1. Ҳар бир инсон ўзининг замон ва макондаги ўрнини аниқ белгилаб олишда, насл насаби ва кимлигини билишда тарихий хотиранинг ўрни нимада?
а) туғилиб ўсган юртида ўзини бошқалардан кам сезмай, бошини баланд кўтариб юриши учун инсонга, албатта, тарихий хотира керак;
б) тарихий илдизини излаган одам, албатта, бир кун мана шундай саволларга дуч келади ва тўғри хулосалар чиқаради. Тарихий хотираси бор инсон – иродали инсондир;
в) ким бўлишидан қатъи назар, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди;
г) ҳар қайси халқ миллий қадриятларини ўз мақсад-муддаолари, шу билан бирга, умумбашарий тараққиёт ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий дунёсини юксалтири боришга интилдар экан, бу борада тарихитй хотира масаласи алоҳида аҳамият касб этади.
2. Фарғона фожеаси нима сабабдан содир бўлди?
а) Марказ томонидан 80-йилларнинг ўрталарида уюштирилган “пахта иши”, “ўзбек иши” номи билан ўзбек халқининг энг яхши сифатларининг таҳқирланиши Фарғона аҳолиси, айниқса, ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди;
б) Аҳоли зич яшайдиган Фарғона водийсида “Фарғонаазот”, “Фергананефтеоргсинтез” бирлашмалари, Қўқон кимё заводи, Янги Қўқон кимё комбинати ва бошқа корхоналар жойлаштирилганлиги атроф муҳит йўл қўйиб бўлмас даражада ифлосланишга олиб келди.
Бу Фарғона аҳолиси, айниқса, ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди;
в) саноатни ривожлантиришда Ўзбекистон метрополиянинг саноат жиҳатидан ривожланган минтақаларининг пахтага бўлган ортиб борувчи эҳтиёжини таъминлашдек ярамас концепцияга қатъий амал қилиниши, Фарғона аҳолиси, айниқса, ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди;
г) Фарғона водийсида яшаётган аҳолининг оғир ижтимоий-иқтисодий аҳволи, одамларнинг таъминоти, даромади ҳаддан ташқари пастлиги, ишсизлик, иш ўринларининг камлиги, ёшлар ва уларни ишга жойлаштириш масаласи эътибордан четта қолганлиги ёшлари ўртасида нарозилик ва тартибсизликларга сабаб бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |