I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Ал-Киндий 
Абу Юсуф ибн Исҳоқ ал-Киндий араблардан чиққан 
энг машҳур файласуф ва ўрта асрнинг йирик алломасидир. У 
100 


• Шарқ арастучилиги» деб ном олган фалсафий оқимнинг 
нсоечиси. Ўрта аср тарихчиси ал-Кифтийнингтаъкидлашича, 
исломда ал-Киндийдан бошқа, ҳақиқий файласуф деб 
италишга лойиқ, фалсафий билимларда донг чиқарган 
мугафаккир йўқ. 
Йирик муаррих Ибн ал-Надим (X аср) ал-Киндийга 
()иҳо бериб, уни ўз даврининг энг истеъдодли фарзанди 
жанлигини таъкидлаб, аждодлар қолдирган 
донишмандликнинг ягона вакили сифатидаги шахе, деб 
птаган. 
Ал-Киндийнинг мероси аҳли башар маданияти 
хазинасига Шарқ халқлари қанчалик катта ҳисса 
қўшганликларини кўрсатиш билан бирга, ўша даврнинг 
юқори маданияти ҳақида жонли тасаввур беради. 
Ал-Киндий «араб тилида яратилган» маданият гуллаб-
яшнаган Аббосий халифалардан бири бўлган ал-Маъмун (813-
833) даврида яшади ва ижод қилди. Бу даврда табиатшунослик 
ва фалсафий тафаккур тараққиётига йирик қадамлар 
қўйилаётган эди. 
Ал-Киндий дунёқараши шаклланишига юнон 
фалсафаси ва мантиғининг илк билимдонлари, ислом 
илоҳиётидаги ақлий оқим вакиллари бўлган муътазилийлар 
ғоялари катта таъсир кўрсатди. Бу оқим ғоялари жамиятга 
шунчалик таъсир этдики, вақгинча бўлса ҳам халифа Маъмун 
уни давлатнинг расмий эътиқоди даражасига кўтарди. 
Ал-Киндий Куфа шаҳрида туғилди. Бошланғич 
маълумотни шу ерда ва Басра шаҳрида олди. Сўнгра 
Аббосийлар халифалиганинг пойтахти Бағдодга келди. У барча 
фанларга, ниҳоятда, катта қизиқиш билан қаради. Юнон 
фалсафасини қунт билан ўрганиб, Арасту, Птолемей, 
Пифагор, Суқрот, Жолинус (Гален) каби мугафаккир ва 
табибларнинг кўплаб асарларини араб тилига таржима қилди. 
Олим 272 асар ёзган. Аммо бизга уларнинг бир қисмигина 
етиб келган. Ўтган аернинг 30-йилларида Истамбулдаги «Аё 
София» кутубхонасида немис шарқшуноси X. Риттер бу ерда 
ал-Киндийнинг 29 рисоласи борлиги аниқлаган. ХП-ХШ 
101 


асрлар давомида унинг асарлари лотин тилига, бизнинг 
асримизда немис, италян, инглиз тилларига таржима қилинди. 
Шўролар даврида ал-Киндийнинг бир қатор асарлари рус 
тилига ўгирилди. Унинг ақлий тафаккурга таянган хулосалари 
кейинги фан намояндалари, Форобий, Ибн Сино, Абу 
Райҳон Беруний ва бошқалар ижодига туртки берди. 
Файласуфнинг геометрия, астрономия, оптика, 
метеорология, табобат, мусиқага оид рисолалари сони 150 
дан ошади. Унинг аксарият асарлари фалсафий муаммоларга 
бағишланган. У фалсафа бошқа хусусий фанлардан жиддий 
фарқи билан ажралиб туришини таъкидлайди. «Биринчи 
фалсафа ҳақида» рисоласида ал-Киндий шундай ёзади: 
«Инсоний санъатлар ичида энг олийжаноб ва хайрлиси 
фалсафа ҳунаридир, чунки унинг баракатидан инсоннинг 
қобилияти мезонига мувофиқ табиатдаги нарсаларнинг 
ҳақиқатини ифодалаш мумкин бўлади. Хусусий, айрим 
олинган нарсалар фалсафанинг мазмунини ташкил этмайди. 
Унинг мазмунини умумий, тугалланган нарсаларгина ташкил 
этадики, уларнинг ҳақиқий табиатини тўла-тўкис, мукаммал 
равишда тушуниб олиш мумкин бўлади». 
Аллома фикрича, ҳар қандай нарса бир-бири билан 
ўзаро боғланган беш қисмнинг мавжудлигини тақозо 
этадики, улар қуйидагилар: модда, шакл, макон, ҳаракат ва 
замон. 
Ал-Киндий қадимги дунё мутафаккирлари фикрий 
меросига чуқур ҳурмат билан қараб, Арасту фалсафасига, 
айниқса, катта эътибор берди. У «Арасту китоблари миқдори 
ва фалсафани ўзлаштириш учун зарур бўладиган нарсалар 
ҳақида рисола» асарини ёзиб, унда кимки фалсафани 
ўрганишни хоҳласа, Стагирит фалсафасини ўқиши 
зарурлигини таъкидлаб ўтди. «Беш моҳият ҳақида китоб», 
«Пайдо бўлиш ва заволга етишнинг яқин ҳаракатдаги 
сабабларини тушунтириш» каби асарларида Арасту 
таълимотини шарҳлаб, уни ривожлантирди. Бу жиҳатдан «Беш 
моҳият ҳақида китоб» асари диққатга сазовор. Ал-Киндий 
фалсафа ҳақида фикрларини баён қилиб, ёзади: «Фалсафа 
102 


ЦИ'шм им фаолиятга бўлинади ва бу шунинг учундирки, руҳ 
|(ЛМ икки қисмга, яъни ақл ва ҳис-туйғуга бўлинади. Биз уни 
•Тушуичалар ҳақидаги китоб»да батафсил таҳлил қилиб 
Йрргинмиз.

Фалсафа руҳнинг тартибидан бошқа нарса бўлмаганлиги 
учун чам уни икки қисмга бўлиш керак, негаки, руҳ ақл ва 
қис туйғуга бўлинганидек, фалсафанинг ўзи ҳам билим ва 
фиопиятга бўлинади: ахир, ўз-ўзидан маълумки, билим ақлий 
қисмдаы, фаолият эса ҳис-туйғудан таркиб топган. 
Руҳнинг ақлий қисми илоҳий ва санъатга дойр билимга 
Пулинади, чунки, шундай ашёлар борки, уларни моддадан 
ижратиб бўлмайди (яъни, улар моддадан бошқа нарса эмас); 
иммо шундай нарсалар ҳам борки, улар модда туфайлигина 
маижуддир, лекин моддадан жудо ҳолатда ва у билан 
кушилмаган равишда намоён бўладилар; бошқа бирлари эса, 
модда билан умуман боғланмагандирлар. 
Моддадан бирор-бир тарзда ажралмаган нарсалар, 
жавҳар моҳиятига ёки жисмга эгадир. Модда билан умуман 
(юғлиқ бўлмаган нарсалар, илоҳий моҳиятга эга 
I шрсалардирки, улар билан илоҳиёт фани шуғулланади. Модда 
билан бир таркибда мавжуд бўлмаган нарсалар, руҳий 
нарсалардир
10

Ал-Киндий фикрича, руҳ шундай нарсаки, унинг жойи 
жавҳар (субстанция)га эга бўлган ашёлар ва илоҳий нарсалар 
ўртасидадир. Чунки, ҳар нарсага қодир Аллоҳ руҳнинг жойини 
жипс нарсалар ўртасида бўлишга ҳамда ҳеч жипслиги 
бўлмаган нозик нарса орасида бўлишга тайин қилдики, шу 
туфайли жавҳарни билишдан илоҳий нарсаларни билишга 
ўтиш мумкин бўлсин, негаки, жипс нарсани билиш нозик 
нарсани билишга олиб келмасин. 
Фаолият ҳам бир неча кўринишларга эга, аммо бу 
ҳақдаги мулоҳазаларда биз ашеларни билиш ҳақида сўз 
юритсак маъқулроқбўлади. Ал-Киндийнинг таъкидлашича, 
баъзи ашёлар барча жавҳарларда мавжуд бўлса, баъзилари 
мавжуд бўлмайди. Барча жавҳарларда буладиган нарсалар 
жамики жисмлар — сайёралар, доиралар ва шунга 
103 


ўхшашлардир. Барча жавҳарларда мавжуд бўлган нарсала 
шундай ашёлардирки, улар пайдо бўлиш ва заволга етишга 
мустаҳиқцирлар. Уларнинг баъзилари ер ичида, баъзиларй 
ер устида, учинчилари эса ер остидадирлар. Ер ичида бўлган 
нарсалар минерал жисмлардир; ер устида бўлган нарсалар 
ҳайвонлар ва уларга ўхшаган нарсалардир; ер тепасида 
жойлашган нарсалар — ёмғир, булут, момақалдироқ, яшин 
каби ҳавода бўладиган ҳодисалар шулар жумласидандир. 
Ҳамма жавҳарларда мавжуд бўладиган нарсаларга 
келсак, деб ёзади ал-Киндий, улар бештадир: биринчиси -
модда, иккинчиси — шакл, учинчиси — макон, тўртинчиси 
— ҳаракат, бешинчиси — замон. Жавҳар мавжуд бўлган барча 
ашёларда уни ташкил этган модда бўлиб, биз уни муайян 
шаклда мавжудлигини кўрамиз, у бошқа нарсалардан 
кўриниши билан фарқ қилади. Унда макон ҳам мавжуд бўлиб, 
маълум ҳудудлар билан чегараланган ҳолдадир, чунки маълум 
маконда мавжуд бўлиши ва муайян ҳудудлардагина 
жойлашиши тайёрланмаган бирор-бир жисм йўқдир. 
Шунингдек, ҳаракат бордирки, унинг мавжудлиги у 
туфайлидир. Ҳаракат муайян макон ва муайян замондагина 
мавжуддир, негаки, замон ҳаракат миқцоридир. Биз ҳар бир 
жисмда ҳаракат борлигини тушунтирган эканмиз, ундан 
келиб чиқадиган натижа шуки, ҳар қандай ҳаракат бир 
жойдан иккинчи жойга ўтади. Демак, ҳар бир жисм замон 
билан боғлиқэкан. 
Юқорида зикр этилган беш моҳият белгиларини ашёлар 
мисолида ҳам тушунтиришимиз лозим, негаки, уларда ҳам 
унинг белгилари мавжуд. Мисол учун, ушбу беш моҳият 
кемада ҳам мавжуд. Бу ерда моҳиятлардан бири бўлган модда 
ўзини тахта шаклида намоён этганки, ундан ушбу кема 
курилган, шакл сифатида унинг томонлари ва бурчакларини 
кўрсатиш мумкинки, улар пиллапоя, эшик ва бошқа 
жисмлардан фарқ қилиб туради. Ушбу кема муайян маконда 
ва муайян замонда бўлиши билан бирга, ҳаракатга ҳам эга. 
Унинг ҳаракати муайян вакт жараёнида еодир бўлмоқда. 
104 


Хпр бир нарса модца ва шаклдан таркиб топиб, уларда 
Шх хил қолат - иссиқлик, совуклик, намлик вакуруқлик 
ЖиП ўсимлик, ҳайвон ва барчамавжудотларда паидо булиб, 
иДуд'4'адиган нарсаларга ибтидо сифатида хизмат қилади 
Жисм бўлмаган нарса мураккаб нарса була олмаиди, 
•ироп-бир нарсадан ташкил топган ашелар моҳиятан 
МУ ккабдирлар, бирор-бир нарсадан ташкил топган нарса 
МУ ккТнарсалар каторида ҳисобланмайди. Кўрсатилган турт 
«и!Гхолат бирор бир нарсадан ташкил топали; ушбу икки 
(мохият) эса ҳеч нарсадан ташкил топмаган . 
А;/-Киндий умумий мулоҳазалар билан кифояланмаи, 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling