I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
-боб. Қадимги юнон мумтоз фалсафаси
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
5-боб. Қадимги юнон мумтоз фалсафаси
Суқрот Қадимги Юнонистоннинг машҳур файласуфларидан бири Суқрот (милоддан аввалги 469-399 йил) Афинада таваллуд топган ва ижод қилган. Унинг асарлари бизгача етиб келмаган. Олим, унинг ижоди ҳақидаги маълумотларни Ксенофонт ва Афлотун асарларидан топиш мумкин. У софист (софизма — сафсата). Тушунча ва ҳукмларнинг шаклан тўғрилигига ишонганларнинг релятивизмига қарши чиқади. Олим дунёқарашининг муҳим хусусияти шундан иборатки, у фалсафий мавзуларда баҳс-мунозаралар олиб бориб, ҳақиқатга эришмоқни мақсад қилиб қўяди. Суқрот олам тузилиши ва унинг табиий ҳолатини билиб бўлмайди, деган фикрни олға суради. Унингча, инсон фақат ўзини билиши мумкин. Шунинг учун у «ўз-ўзингни бил», деган қоидага амал қилади. Файласуф таълимотича, билим умумий тушунчадир. 50 Суқрот одоб-ахлоқни назарий жиҳатдан илк бор теран гидқиқ қилган олимдир. У ҳамма учун бир хил ахлоқ қоидаларини яратмоқчи бўлади. Масалан, адолат, мўьтадиллик, эзгулик, софдиллик барча учун умумий бўлган |ушунчалардир. Унингча, ҳеч ким онгли равишда атайлаб омонлик қилмайди, у буни билмасдан қилади. Яхшиликни Оплувчи одам яхшилик қилади. Пировардида, у шижоаткорлик, адолат, иффат ва бошқа тушунчаларни ҳамма (>ир хил тушунмаслигани англаб етади. Шунда у шубҳа усулини шмлаб чиқади: «Мен ҳеч нима билмаслигимни биламан», деган усул бўйича ҳамма нарсага шубҳа билан қарайди. Суқрот Г> ил им, ақл ва ахлоқ бир-бири билан ўзаро боғлиқлигини таъкидлаб, инсон фазилатларини туғма деб билди. Айниқса, Суқрот эстетика соҳасида ўзига хос фикрларни илгари сурди. Файласуф дунёқарашининг марказида инсон гурди. У инсон гўзаллиги, эстетик фаолият ҳақида сўз юритади. Аввало шуни таъкидлаш жоизки, у санъат билан ёшлиқцан танишади, ҳайкалтарошлик билан машғул бўлади, санъаткор ва ҳунармандлар билан бадиий ижод, санъатнинг у ёки бу тури бўйича баҳс-мунозаралар олиб беради. Суқрот сабабият тамойилига қарши чиқиб, дунёда ҳамма нарса муайян мақсадга йўналтирилган, деган фикрга келади, яъни дунёни телеологик нуқтаи назардан тушунтиради. Хуцди шундай, инсон фаолияти ҳам маълум мақсадни, яъни мутлақ яхшилик ёки бахт-саодатни кўзлайди. Инсоннинг эстетик фаолияти ҳам маълум мақсадга эришишни тақозо қилади. Суқрот фикрича, умуман гўзал ва чиройли ҳодиса бўлмайди, қачонки у бирор нарсага керак бўлса ёки хизмат қилсагина гўзаллик касб этиши мумкин. Файласуфнинг фикрича, ҳар бир нарса ўз вазифасини бажаришга мойил қилиб яратилган бўлиб, у гўзалдир. Олтин қалқон ёмон ясалган бўлса, гарчи олтин эсада ўз вазифасини бажаришга ярамайди, демак у хунукдир, аксинча, гўнг ташишга мўлжалланган сават ўз вазифасини бажаришга мослаб яратилган бўлса, гўзалдир. Суқротнинг фикрича, бир нарса ҳам гўзал, ҳам хунук, айни вақтда яхши ва ёмон бўлиши 51 мумкин. Чунки бир нарса учун фойдали ёки керакли нарса, бошқа нарса учун яроқсиз бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Унингча, очлик керакли нарса, безгак касали учун зарарли бўлиши мумкин ва ҳлс. Умуман олганда, Суқрот, биринчидан, нафосатни нисбийлигини уқтиради. Иккинчидан, уни мақсадга мувофиқлик, фойдалилик, яхшилик ва эзгулик тушунчалари билан тенглаштиради. Суқрот санъатни тақлид қилиш орқали воқеликни тасвирлаш сифатида тушунди. Лекин, унингча, бу воқеликдан оддий нусха кўчиришни билдирмасдан, балки у табиатга ёки инсонга ижодий ёндашади, уларнинг муҳим хусусиятларини олиб умумлаштиради. Суқрот инсон тимсолини тасвирлашга катта эътибор берди. Унинг фикрича, бунда асосий меъёр ахлоқий идеал бўлиши керак. У ўзида энг юксак ахлоқий фазилатларга, гўзал феъл-атворга эга бўлган инсонлар сиймосини бадиий асарларда тасвирлаш керак, деган фикрда туради. Бунда акс эттирилаётган объект билан бадиий тасвирланаётган тимсол бир-бирига ўхшаши керак. Унингча, юксак фазилатли, акдли бўлиш ҳунарманд ва деҳқонларга хос хислат эмас, чунки улар ҳеч қачон эстетик ва ахлоқий идеалга эга бўла олмайдилар. Бундай ахлоқий фазилатлар фақат аристократларда бўлиши мумкин. Юқорида айтилган фикрлардан қатъи назар, Суқрот санъатнинг воқеликка муносабати ҳақида қимматли ғояларни ўртага ташлади, этика билан эстетика, нафосат билан манфаат, мақсадга мувофиқлик, яхшилик, эзгуликнинг ўзаро чамбарчас боғликлигини эътироф этди. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling