I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Локаята-чарвака
Локаята-чарвака милоддан олдинги У111-П асрларда шаклланган фалсафий оқимлардан биридир. Унинг намояндалари яратган асарлар бизгача етиб келмаган. Локаята-чарвака фалсафаси вакиллари, уларнинг қарашлари тўғрисидаги маълумотлар бу оқим мухолифлари асарларида қисман сақланган. Тадқиқотчилар орасида «локаята-чарвака» атамаси тўғрисида турли қарашлар мавжуд. Масалан, ҳинд файласуфи Д.Чаттопадхьяянинг таъкидлашича, локаята — халқ фалсафаси, материалистик ёки дунёвий фалсафа маъносини англатади. 5 Шўролар даврида чоп этилган кўпгина фалсафий адабиётларда чарвака — тўрт сўз, тўрт унсур сифатида талқин қилинган. Бу фалсафий мактаб намояндалари моддий олам негизини тўрт унсур ташкил этади, деб ҳисоблаганлари учун уларга «чарвака» номи берилган, дейилади. Локаята-чарвака таълимоти тарафдорлари жамиятда ҳукмрон бўлган брахманизм диний таълимотига қарши чиққанлар. Уларнинг таъкидлашича, оламни, табиатда содир бўладиган барча ҳодисаларни, жараёнларни уларнинг ички 23 моҳиятидан келиб чиқиб ўрганиш керак, уларни илоҳий кучлар таркибига тиқиштира бериш маъқул эмас. Бизга аён бўлиб турган моддий олам тўрт унсур—олов, ҳаво, сув ва тупроқ бирлигидан ташкил топади. Таркибан инсон зоти ҳам бу қоидадан истисно эмас. Токи у тирик экан, тўрт унсур бирлигини ўзида мужассамлаштирган бўлади. Инсон йўқлиқдан макон топар экан, ундаги олов унсури оловга, тупроқунсури тупроққа, ҳаво унсури ҳавога, сув унсури сувга айланади. Инсондаги сезгилар фалакка кўтарилади. Ҳар бир инсон бир марта яшайди. У ўлгандан сўнг донишманд ёки нодон бўладими, бундан қатъи назар, қайтадан тирилмайди, йўқликдан ўрин олади. Чарвакалар таълимотига кўра, инсон тана ва руҳ (жон) бирлигидир. Руҳ тананинг хоссасидир. Шунинг учун ҳам одамлар «мен кўрман», «мен чўлоқман» ибораларини ишлатиб, руҳни тана шарпалари билан қўшиб айтадилар. Онг, руҳнинг умри тана умри билан қиёсланади. Тўрт унсур ўзаро муайян тартибда бирлашганида онг пайдо бўлади, алоҳида олинган ҳар бир унсурнинг ҳаётида руҳ, онг учрамайди. Чарвакалар охират, жаннат, дўзах, жон (руҳ)нинг бир танадан бошқа танага кўчиб юриши (сансара) ҳақидаги тасаввурларни рад этадилар. Уларнинг фикрича, бутун оламда содир бўлаётган ҳодиса ва жараёнларнинг соҳиби моддий борлиқдир. Масалан, оловнинг иссиқ, сувнинг совуқ бўлишини айнан шу ҳодисаларнинг ўзидан излаш лозим. Улар билишнинг ягона манбаи ҳиссий билиш деб, мантиқий ҳукм ва хулосаларни инкор қиладилар, жонли мушоҳада талаб ва тамойилларига зид ҳар қандай мулоҳазани ўринсиз деб рад этадилар. Чарвакаларнинг одоб-ахлоққа оид қарашлари эътиборга лойиқ. Улар гўзал ҳаётни, ахлоқий камолотни тарғиб қиладилар. Инсоннинг камроқ азоб-уқубатлар чекиб, кўпроқ роҳат-фароғатда яшашни орзу қилиши табиий ҳоддир. Бунинг учун эса у меҳнат қилиши, илм-фан ютуқлари билан ошно бўлиши лозим. Ақлли, донишманд киши яхши ҳаёт кечираман, роҳат қиламан деса, қишлоқ хўжалиги, 24 чорвачилик, савдо-сотиқ, сиёсат ва давлатни бошқариш ишлари билан яқиндан таниш бўлмоғи лозим. Одоб-ахлоқ — инсон курки. У туфайли одамлар бир-бирига дуст, ҳамкор бўладилар. Бахт-саодатга эришиш инсон олий мақсадидир. Унга оқилона тадбир ва амал орқали етишилади. Қадимги Ҳиндистон ҳудудида шаклланган фалсафий мактаблар — санкхья, йога, веданта, миманса, ньяя ва вайшешикалар веда ҳамда упанишадлардаги фикр- мулоҳазаларни ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайдиган тамойиллар деб ҳисоблайдилар. Улар мавжуд карма, дхарма, сансара қонун-қоидаларини дастуруламал сифатида қабул қиладилар. «Халос бўлиш»ни инсон ҳаётининг асосий мақсади деб биладилар. Лекин шу билан биргалиқца, бу фалсафий мактабларнинг қарашлари бир-биридан бирмунча фарқ қилади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling