I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Жайнизм
Жайнизм таълимотини Вардхамана Вахамира (милоддан аввалги УИ-ГУ асрлар) номи билан боғлайдилар. Жайнизм вакиллари ягона худога ишонмаганлар, пайғамбарларини (тиртханкарлар) илоҳийлаштириб, уларга сажда қилганлар. Улар ақидаларига кўра: азоб-уқубатда кун кечирадиган ҳар бир инсон тиртханкарлар ҳаёти тарзида яшаса, у озодликка, камолотга эришади, қийинчиликлардан халос бўлади. Жоннинг камолга етиши учун тана тўсиғини енгиб ўтиш керак. Жон тана билан боғланганлиги учун унга қарамдир. Ҳис-туйғу жонни тана билан боғловчи кучдир. Уч 29 «дурдона»га, яъни эътиқод, билим ва яхши хулқ-атворга эга бўлган инсон халос бўлиш йўлини топади. Жайнизм табиат ҳодисаларини жонли деб, гилозоизм тарзида фикр юритади, жоннинг. бир танадан иккинчисига кўчиб юришини кармани тан олади. Ҳар қандай жон, у қанчалик катта ёки кичик бўлишидан қатьи назар, камолотга етишга қодир. Шундай экан, унга азоб бериш мумкин эмас, унга ҳурмат билан қараш л озим. Илк жайнизмда олам адабий, у икки жавҳардан — жонсиз (ажива) ва жонли (жива)дан ташкил топади. Жонли жавҳар жонга эга. Жонсиз жавҳар (пудгала) бўлинадиган нарсалар — вақт, фазо, ҳаракат ва сукунатдан иборатдир. Материя — абадий жавҳар, у ҳаракат манбаи. Пайдо бўладиган ва йўқ бўладиган нарсалар жисмлардир. Материя миқдори ўзгармайди, жисмлар миқдори эса доимий ўзгаришда бўлади. Жайнизм таълимот сифатида узоқ вақт давомида оғзаки анъана кўринишида яшаб келди. V асрдан бошлаб у муайян қонун-қоидалар шаклида амал қила бошлади. Шунинг учун унинг асосларини янги талқин ва шарҳлардан ажратиб олиш осон эмас. Аста-секин жайнизмда икки — дигамбара ва шветамбара йўналишларида шакллана борди. Дигамбара жайнизмнинг қадим анъаналарини давом эттирган бўлса, шветамбара ушбу фалсафий таълимотга ўзгаришлар киритишга уринди. Жайнизмнинг мавқеи борган сари тушиб бораётган бўлса-да, лекин ҳозирга қадар Ҳиндистонда сақланиб келмоқца. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling