Сурхондарё тарихи махсус курсининг мақсад ва вазифалари Режа
Download 48.97 Kb.
|
Сурхондарё тарихи махсус курсининг мақсад ва вазифалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
Сурхондарё тарихи махсус курсининг мақсад ва вазифалари Режа: 1. Сурхондарё тарихини ўрганишнинг асосий вазифалари. 2. Сурхондарё тарихининг асосий босқичлари. 3. Сурхондарё тарихининг манбалари. 4. Сурхондарё тарихининг тарихшунослиги. Таянч сўзлар: Сурхондарё тарихини ўрганишдан мақсад. Сурхондарё тарихини даврлаштириш. Воҳа тарихига оид ашёвий манбалар. Воҳа тарихи юзасидан ёзма манбалар. Сурхондарё тарихи тарихшунослиги. Воҳа тарихини ўрганишнинг истиқболлари. Халқимиз босиб ўтган кўп минг йиллик тарихни холисона тарзда миллий истиқлол ғоялари асосида ёритиш тарихшунослик фанининг бугунги кундаги асосий вазифаларидан бири саналади. Бу борада амалга оширилиши лозим бўлган асл тамойилларни англаб олиш ва тарихга янгича назар билан ёндошишда муҳтарам Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги фикрлари диққатга сазовордир: «Ким бўлишидан қатъий назар жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушёрликка ўргатади, иродасини мустақкамлайди». Ўтмиш илдизи бақувват миллатни маҳв этиб бўлмайди, ўтмиш тарихидан баҳраманд халқни қул қилиш ҳам душвор масаладир. Шу сабабли хам мустабид тарғиботлар ва жабр-зулмга асосланган собиқ совет империяси даврида халқимизнинг бебаҳо қадим тарихи зулмат пардаси ортига олинсада, унинг қаърига сингдирилмади. Юртимиздан етишиб чиққан алломалар, уламо ва фузалолар қувғин ва қатл этилди, тарихимиз бузиб кўрсатилди, миллий қаҳрамонларимизнинг номлари бадном қилинди. Бироқ ҳеч бир зулм абадий бўлмаганидек, мустабид тузум инқирози билан халқимиз тикланаётган қадриятларнинг бири сифатида ҳаққоний тарихини тиклаш ва ундан руҳий қувват олишдек улуғ бахтга мушарраф бўлди. Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихида Сурхон воҳасининг ҳам алоҳида ўрни мавжуд. Чунки Сурхон воҳаси тарихи жуда узоқ даврларга бориб тақаладиган қадим маскандир. Ўтмиш тарихимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган археологик ёдгорликларнинг ҳам аксарият қисми шу воҳада жойлашган, қолаверса, воҳа ҳудуди инсониятнинг энг қадим аждодлари макон тутган замин ҳамдир. Воҳа ҳудудида жойлашган Зараутсой тасвирлари ибтидоий одамлар тафаккур ва тасаввури асосида яратилган бўлса, ўз аҳамияти жиҳатидан Сополлитепа обидаси ўтроқ тарзда турмуш кечирган аждодларимизнинг бебаҳо илк манзилгоҳлари саналади. Жарқўтонда шаклланган дастлабки шаҳарсозлик маданияти мамлакатимизда урбанизациявий ривожланиш юзага келган жараёнларнинг дебочасидир. Ўзбек давлатчилигининг илк тонглари ҳам шу заминда қарор топган қадим Бақтрия ҳудудлари билан чамбарчас боғликликлар касб этади. Мамлакатимиз ҳудудига жанубдан ёв ҳамла қилган даврларда ҳам воҳа ахли қалқон бўлган. Юксак фалсафийахлоқий ақидаларга асосланган зардуштийлик дини негизларининг юзага кела бошлаган маънавий, руҳий қадриятлари шаклланишида ҳам воҳанинг муносиб ҳиссаси бор. Жаҳон фотихларидан бири саналган Искандар Зулқарнайн аҳолининг жасорати ва мардлигига қойил қолган. Салавкийлар ва Юнон-Бақтрия подшоликлари даврида воҳа ахлининг маҳаллий маданияти қадим эллин маданияти билан омухталашиб, ҳатто унга таъсир ўтказган қудратли Кушонлар салтанатининг равнақи ҳам бевосита ана шу табаррук замин билан чамбарчас боғлиқ. Воҳа аҳли ўрта асрлар шароитида ҳам мамлакатимиз тарихида, қолаверса, Шарқ халқлари тарихида муҳим роль ўйнади. Ўрта асрлар мобайнида минтақада шаклланган барча давлатлар тараққиётида ана шу қадим масканнинг муносиб ўрни мавжуд. Ҳатто соҳибқирон Амир Темур хазратлари ҳам давлатчилик рамзи саналган туғ ва ноғорани пири Саййид Барака қўлидан Термиз яқинидаги Биё қишлоғида қабул қилиб олган эди. Ўрта асрлар даврида воҳада яшаган кўплаб алломалар диний ва дунёвий билимлар тараққиётига ўзларининг муносиб улушларини қушганлар. Инсоният маънавий хазинасини бойитган ислом дини равнақида ҳам замин илм аҳлининг ўрни жуда катта. Тасаввуф тараққиётининг йирик вакиллари АлҲаким атТермизий, Хожа Алоуддин Аттор ва Сўфи Оллаёр ҳазратлари ҳам ана шу замин фарзандларидир. Бухоро амирлигининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида амирликнинг шарқий бекликлари саналган Бойсун, Денов ва Шеробод бекликлари муҳим ўрин тутган. Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилиш учун Буюк Британия билан сиёсий майдонда рақобатлашган чор Россияси маъмурлари ҳам Термиз шаҳрининг муҳим стратегик макон эканлигини жуда яхши англаган ва шу сабабли шаҳарда ўзларининг таянч харбий истеҳкомларини барпо этган эдилар. Зўравонликка асосланган совет жамияти йилларида эса воҳа ҳудуди курашлар майдонига айланди. Сохта ваъдалар, алдов ва зулм асосига қурилган мустабид тузумга қарши кураш олиб боришда воҳадан етишиб чиққан миллий қаҳрамонлар алоҳида мардлик намуналарини кўрсатдилар. Ҳисобсиз қирғинлар, қатлиом ва қатағонларга қарамасдан воҳа ахли иқтисодий ва маданий тараққиёт учун фидокорона меҳнат қилди. Иккинчи жаҳон урушининг аянчли мусибатлари ҳам воҳа ахлини четлаб ўтган эмас. Суронли йилларнинг машаққатлари ва йўқотишлари вилоят аҳолисининг қаддини бука олмади. Урушдан кейинги тинч қурилиш ва тикланиш даврида совет тузумида қарор топган расмиятчилик, зўравонлик ва бюрократия воҳа меҳнат ахлининг бунёдкорлик салоҳиятини жиловлай олган эмас. Республикамизнинг мустақилликка эришуви вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётида муҳим ўзгаришлар, янгиланишлар даврини боитиб берди. Натижада вилоят саноати, қишлоқ хўжалиги, умуман, бутун инфратузилма илғор ва замонавий янгиликлар билан омухталашди. Мулкчиликнинг янги қирралари қарор топди, тараққиётнинг ҳаётбахш насимлари эса бошлади бу юртда. Download 48.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling