, ўқув-услубий, 
илмий ва амалий технологияларига асосланади ва олий касбий таълимдаги 
ўрнини белгилайди. Мутахассислик фанлари қаторига кирувчи ушбу фан 
талабаларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини молиявий жиҳатдан 
мақсадли бошқаришнинг муҳим воситаларини, шунингдек, молиявий 
менежментни корохоналарда йўлга қўйишни ўргатади. 
II. 
ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ 
“Корпоратив молия” фанини ўқитишнинг мақсад - юқори малакали 
иқтисодчи-мутахассислар 
бўлиб 
етишадиган 
талабалар 
учун 
корпорацияларни бошқариш усуллари ва уларнинг амалдаги тизими, 
корпорацияларни бошқаришнинг ҳозирги замон ривожланиш тенденциялари, 
корпоратив бошқарув андозаларини жорий этиш масалалари кўриб ўтилган. 
Корпоратив тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва моҳияти, Ўзбекистон 
Республикасида мулк шаклларини ўзгартириш жараёнларини амалга 
оширишда келиб чиқадиган низолар ва уларнинг турлари, шунингдек, уларни 
бартараф этиш масалалари ўрганилади. 
Фаннинг вазифаси – талабаларга корпоратив молияни ташкил этишнинг 
назарий, ҳуқуқий, ташкилий асослари ҳақида билимлар бериш, уларда 
давлатнинг ҳозирги даврдаги молиявий сиёсатининг асосий йўналишларини 
кўрсатиш, молия тизими бўғинларини ва улар орасидаги муносабатларни 
ўргатишдан иборат.
Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда талабаларнинг 
корпоратив молия фанини ўзлаштиришлари, қарорлар ва бошқа норматив 



ҳужжатларни ўрганишлари,билим ва кўникмаларини оширишлари учун 
қуйидаги талаблар қўйилади. 
Талаба: 
− корпоратив молиянинг иқтисодий мазмуни ва ишлатилиши; 
− корпоратив тузилмаларда молиявий менежернинг роли; 
молиявий бозорда корпорация
− капитал баҳоси ва унинг таркиби; 
− хусусий капитални бошқариш; 
− қарз маблағларини бошқариш ҳақида тасаввурга эга бўлиши; 
− асосий капиталга киритилаётган инвестицияларни молиялаштиришни; 
− жорий қиймат ва капиталнинг муқобил баҳосини; 
− реал инвестицион лойиҳалар портфелини бошқаришни; 
− портфель рискини ўлчаш ва ҳисоблашни; 
− опционларнинг моҳияти ва қийматини баҳолашни; 
− корпоратив бирлашишлар ва қўшиб олишни билиши ва улардан 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling