8. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?
а) ҳуқуқий ва сиёсий тафаккурнинг ютуқлари ва конституциявийлик илмини мужассам этгани, ўзбек халқи маданияти ва миллий анъаналарининг чуқур илдизларига суянилганлиги, хусусий мулкни, иқтисодий эркинлик ва якка тартибдаги тадбиркорликни тан олиниши Конституциямизнинг ўзига хос муҳим хусусиятидир;
б) ўзбек халқининг сиёсий, аҳлоқий, манавий қарашларига асосланганлиги, собиқ иттифоқнинг 70 йиллик давридаги ҳуқуқий, ижтимоий ютуқларига суянганлиги Конституциямизнинг ўзига хос муҳим хусусиятидир;
в) дунё халқларининг ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий қарашларига асосланганлиги, энг ривожланган давлатларнинг Конституцияларига суянилганлиги, хусусий тадбиркорликни тан олиниши Конституциямизнинг ўзига хос муҳим хусусиятидир;
г) ҳуқуқий ва сиёсий тафаккурнинг ютуқлари ва конституциявийлик илмини мужассам этгани, собиқ иттифоқнинг 70 йиллик давридаги ҳуқуқий, ижтимоий ютуқларига суянганлиги Конституциямизнинг ўзига хос муҳим хусусиятидир.
9. Ўзбекистон Республикаси парламентининг биринчи даври қайси йилларга тўғри келади, шу давр ичида нечта қонун ва қарорлар қабул қилинди?
а) биринчи даври 1991-1994 йилларга тўғри келиб, парламентимиз Олий Кенгаш номи билан аталган, 150 депутатдан иборат бўлган. Шу йиллар давомида Олий Кенгаш 250 га яқин қонун, 600 дан зиёд қарор қабул қилди;
б) биринчи даври 1989-1994 йилларга тўғри келиб, парламентимиз Олий Кенгаш номи билан аталган, 150 депутатдан иборат бўлган. Шу йиллар давомида Олий Кенгаш 200 га яқин қонун, 500 дан зиёд қарор қабул қилди.
в) биринчи даври 1990-1995 йилларга тўғри келиб, парламентимиз Олий Кенгаш номи билан аталган, 150 депутатдан иборат бўлган.. Шу йиллар давомида Олий Кенгаш 300 га яқин қонун, 500 дан зиёд қарор қабул қилди;
г) биринчи даври 1991-1994 йилларга тўғри келиб, парламентимиз Олий Кенгаш номи билан аталган, 150 депутатдан иборат бўлган.. Шу йиллар давомида Олий Кенгаш 200 га яқин қонун, 500 дан зиёд қарор қабул қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |