I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Увайсий 
Узбек маданияти тарихида мумтоз ўринга эга бўлган 
Жаҳон Отин Увайсий XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи 
423 


ярмида яшаб ижод этган машҳур узбек шоирасидир. У 
Марғилон шаҳрининг Чилдўхтарон маҳалласида, тахминан 
1779 йилларда дунёга келган. Жаҳон отиннинг отаси тўқувчи 
- косиб бўлиб, узбек ва тожик тилларида шеърлар ёзган, 
онаси Чиннибиби эса ўз даврининг донишманд аёлларидан 
бўлиб, мактабдорлик қилган. Жаҳонбиби оилада хат-саводини 
чиқариб, сўнг онаси ёнида мактабдорлик қилган, акаси 
Охунжон ҳофиз ёрдамида куй-мусиқага ҳам рағбат пайдо 
қилган. Жаҳонбибининг умр йўлдоши Тожихон жуда эрта 
вафот этгач, у қизи Қуёш ва ўғли Муҳаммадхонларни ўзи 
тарбиялаб вояга етказган. Жаҳонбиби оила аъзоларининг 
таъсирида кўпроқ шахсий мутолаага берилиб, узбек ва 
озарбайжон алломаларининг асарларига меҳр қўйди, Увайсий 
тахаллуси билан шеърлар ёза бошлади ва тез орада шоира, 
отин сифатида танилди. 
Олтмиш йиддан кўпроқ умр курган Увайсийдан бизга 
каттагина адабий мерос қолган. Шоиранинг тўртта девон 
тузганлиги маълум, Увайсий ижодининг ғоявий-бадиий 
моҳиятидан узбек мумтоз адабиёти анъаналарини ижодий 
давом эттирганлиги кўриниб туради. Шоиранинг Навоий, 
Фузулий ғазалларига боғлаган кўплаб мухаммаслари ва 
назиралари, Бедил шеърларига издошлиги унинг балоғатидан 
дарак беради. Шоира шеърларида тариқатнинг талаб ва 
қоидаларига тааллуқли бўлган талқинлар кўп учрайди. Шоира 
шундай ёзган эди: 
Фано мардумларини сиридин ҳеч кимса йўқ огоҳ 
Қабиҳ гуфтор мардумдан кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди. 
Шоиранинг бу каби орифона сатрлари Алишер 
Навоийнинг инсонни комиллик йўлидаги изланишларида 
тасвирланган юз куфрига кетганда ҳам бир тавба килишни 
ҳаёлига келтирмайдиган, покни нопокдан ажрата 
билмайдиган дилозор кишиларни қаттиқ қоралаган 
сатрларига ҳамоҳангдир. 
Увайсий ўз асарларида илоҳий муҳаббат туйғуларини 
эъзоз билан куйлайди. Табиатнинг ҳисобсиз гўзалликлари 
шавқида ишқ ҳиссиёти ҳам шалоладек туғён уради. Бу ишқ 
424 


ссвгини, ҳаётни қадрлайди, унинг завқига берилиб, бора-
бора нозик қаърига назар ташлайди: 
Забонингни кетургил, эй шакарлаб тўти гуфтора, 
Нечукким марҳамат ўлсун неча мендек дил афгора. 
Нигоҳинг ташлағил, лутф айлабон, эй шўхи бепарво, 
Йўлингда интизор ўлғон мени бул ошиқи зора. 
Увайсий дастлаб юксак одамийликни, шу одамийликни 
қалб тўрида авайловчи вафодор ёрни улуғлар экан, уни қуёш 
билан қиёс қилади. 
Қуёш ҳар тонг уфқцан бош кўтариб ўзининг оташин 
нури билан оламга, одамларга меҳри — нурларини сочади. 
Шоира ёр ва офтоб ташбеҳларини қиёслаш санъати орқали 
катта маҳорат билан энг гўзал туйғулар силсиласини баён 
қилади. 
Маълум бўлишича, Увайсий узоқ вақт мактабдорлик 
ҳам қилган. У ўз даврининг ёш толибларига Аллоҳ каломи 
бўлган Қуръон ва ҳаёт гўзалликларидан сабоқ берган. У 
талабалар учун тез фикрлаш, чиройли сўзлаш ва бошқа 
таълим-тарбия воситалари билан боғлиқ бўлган чистон-
топишмоқлар яраттан. Унинг анор ҳақидаги машҳур чистони 
ўзининг мазмуни ва юксак бадиияти билан шоира ижодининг 
ёрқин бир саҳифаси сифатида кўзга ташланади: 
Бу на гумбуздур, эшиги, туйнугидин йўқ нишон, 
Неча гулгун пок қизлар манзил айлабдур макон? 
Туйнугин очиб аларнинг ҳолидан олсам хабар
Юзларида парда тпортуғлик турурлар бағри қон. 
Увайсийнинг лирик шеърларидан ташқари «Шаҳзода 
Ҳасан», «Шаҳзода Ҳусан» каби лирик асари ва «Воқеоти 
Муҳаммад Алихон» каби тарихий достони мавжуд. 
Шоиранинг лирик-эпик достонлари ислом тарихи билан 
боғлиқ воқеалар асосида яратилган бўлиб, бу Увайсийнинг 
ўз даврининг билимдон отини — муаллимаси бўлганлигидан 
ҳамда динимиз тарихвдан чуқур хабардорлигидан далолат 
беради. 
Увайсий асарлари ўзининг мазмуни ва дилкаш 
бадиийлиги билан даврлар оша мухлислар қалбига битмас-
425 


тутанмас эстетик завқ бағишлаб келмоқда. Улар халқ оммаси 
орасида кенг ёйилган, ҳофизлар, хонандалар томонидан 
мақом ва халқ оҳанглари билан ҳозиргача куйланиб келади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling