I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Гулханий
Муҳаммад Шариф Гулханий (XVIII аср охири — XIX аср боши) — узбек халқининг улуғ мутафаккири, маърифатпарвари, ҳақиқатгўй ва ниҳоятда беназир «Зарбулмасал»чи мумтоз шоиридир. Унинг назмий ва насрий мероси узбек халқи ҳаёти, турмуши, психологияси, орзу- 415 умиди, теран тафаккури, инсонийпарварлиги, меҳнаткашлиги, топқирлиги, ўткир ақл-заковати, масал, мақол, матал, латифа, маърака ва урф-одатлари, анъаналарининг бебаҳо хазинасидир. Айни пайтда Гулханий узбек адабиётига, узбек адабий тилининг шаклланишига, XIX аср биринчи ярмида Ўрта Осиёнинг ижтимоий-бадиий тафаккури тараққиётига халқ демократик йўналишининг, танқидий реализм анъаналарининг вужудга келиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Ота-боболари асли кўҳистонлик (қоратегинлик) бўлиб, Гулханий Қўқонда туғилиб, бир умр шу ерда яшаган, сипоҳийлик қилган, ботир, ҳеч кимдан, ҳатто, амирдан ҳам тап тортмайдиган, ўз шаънини баланд тутган киши бўлган. Иқгидорли шоир ва ҳарбий сифатида саройга жалб этилган, «Қўқон адабий муҳити»нинг етакчи шоирлардан бири даражасига кўтарилган. Бироқ, ўз ижодида оддий меҳнаткаш халқ ҳаётига яқин турганлиги, ростлик ва ҳалоллик каби ахлоқий талабларни қатъий тутганлиги учун саройда камситилади, ҳаёти оғир машаққатлар ва қийинчиликлар билан ўтади. Бу тўғрида Фазлий Намангоний ўзининг «Мажмуи шоирон» тазкирасида шундай дейди: «Жаннатмакон амир даврида у (Гулханий) бенаволик асири бўлди. Умрида дурустроқ нон ушатмади: яхши дастурхон атрофида ўтирмади. Сипоҳигарчилик қилди-ю, роҳат кўрмади, меҳнат ва машаққат илкидан осоиишталик топмади. Амир унинг ҳолига мурувват билан боқмади. Амирнинг илтифотсизяиги туфайли фақир бир парча нонга муҳтож бўлди. Қўли қисқалик охири унинг жонига тегди, камбағаллик фиғонини оширди. Йўқчилик туфайли у ҳижолатлар чеқци, таъма йўлини тутиб, хўрликлар кўрди» 126 , деб ёзади. Гулханийнинг Наманганда ўқиганлиги, Янгиқўрғон ҳокими сифатида Наманганга юборилганлиги, қопга солиниб, Сирдарёга ваҳшийларча чўктирилиб ўлдирилганлиги тўғрисида манбалар бор. Гулханий бадиий салохиятининг юксак даражасини унинг ғазаллари, «Зарбулмасал»и кўрсатибгина қолмай, балки унинг 416 ғоявий мухолифларидан бири Фазлийнинг қуйвдаги баҳосидан ҳам англашилади: Гулханий «такаллум қилур туркию форсий, эрур шеър майдонининг форийси (чопқири)»; «Гулханий билимдон шоирдир, «гулхан» эмас, «гулшан»дан ҳам чиройлироқцир. Девонфеъллиги, оташин табиатлилиги туфайли у ўзига «Гулханий» тахаллусини олган» 127 . Баъзи тадқиқотчилар Қори Раҳматуллоҳ Возеҳнинг «Туҳфат-ул-ахбоб фи тазкират-ул-асхоб»даги кўрсатмаларига асосланиб, Гулханийнинг шеър ва қасидалар девони бўлганлигини, бироқҳозирча топилмаганлигини айтадилар 128 . Гулханий туркийгўй ва форсийгўй адабиётларидаги зуллисонайлик анъаналарини давом эттириб, «Гулханий» ва «Журъат» тахаллуслари билан ҳар икки тилда ижод қилган. Унинг жуда бой, ранго-ранг ғоявий меросидан бир неча ғазал ва «Зарбулмасал»игина етиб келган, холос. Гулханийнинг бадиий салоҳияти, тафаккури, дунёқарашининг шаклланиши ва ўсишига Ҳисрав Деҳлавий, Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб, Турди, ўз замондош ҳаммаслаклари Маҳмур, Мужрим Обид каби шоир ва алломалар ижоди катта таъсир кўрсатган. Гулханий мустаҳкам Шарқ бадийяти сарҳадларида турганлиги «Зарбулмасал»да мутафаккирлар асарларидан парчалар, «Калила ва Димна»даги мавзуни ижодий ривожлантириб, янги хулосалар билан бойитганлигидан, Қуръон оятлари ва ҳадисларни ниҳоятда асосли ва ўз ўрнида қўллаганидан кўринади. Гулханийнинг сермазмун ва халқ тилига яқин, бой ижодий мероси унинг халқ аҳволидан яхши хабардор эканлиги, одил подшоҳ, фозил жамият ҳақидаги қарашлари, меҳнаткашлар оммасининг орзу-умидлари, қадриятларини акс эттирганлигини, шоир ўз ижодида уларни қатьий ҳимоя қилганлигини кўрсатади. Шуни ҳам айтиб ўтиш мумкинки, Гулханий ижодида тарихий умумлашма образлар даражасида кўрсатилган баъзи шахслар (масалан, Ниёзча оғалиқ, Бобожон Ашурчулоқ, ҳатто, Фазлий Намангоний ва бошқалар)нинг танқид 417 қилиниши унинг дунеқараши, маслагининг ижтимоий йўналишига кўра Маҳмурга ниҳоятда яқин ва ҳамоҳанглигидан далолатдир. Гулханийнинг ғоявий мероси, айниқса, «Зарбулмасал» асари ўз даврида катта қизиқишга сабаб бўлди, қўлёзма шаклида ҳам кенг тарқалган. Бу қизиқишни Қозонда 1890, 1895 йилларда, Тошкентда 1903, 1904 йилларда Гулханий асарларининг қайта нашр қилинганлигида кўрамиз. Маҳмур Маҳмур 1775-1844 йилларда яшаб ижод этган, исми- насаби Маҳмуд ибн Мулла Шермуҳаммад Акмал шоир ўғлидир. Бутун умрини Қўқонда муқим ўтказиб, аҳён- аҳёндагина Фарғона водийси қишлокларида, Ҳапалақца, шунингдек, Хўжанд атрофи вилоятларида, Қароқчиқум, Қурама, Ашт ва бошқа жойларда саёҳатда бўлган. Узбек адабиётининг мумтоз шоири асарлари билан адабий узбек тилининг шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Узбек адабиёти, ижтимоий-бадиий халқ демократик йўналишининг шаклланиши, ривожлани-шида, танқидий реализм оқимининг вужудга келишида фавқулодда ҳал қилувчи роль ўйнаган. Хусусан, Муқимий ва Завқий демократизми ва танқидий реализмининг шаклланишига таъсир кўрсатган. Маҳмур ҳаёт қийинчиликлари, оиласининг оғир иқтисодий аҳволи, камбағаллигига қарамасдан, ўз даври учун ғоят мукаммал маълумот олишга эришди. Хусусан, Қўқондаги мадрасаи Мирни тамомлади. Хат-саводни чиқариш, араб ва форс тилларини ўрганиш, грамматика, ҳисоб, ҳандаса, илми нужум ва тиб, риёзиёт, мантиқ ва калом каби анъанавий Шарқ таълими асосларини ўрганиш жараёнида Рудакий, Фирдавсий, Саъдий, Ҳофиз, Жомий, Навоий, Фузулий, Соиб, Табризий каби салафлар меросини чуқур ўрганди. 418 Маҳмур дунёқараши асосида халқпарварлик, иисонпарварлик ғояларининг шаклланиши ва риножланишида Шарқ адабиётининг кучли таъсири сезилади. Ьир томондан эса, Маҳмур оғир иқтисодий аҳволда ҳаёт ксчирди, аскарликда бўлди, қашшоқлик, ғам-ғуссада яшади, л скин шунга қарамай, ниҳоятда катта инсоний ғурур билан ўз шаънини баланд тутди, замона зўрларини, жамиятдаги хақсизлик ва адолатсизликни ҳажв қидди. Маҳмур адолатсизликни, хақсизликни шунчаки ҳажв қилиб қолмасдан, балки, «Айладинг», «Ҳапалак», «Дар ҳажви Хўжа Мирасад», «Дар сифати ҳаким Туроб ҳазор халта» каби энг асосий асарларида Қўқон хонлигидаги ижтимоий тузумнинг адолатсизлиги, халқнинг ҳақ-ҳуқуқсизлиги, хон амаддорларнинг кирдикорларини очиб берди. Маҳмур ўзи яшаган жамият адолатсизлигини тушуниб етган, халқ ҳаёти, мушкул аҳволини бир оз бўлса-да енгиллатишга, уларга ёрдам беришга (масалан, Ҳапалак қишлоғи аҳолисига солинган «тилла пули» солиғини бекор қилиш тўғрисида хонга илтимоснома билан мурожаат килиш, сувсиз ерларга сув чиқариб, қўриқ ерларни очиш ва шу билан халқнинг мушкул аҳволини енгиллатиш мумкинлиги тўғрисидаги ўйлар) уринган. Аммо, «зар ва зўрнинг ўзидан бошқа ҳукми одили йўқлиги», адолатсизликни бартараф қилиб бўлмаслиги Маҳмурни танқид, ҳажвга эътиборни кучайтиришга, адабиёт, бадииятга халқчиллик ва демократик унсурларни кўпроқ киритишга ундади. У халқни ўз озодлиги, эрки учун, ҳақ-ҳуқуқлари учун курашга ундовчи ғазаллар, муҳаммаслар ва ҳажвиётлар битди. Маҳмурнинг бадиий-ижтимоий меросидан жуда озгина қисми етиб келган. Фикримизча, Маҳмур ижоди ва дунёқараши матншунослик нуқгаи назардан яна ҳам чуқурроқ тадқиқ қилинишни, мутафаккирнинг топилмаган асарларини қидириб топишни тақозо қилади. 419 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling