I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


бгп. моҳиятни алоҳида кўриб чиқиб, муҳокама юритади.  Мпёалан, модда ҳақида мулоҳазаси: ^ т ^ ш у = ^ ^  У1И


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

бгп. моҳиятни алоҳида кўриб чиқиб, муҳокама юритади. 
Мпёалан, модда ҳақида мулоҳазаси: ^ т ^ ш у
=
^ ^ 
У1И кабул қилинмайдиган нарса булса ҳам, бирор нарсани 
I йул Қ» Модда бирор нарсани ушлаб турадиган доимии 
* " л м а с а ҳам, баъзида айрим «арсаларни ушлаиди^ 
Ьирча ашёлар моддадан таркиб топган. Модда шундаи 
рсаки, нобуд булмасдан, қарама-қаршилик^рни ^зига 
к,бул қилади. У ҳеч қандай таърифга эга эмас. Шакл 
м ^ и г а келсак, бу сўз остида турли н а р с а л а р ^ ^ ҷ ^ 
Шунинг учун, бирор ашёни тушунтирмокчи булган кимса 
зарда тутиши лозимки, бир нарса учун умумий номга эга 
ўлган вГқелик, бошқа нарсалар учун ҳам умумиидир. 
11унинг у^ таҳлил қилмоқчи булган киши бу умумииликни 
^ л ҷ а р ш бўлТб, уни тушунтирмокчи булган қисмини 
алоҳида олиб, муҳокама юритмоғи лозим. 
Абу Бакр Муҳаммад Закариё ар-Розий 
Абу Бакр Муҳаммад Закариё ар-Розий-ўрта аср 
Шаркининг энг йирик қомусий олими ва улуғ мутафаккири. 
Шарада тажриба ва кузатувга асосланган фан ривожида 
Беруний ва Ибн Сино каби даҳолар билан енма-ен туради. У 
Я
Қ
и Т в а Ўрта Шарқ халқларининг табиий-илмии ва 
105 


фалсафий тафаккури тараққиётига самарали таъсир кўрсатган > 
алломадир. 
Ар-Розий 865 йилнинг 28 августида Рай (ҳозирги 
Теҳрон) шаҳрвда туғилди. У ёшлигидан шеъриятга, мусиқага 
қизиқди, кейинчалик фалсафа, математика, астрономия, 
кимё каби фанлар билан жиддий шуғулланди. У бир неча 
мудцат Рай ва Бағдод шаҳарларидаги касалхоналарда ишлади, 
«ўз даврининг Жолинуси» (Галени) деган фахрли номга 
сазовор бўлди. Олим бир неча йил Ўрта Осиё ҳудудидаги 
шаҳарларда яшади, илмий жамоалар билан яқин алоқада 
бўлди, шогирдлар етиштирди. Ар-Розий ҳаётининг сўнгги 
йилларини она шаҳри Райда ўтказди ва 925 йилнинг 26 
октябрида вафот этди. 
Закариё ар-Розий «Сирлар китоби» («Китоб ал-асрор»), 
«Сирлар сири китоби» («Китоб сирр ал-асрор»), «Таълимга 
кириш китоби» («Китоб мадҳал ат-таълим»), «Руҳий шифо 
топиш китоби» («Китоб тибб ар-руҳоний»), «Фалсафий ҳаёт 
тарзи ҳақида китоб» («Китоб сийрат ал-фалсафийя»), «Бахт-
саодат ва бойликка эришиш йўллари ҳақида мақола» 
(«Мақола фи аморат иқбол ва ад-давлати») каби асарларнинг 
муаллифидир. Булар аллома ҳаёти, ижоди ва дунёқарашини 
ўрганишда муҳим манба ролини ўйнаши табиийдир. 
Донишманднинг табиий-илмий, фалсафий қарашлари 
беҳад даражада эътиборлидир. У муҳим муаммолардан бири — 
борлиқ масаласига тўхталиб, уни холиқ, руҳ, биринчи модда, 
макон ва замондан иборат эканлигини эътироф этади. Биринчи 
модда азалийдир, чунки бир нарсанинг иккинчи нарсадан пайдо 
бўлишини ақл қабул қилмайди. Барча нарсалар асосида муайян 
унсурлар — биринчи модда ётади. Биз кўриб турган олам айнан 
шундай унсурларнинг қоришмасидан таркиб топган. У яхлит 
ҳолатга келишдан аввал узоқ вақт давомида тарқоқ, ёйилган 
ҳолатда бўлган. Олам ўзининг яхлит ҳолатини ўзгартириб, йўқ 
бўлиб кетганида ҳам аввалги хусусиятини тарк этмайди.
13
Демак, 
ашёларда қандай ўзгаришлар рўй беришидан қатьи назар, 
биринчи модда ўз моҳиятини ўзгартирмайди, у барча 
нарсаларнинг манбаи сифатида сақланиб қолади. 
106 


Лр-Розийнинг таъкидлашича, ҳар қандай жисм модца 
Ни шлклдан иборат. Аммо моҳиятига кўра, модца шаклдан 
иф и л р о қ д и р , чунки шаклнинг мавжудлиги модда 
I уфлйл идир. Жисмнинг хусусиятлари —енгил ёки оғирлиги, 
<*1>қ|Ц| ски қорамтирлиги ва бошқалар бўшлиқнинг муайян 
миқцори билан белгиланади. Биринчи модданинг қай тарзда 
ни қай миқдорда аралашишига қараб жисмлар ҳар хил 
кУринишга эга бўлади, чунки хусусият — ораз кўринишининг 
шлмойилидир. Ораз эса, ўз навбатида, жавҳарга боғлиқцир. 
Бирламчи модданинг хусусияти шундайки, у туфайли 
I У|).||и-туман жисмлар ташкил топади, лекин унинг ўзи бошқа 
жисмлар дан ташкил топмайди. Вужудга келиш нарсанинг 
к л па-кичиклиги билан таққосланади. Агар бирор-бир нарсада 
(шрламчи модданинг бўлакчалари кўпроқ бўлса, у вақтда 
I упроқжавҳари ташкил топади. Агар модданинг бўлакчалари 
гупроқ жавҳарига қараганда камроқ қоришган бўлса, унда 
суп жавҳари ташкил топади. Агарда бирор-бир нарсада 
бирламчи модданинг бўлакчалари сув жавҳарига қараганда 
клмроқ қоришган ҳолатда бўлса, у ҳолда ҳаво жавҳари ташкил 
топади. Олов жавҳарининг хусусиятига келсак, бирламчи 
модданинг бўлакчалари янада сийракроқ, тарқоқроқ 
жойлашган ҳолатда бўлади. Бу фикр умумий хусусиятга эга 
бўлиб, барча ашёларга, жумладан самовий жисмлар 
хоссаларига ҳам алоқадор, албатта.
14 
Закариё ар-Розий бешта асосий асос — Худо, руҳ, 
бирламчи модда, макон ва замонни олам мавжудлигининг 
зарурий манбаси, деб эътироф этар экан, уларни бир-бирига 
қарама-қарши қўймайди. Чунки, унинг фикрича, бешта асос 
аслида бир-бирини тўлдиради. Лекин шу билан биргалиқда, 
уларнинг бир-биридан принципиал фарқи бор эканлигини 
ҳам таъкидлаш лозим. Биринчидан, ҳар қандай оддий кимса 
яратувчи билан яратилган нарса — ҳосила бир-бирига монанд 
келмаслигини яхши билади. Иккинчидан, руҳнинг моҳиятини 
турли кайфиятда талқин қилиш мумкин. Учинчидан эса, 
бирламчи модда, макон ва замонни бешта жавҳарларнинг 
мустақил кўринишлари сифатида қараб чиқиш баъзи 
107 


қийинчиликларга олиб келиши табиий ҳолдир. Ҳар ҳолда 
борлиқ масаласида Закариё ар-Розий дуализмга юз тутганлиги 
равшан бўлиб қолади.
15 
Тадқиқотчи М. Усмонов масалага аниқлик киритиш 
мақсадида бешта жавҳар бирлиги тўғрисидаги концепциянинг 
яратилиш тарихига мурожаат қилади. Унинг фикрича, баъзи 
ўрта аср Шарқ муаллифларининг ар-Розий бу таълимотни 
харранликлардан олган, деган фикр-мулоҳазасини маъқул 
деб топмайди. Харранликлар бу таълимотни ар-Розий 
қарашлари таъсиридан келиб чиқиб, янада 
такомиллаштирган бўлишлари мумкин. Бундан ташқари, 
Беруний «Ҳиндистон» асарида ар-Розий бешта жавҳар 
тўғрисидаги таълимотни қадимги юнон файласуфларидан 
олган, деган фикри беҳад даражада эътиборлидир. 
Закариё ар-Розийнинг билиш ҳақидаги таълимоти олим 
фалсафий қарашларининг муҳим жабҳасини ташкил қилади. 
Ар-Розий бу таълимотида воқеий оламни билишга шубҳа 
билан қарайдиган барча саъй-ҳаракатларга қўшилмайди. 
Унинг таъкидлашича, инсон нарсалар, ҳодисаларни билиш 
субъектидир, унингсиз билиш жараёни амалга ошмайди, 
олам эса билишнинг объектидир. Билиш жараёнининг 
самарали амалга ошиши сезги аъзолари, жонли мушоҳада 
ва ақлнинг мавжудлиги орқали таъминланган. Ҳар қандай 
жонли мушоҳада ташқи оламда мавжуд нарсалар ва содир 
бўлаётган ҳодисаларнинг акс садосидир. Бундай таъсир 
жараёни туфайли инсон атрофида рўй бераётган 
ҳодисаларнинг ҳолати — катта-кичиклиги, қаттиқ-
юмшоқлиги, оқ-қоралиги каби хоссаларидан хабардор бўлиб 
боради. Ар-Розий, қўз нур таратади, бу нур муайян ашёларга 
етиб бориб, уларни нурлатади. Натижада биз ушбу ашёлар 
ҳолатидан хабардор бўламиз, деган Афлотунга тегишли 
мулоҳазани рад этади. Унинг фикрича, нурнинг манбаи 
одамнинг кўзи эмас, аксинча, биздан ташқарида мавжуд 
ашёлардан тарқаладиган нурдир. 
Лекин жонли мушоҳада билиш жараёнида қанчалик 
муҳим ўрин эгалламасин, унинг мавқеи муайян даражада 
108 


Четраланган. У туфайли ашёларнинг ташқи ўзгарувчан, 
бвқарор томонлари, хосса-хусусиятларигина бизга маълум 
бўлади, холос. Жонли мушоҳаданинг чегараланганидан озор 
чскмасак ҳам бўлади, чунки ашёлар моҳияти, субстанциялар 
силтанати инсон акли орқали билиниб боради. Дарҳақиқат, 
пи при бизга ақл неъматини инъом қилмаганда эди, бизнинг 
иқнолимиз ҳайвон, чақалоқ ва мажнунлар ҳолатидан 
дурустроқ бўлмаган бўлар эди.
16 
Ар-Розий инсон ақл-заковатини илоҳий ақлга боғлайди. 
Илоҳий ақл кўмагида унинг буюклиги, ягоналиги ва 
нратувчилигидан хабардор бўламиз. Инсон ақли барча 
нарсаларни билишга қодир. Бу борада унга мураббий шарт 
)мас. Бунинг учун унда билишга мойиллик ва истак-хоҳиш 
бўлишикифоя. 
Инсоннинг барча мавжудотлар устидан ҳукмронлиги, 
чаминда тартиб-интизом ўрнатиши ақл туфайлидир. Ақл 
иоситасида инсон фойдали нарсаларни қўлга киритади, 
»арарли нарсалардан ўзини муҳофаза қилади, ҳаётини 
гўзаллаштиради, истак-хоҳиш ва мақсадига эришади. Ақлсиз 
инсон нодондир, у ҳеч қачон донолик мартабасига эриша 
олмайди. 
Ақл туфайли жонли мушоҳада орқали эришган 
билимларимизни текшириб кўрамиз, ақл тарозисида 
қиёслаймиз, умумлаштирамиз. Ақл мўъжизаси туфайли 
кемасозлик, тиббиёт, Ернинг шакли, самовий жисмлар 
моҳиятини, Қуёш ва Ойнинг ҳажмини, ҳаракатдаги юлдузлар 
орасидаги масофа ва бошқаларни била оламиз. 
Ал-Розий Эпикурдан фарқи ўлароқ, фалсафани хос 
кишилар ўрганиши лозим, деган шиорни қабул қилмади. 
Унинг фикрича, фалсафа барча ақли расо кишилар учун 
очиқ. Донишмандликни эгаллашга қарор қилган инсон унинг 
энг кичик жабҳасидан бошлаб баҳраманд бўлса, руҳини кони 
иллатлардан озод қилади, бахт-саодатга эришади, юксак 
мартабага эга бўлади. 
Абу Бакр Муҳаммад Закариё ар-Розийнинг Яқин ва 
Ўрта Шарқ халқлари фалсафий ва табиий-илмий тафаккури 
109 


тарихидаги ўрни ва мавқеи беқиёсдир. Муболағасиз айтиш 
мумкинки, ар-Розийсиз жаҳон цивилизацияси бирмунча 
ғариб, Беруний, Ибн Сино ва бошқаларнинг даҳоси муайян 
даражада хиралашиб қолган бўлар эди. Алломадан сўнг 
мусулмон Шарқи олим, мутафаккирлари илм-фанда кузатув 
ва тажрибага асосланган илмий тадқиқотларга мурожаат қила 
бошладилар. Бунинг эса оламшумул аҳамиятга молик 
эканлиги шубҳасиздир. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling