I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Ибн Сино
Абу Али ибн Сино 980 йилда самонийлар давлатининг пойтахти Бухоро шаҳри яқинидаги Афшона қишлоғида таваллуд топган. У 5 ёшгатўлганида Бухорога кўчиб келишди. Аввалига мактабда таълим олади. Сўнгра бир қанча устозлар кўмагида астрономия, математика, мантиқ, фалсафа ва бошқа қатор фанлар асосларини қунт билан ўрганади. 999 йилда Бухоро қорахонийлар томонидан босиб олингач, Ибн Сино ўз ватанини тарк этишга мажбур бўлади. У Хоразм пойтахти — Урганчда бошпана топади. Бу ерда машҳур 123 олимлар, жумладан Беруний, Ибн Ироқ ва бошқалар билан ёнма-ён ижод қилиб, кўпроқ билим олиш имкониятига эга бўлади. Орадан кўп ўгмасдан ғазнавийлар Бухорони босиб олиб, хавф-хатар булути кўтарилади. У ўзининг қолган умрини бегона юртларда ўтказади. Ибн Сино 1037 йилда Ҳамадон шахрида вафот этади. Ундан 280 дан зиёд асарлар мерос бўлиб қолган. Улардан 50 таси тиббиётга, 40 тадан зиёди табиат ва гуманитар фанларга, 3 та рисола мусиқага, 185 таси фалсафа, мантиқ, психология, ахлоқ ва ижтимоий-сиёсий муаммоларга тааллуқлидир. Олимнинг асарлари орасида «Шифо китоби», «Инсоф китоби», «Нажот китоби», «Тиб қонуни», «Билимлар китоби» ва бошқалар ғоят даражада эътиборлидир. Ибн Синога таълимотига кўра, барча мавжудотнинг асоси ва ибтидоси «вужуди вожиб»дир, яъни тангридир. Вужуди вожиб -биринчи моҳият, жавҳар. Унинг мавжудлиги сабабини бошқа нарсалардан ахтариш ўринсиздир, чунки биринчи сабаб унинг натижаси, оқибати бўлган хилма-хил жараёнларнинг моҳиятига боғлиқ бўла олмайди. 22 Вужуди вожибнинг мавжудлиги унинг ўзига боғлиқ. У — мустақил моҳият. Бу — моҳият ягона. Аллоҳ зотида камчилик ва нуқсонларнинг учраши имкониятдан ташқарида. Доимий фаоллик биринчи сабабнинг муҳим хусусиятини ташкил қилади. Биринчи сабаб баъзан фаол, баъзан эса фаолликдан холи бўлмоғи мумкин эмас. Унинг яратишдан толиқиши, фаолиятни амалга оширишни исташи ёки истамаслиги моҳиятига зиддир. Истамаслик, маъқул кўрмаслик яратувчининг қодир, раҳмдил каби сифатларига путур етказади. Вужуди вожибнинг оқибати вужуди мумкиндир. Вужуди вожиб ва вужуди мумкин бир-биридан вакт нуқтаи назаридан фарқланмайди. Улар ўртасидаги фарқ аслида нафислик даражаси билан белгиланади. Бундан ташқари, барча нарса, жараёнлар ифодаси бўлган вужуди мумкиннинг вужуди вожиб томонидан яратилиши ихтиёрий эмас, балки зарурий, мантиққа зид келмайдиган жараёндир. 124 Ибн Сино ҳаракат муаммосига алоҳида эътибор билан қирайди. Ҳаракат жисмларнинг ички моҳиятидан келиб чиқади. У осойишталик ила мавжуддир. Ҳаракат - \одисаларнинг маконда содир бўлиши. Бу тушунчани бошқача иъни, фазовий ҳаракатга нисбатан умумий тарзда ифодалаш лозим. Олим «Шифо китоби»да ҳаракат тушунчасини кенг маънода қуйидагича таъкидлайди; 1) моддийлик ва ҳаракат; 2) ҳаракат—моддийликнинг ички ҳолати; 3) моддий олам на ҳаракат объектив характерга эга; 4) ҳаракат жисмларнинг ўзаро ўрин алмашинуви бўлиб қолмасдан, балки кенг маънода уларнинг ўзгариши, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишидир. 23 Ибн Синонинг фикрича, ҳаракат қуйидаги учта кўринишда намоён бўлади: 1. Акцидентал ҳаракат. Бу ҳаракатда жисм бошқа жисмда бўлиб, ўша жисм ҳаракати билан бирга ҳаракат қилади, бир ўриндан бошқа ўринга кўчади, лекин бу жисм ўз ўрнини ўзгартирмайди. 2. Мажбурий ҳаракат. У жисмнинг ўз ҳаракати эмас, ҳаракатнинг сабаби жисм моҳиятидан ташқарида. Масалан, от аравани тортади, сув ташийди, одам олов ёқади, тошни отади ва ҳоказолар. 3. Табиий ҳаракат. Бу ҳаракат жисмнинг ўз-ўзича ҳаракатидир. Оловнинг кўтарилиши, шамолнинг содир бўлиши, тошнинг пастга тушиши кабилар. Бу ҳаракат ўз навбатида дойра ва тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракатдан иборат бўлади. Ҳаракат, ўз навбатида, фазо ва вакт билан ўзаро узвий алокада бўлади. Яратилиш жараёнининг ибтидоси ва интиҳоси бўлмагани каби, ҳаракат, фазо ва вақт ҳам абадийдир. Чексизлик айрим ҳолда олинган чегараланган ҳаракат, фазо ва вақтдан ташкил топади. Мутафаккир «Фанларнинг ақлга асосланган қисмлари» асарида барча фалсафий фанларни иккига - назарий ва амалий фалсафага бўлади. Назарий фан метафизика (юқори даражадаги фан), математика (ўрта босқичдаги фан) ва 125 физика (фаннинг пастки қатлами)дан иборат. Метафизика мутлақ борлиқ ва унинг умумий ҳолатларини мавҳум категориялар воситасида ўрганади. Илоҳиёт ҳам метафизикадан жой эгаллайди. Математика жисмларнинг соф миқдорий муносабатларини, физика эса табиатни, моддий оламни тадқиқ этади. Амалий фалсафа сиёсат, ҳуқуқ, оилага алоқадор муаммоларни, ахлоқни қамраб олади. Ибн Сино мантиқни илмлар таснифига киритмайди, уни билишнинг воситаси деб ҳисоблайди. Олим илм соҳаларининг таснифини тузар экан, уни воқеи олам ҳодисалари реал хоссаларидан келиб чиқкан ҳолда тадқиқ этади. Ибн Синонинг кўпгина асарларида ўша давр олиму фозилларини қизиқтириб келган табиат ҳодисалари тилга олинган. У ўзининг «Донишнома», «Тиб қонуни», «Табиат дурдонаси» каби китоблари ҳамда Беруний билан бўлган баҳс- мунозараларида кўпгина масалалар тўғрисида фикр юритади. Жисмларнниг бир-бирига таъсири ва бу таъсирнинг характери уларнинг ички моҳиятига, «потенция»сига боғлиқ. Бунда «потенция» тушунчаси И. Ньютон қонунларида учрайдиган «куч» тушунчасига мое келиб, у пассив ёки фаол шаклларда ифодаланади. Жисмлар таъсири икки хил бўлиб, бевосита ёки билвосита алоқадорлик сифатида намоён бўлади. Масалан, муз бошқа жиемга тегиши билан унинг ҳароратини ўзгартиради. Шамол осойишта нарсаларни ҳаракатга келтиради. Билвосита алоқадорлик натижасида нарсаларнинг бир- бирида акси, тасвири қолади. Масалан, Қуёш ва Ойдан тарқалаётган нур ва қувват Ерда содир бўлаётган ҳодисалар, жумладан одамлар, ҳайвонот ва наботат олами ҳаётига таъсир қилади. Ой, масалан, меваларни етилтиради, денгиз сувининг кўтарилиши ва қайтишига олиб келади. Ёмғир, қор, дўл каби табиий ҳодисалар сув буғларининг тарқалиши ёки концентрацияси ҳолатига боғлиқ. Сабзавотлар пишишининг тезлашуви, кишилар танасининг рутубатлари муайян тарзда Ой таъсирининг оқибатидир. 126 Лйниқса, Ибн Синонинг «Табиат дурдонаси» асари бу йорада муҳим аҳамиятга молиқдир. У асарнинг тўртинчи қисмида электр ҳодисасига тўхталиб, унинг ишқаланишга Йо1 л и қ эканлигини тажриба орқали тушунтириб беради. Олим қуйидагиларни ёзади: «Бу шундан ҳосил бўладики, ювилган кийимнинг ҳаддан ташқари ишқаланиши натижасида кийимдаги ҳаво бўшлиғи кенгайиб шу даражага етадики, ишқаланиш оқибатида иссиклик (ҳодисаси) пайдо бўлади. Ну хрлда оловнинг моддаси ва шакли ўзаро биргалиқда оловни ташкил этади. Мушукни силаганда ундан учқун чиқишининг сабаби ҳам худди шунга ўхшайди». 24 Олим «Табиат дурдонаси»да кўпчиликка ғайритабиий туюлган сароб, жисмларнинг солиштирма оғирлиги, чангнинг ёруғ хонада кўринмаслиги, чақмоқ, момақаддироқ, нур, ёмғир, дарахт баргларининг функцияси тўғрисида ғоят қизиқарли маълумотлар берган. Замин қаърида юз берадиган геологик ўзгаришлар, маъданларнинг узоқ вақг давом этган турли хил табиий ҳодисалар таъсирида пайдо бўлиши тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари эътиборлидир. Маъданларнинг тез ёки аста-секин, эволюцион тарзда шаклланиш жараёнининг сабаблари биринчи галда моддаларга таъсир этувчи табиий кучларнинг қуввати ва уларнинг бошқа кучлар устидан устувор келиши ёки улардан мағлублигидадир. Бу борада сув билан шамолнинг тоғлар, тоғ жинсларини яратишдаги, замин рельефини ўзгартиришдаги бунёдкорлик роли беҳад даражада самарали бўлган, деб уқтиради Ибн Сино. Воқеликни маънавий ўзлаштириш инсонга хослигини Ибн Сино алоҳида таъкидлайди. Инсоннинг аксарият ҳолларда ўзидан кучли бўлган ҳайвонлардан афзаллиги нимадан иборат? Ибн Синонинг фикрича, Аллоҳ инсонга шундай куч-кувват ато этганки, шу туфайли у эзгулик («хайр»)ни ёмонлик («шарр»)дан, интеллектуал етуклик, камолот («рашад»)ни ёлғон-яшиқ, адашищ («гумроҳи»)дан фарқ кдиади. Инсон аклли мавжудот эканлигидан табиатда мухим ўрин эгаллайди, бошқа мавжудотлардан ажралиб 127 туради. Ақл нурвдан баҳрамандлиги сабабли табиатнинг кўр- кўрона тасодифий кучлари таъсиридан бирмунча озод шахсга айланади ҳамда ўзининг амалий ва назарий фаолиятини «донишмандлик тарозиси» — ақл мезони талабларига мослаштиради. Ибн Сино Арасту ва Форобий анъаналарига таянган ҳолда воқеликни билиш жараёнини инъикос таълимоти билан боғлайди. Кишиларнинг сезги аъзоларига таъсир эта олмайдиган ҳар қандай нарса, ҳодиса билиш чегарасидан ташқаридадир. Айтиш мумкинки, Ибн Сино билиш жараёнида инъикос ролини чуқур англаган ҳолда нарсаларни танлаб акс эттирилишига аҳамият берди. Кишилар эҳтиёжи, манфаати, амалий ва назарий маҳорати, кўникмалари турличадир. Буни у «ҳайвоний қизиқиш» ва «мафтункорлик қуввати» орқали очиб беради. «Ҳиссий қабуллов амалга ошганда, — деб ёзади Ибн Сино, — истак ҳам юзага келади, демак, ҳаракат ҳам пайдо бўлади. Бу ҳаракат биронта нарсани четлаб ўтиш ёки уни излашдан иборат. Демак, ҳаракатлантирувчи қувватга ирода зарур. Ирода эса зарурият туфайли амал қилади, зарурият эса биронта нарсага етишиш ёки уни четлаб ўтиш мақсадидан келиб чиқади». Билиш жараёнининг илк босқичи жонли мушоҳададир. Жонли мушоҳада орқали нарса, ҳодисаларнинг унча мураккаб бўлмаган жиҳатлари, хосса-хусусиятлари тўғрисидаги бевосита маълумотлар қўлга киритилади. Улар заминида билишнинг юксак босқичи бўлмиш ақлий билиш вужудга келади. Бу борада мутафаккирнинг жонли мушоҳаданинг ижобий ва салбий жиҳатларини ҳам очиб беришга уринганлиги кўриниб туради. Бир томондан, ақлий билиш унингсиз рўёбга чиқиши ғайритабиийдир. Иккинчи томондан эса, жонли мушоҳаданинг ақлий билишнинг танасига кириб олишга интилиши назарий илмнинг салоҳиятига таъсир этади. Биз кўп ҳолларда сезгилар далолатига асосланган оддий тушунчалар, тасаввурлар билан ортиқча овора бўлиб қоламиз. Боқибеғамлигимиз туфайли улар воқеий ҳодисалар моҳиятини очиб бера олади, деган 128 141М хиёлга борамиз. Бундай вазият илм аҳлини асл мақсаддан НЙЛИпади, дея хулоса чиқаради Ибн Сино. Ллломанинг билиш таълимотида кузатув ва тажриба муқим ўрин эгаллайди. Олим улар орқали жисм ва Миддаларнинг солиштирма оғирлиги, одамларнинг хасталик қплпти, дори-дармонлар таркиби, меъёри ва даво бўла олндиган миқцори, касалликнинг инқирози ва одам соғайиш иломатлари каби муҳим муаммоларни комил ишонч билан қал 'ггишга жазм килган. Ибн Сино меросида илм ва ахлоқ бирлиги муаммоси алоҳида аҳамият касб этади. Ахлоқий равнақ инсонга хосдир, чумки у ақлнинг улкан кучи, тафаккурнинг фаоллигига асосланиб, ҳақиқат билан ёлғон-яшиқ ўртасидаги чегарани бел гилаб олибгина қолмасдан, балки дўстнинг душмандан фарқини ҳам билиб олади. Агар нарсалар, жараёнларнинг моҳиятини билишда интеллектуал етуклик, олимлик салоҳияти муҳим бўлса, ахлоқий камолотга эришиш учун бу фазилатларнинг ўзи етарли эмас. Илм ва ахлоқий фазилат муштараклиги инсонни донишманд ва олийжаноб шахсга айлантиради. Ахлоқий равнақ имконияти шубҳасиздир, чунки «гўзалликка ва ахлоқий камолотга интилиш инсонга хос хусусиятдир». 25 Мутафаккирнинг асарларида таъкидланишича, инсон табиати туғилишдан бошлаб ахлокди ёки ахлоқсиз бўлмайди. Кишилар тайёр сифатлар, кўникмалар, фазилат ва иллатлар билан дунёга келмайдилар. Улар аслида ҳаётда шахеий ва ўзгалар тажрибаси, аждодлар анъаналари, таълим-тарбия натижасида шаклланадилар ва муайян ижтимоий мавқега эришадилар. Таълим-тарбия, бошқа кишилар таъсири остида инсон ижобий ахлоқий фазилатларни ўзида шакллантиради ёки ёмон сифатлар, хусусиятлар соҳибига айланади. Бунда одатнинг қуввати қонун кучига эгадир. Ҳар бир инсон томонидан ўзида ижобий ахлоқий фазилатларни камол топтириш қанчалик қийин бўлса, салбий сифатлардан қутилиш ундан ҳам мураккаброқцир. 26 129 Шундай қилиб, илм ва ахлоқ бирлиги тўғрисидаги ғояларнинг мазмуни илм, ҳодисаларнинг асл моҳиятини очиб беришдангина иборат эмас. Илмнинг қадр-қиммати, унинг аҳамияти шахе ва жамиятнинг ахлоқий равнақига қўшган ҳиссаси билан белгиланади. Олимнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари амалий фалсафа таркибида кўриб чиқилган. Амалий фалсафа ахлоқ, иқтисод, сиёсатдан баҳс юритади. Улар инсон, оила, жамият манфаатлари, ўзаро муносабатларини ўрганади. Ибн Сино Арасту ва Форобий изидан бориб, инсонни ижтимоий жонзот деб таърифлайди. Кишиларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги, бир-бирини қўллаб-қувватлаши улар ҳаётининг ягона таянчидир. Жамиятнинг барқарорлиги унинг аъзолари учун бир хил мазмунга эга бўлган қонун ва адолатли ҳукмнинг мавжудлигига боғлиқцир. Жамият барча аъзолари ижтимоий-фойдали меҳнат билан банд бўлишлари лозим. Бажариладиган вазифаларига кўра, улар мансабдор шахсларга, ишлаб чиқарувчилар, савдо- сотиқ билан машғул кишилар ва ҳарбийларга бўлинадилар. Ибн Синонинг фикрича, ижтимоий адолат -жамият аъзоларини зўрма-зўраки тенг ҳолатда сақлашдан иборат эмас. Барча кишиларнинг шоҳ ва султонларга айланиши ёки ҳамманинг қашшоқлардан иборат бўлиши адолатдан эмас. Бундай вазият табиий ва ижтимоий қонун-қоидаларга тубдан зиддир. Жамиятда тенгеизлик ҳукмронлик қилади. Соҳиблар ва ғуломларнинг мавжудлиги қонуний бир ҳоддир. Уни ҳеч қандай куч-қудрат, истак-хоҳиш ўзгартира олмайди, чунки ҳар бир кимса ўз меҳнатига фаоллигига, саъй-ҳаракатига қараб орзу-умидга, мақсадига эришади. Лекин айнан шу масалада ҳам Ибн Синонинг инсонпарварлиги яққол намоён бўлади. У «Хизматкорларни ўзингга яқин тут, уларни силтаб ташлама, уларнинг эҳтиёжлари тўғрисида ғамхўрлик қил, уларга нисбатан қаҳр- ғазабли бўлма, улар билан гўё дўстлар билан бўладиган муносабатда бўлгин, уларни бахтсизлик онларида ёлғиз қолдирма, чунки улар ҳам инсонлардир», 27 - дейди. 130 унутмаслик керакки, материянинг эволюциясига қад ривожланиш руҳцан, акддан материяга қараб, сўнгра с материядан инсон руҳи, ақлига қараб йўналади. 28 Бирин борлиқ, биринчи сабаб —тангри. Иккинчи туркумга о нарсалар биринчи сабабнинг ҳосиласи бўлиб, улар фазов сайёралардир. Булар аслида унта бўлиб, уларнинг ҳар би Биринчи сабаб билан боғлиқ эканлигини эслатиб туради. Ҳа бир фазовий сфера ўзига хос руҳга эга бўлиб, шу туфайл фазовий сфера ҳаракатга келади. Фазовий сфералар ақл руҳ манбаини ташкил қилади. Ақл руҳдан юқори туради» чунки руҳ барча нарсаларни ўз фаолияти орқали ҳаракатга келтирса, ақл эса бу вазифани меҳр орқали амалга отирали. 29 Бундай қарашлар Носир Хисрав ва Азизаддин ан-Насафий каби мутафаккирларга ҳам хос умумий фикрий йўналишга айлана борганлиги маълум. Вужуди мумкин мустақил борлиқ эмас. Унинг мавжудлиги вужуди вожибга бориб тақалади. Лекин шу билан бирга Биринчи сабаб оқибат келтириб чиққан тақдирдагина вужуди вожибга айланади. Аммо мумкин нарсаларнинг сабабий алоқадорлиги чексиз давом этиши ёки дойра бўйлаб амал қилиши мумкин эмас. У охир-пировард вужуди вожибга бориб тугайди. Тупроқ, сув, олов, ҳаво унсурларининг ҳар хил тарзда бир-бири билан бирлашуви, турли алоқада бўлиши туфайли оламнинг хилма-хиллиги юзага келади, нарсаларнинг моддий бирлиги таъминланади. Уларнинг ўзаро муносабатларидан минераллар, ўсимлик, ҳайвон ва инсон зоти пайдо бўлади. Табиат ва жамиятдаги барча ўзгаришларнинг негизи ҳаракатдир. Жисмларнинг ҳаракати фазо ва вақтда содир бўлади. Фазо ва вакт инсон ақл-заковатининг эркин ижоди бўлмай, балки воқеий-ҳодисаларнинг реал содир бўлиш шаклидир. Мутафаккир билиш таълимоти муаммоларини тадқиқ этар экан, у аввало, математика, астрономия, тиббиёт, фалсафа каби фан соҳаларида эришган ютуқларига мурожаат қилади. Унинг таъкидлашича, олам сир-асрорини, ҳодиса 132 билиш билан биргалиқда айримликни билишни ҳам бемалол ҳал эта олади. Ақл кириб бориши мумкин бўлмаган биронта жабҳа йўқ. У туфайли эришилган билим чексиз ва умрбоқийдир. Шоир қарашларида мантиқ воқеликни билишнинг муҳим қуроли, ҳақиқатга эришишнинг воситаси сифатида талқин қилинади. Мантиқ ғоя, фикр-мулоҳазаларнинг аниқлиги, равон, изчил ва далил-исбот билан асосланганлигини таъминлайди. Илм-фанда, айниқса, фалсафада барча фикрлар мантиқан асосланган бўлмоғи лозим. 31 Умар Ҳайём билиш назариясида тил ва тафаккурнинг нисбати, тушунчалар ва мантиқий ҳукмларнинг ролига эътибор қаратади. Мутафаккир субстанция (жавҳар), миқдор, сифат, муносабат, макон, замон, ҳолат, ҳаракат, акциденция каби категорияларни воқелик муайянлигининг олий талқини деб билади. Тушунчалар нарсалар, жараенлар моҳиятининг акд воситасида ифода этилишидир. Улар ўз навбатида жинс, нав, фасл, хосса, акциденция (арад)га бўлинади. Тушунча ва ҳукмлар мантиқий тафаккурнинг муҳим шакллари бўлиб, ҳар қандай мулоқот асосида ётади. Мутафаккир рубоийлари ва «Наврўзнома» асарида ўзини қизиқтирган ижтимоий муаммолар, жумладан одоб- ахлоқ, адолат, инсон камолоти, жамият ва инсон, давлат ва фуқаро муносабатлари ёритиб берилган. У ажам (араб бўлмаган) подшоҳлари тўғрисида сўз юритиб, уларнинг адолатли бўлганлиги, бинолар қуриш, илм, ҳунар ўрганиш, фалсафий машғулотлар, олимларга ҳомийлик қилишни одат қилиб, булар учун катта меҳнат сарфлаганликларини зўр мамнуният билан таъкидлайди. Адолатли ҳукмдорлар шаҳар ва вилоятлар аҳолиси аҳволидан доимо хабардор бўлишган. Ҳукмдорлар салтанатнинг турли жойларига ўзларининг махсус одамларини қўяр, улар эса бўлаётган барча ишлардан хабар бериб турарканлар. Бундай фармоннинг шарофати билан «ёмон ниятлиларнинг қўли калта эди ва амалдорлар одамларга адолатсизлик қилишдан ҳайиқар, ҳеч кимдан ноҳақ 134 •И|»>р дирҳам ола олмас, фуқародан қонун ва қоидалар 0§Л1 илаганидан ортиқча нарса талаб қилишга журъат этмас •динар. Шундай қилиб, уларнинг мулклари омон, хотину фиршндлари осойишта эди». 32 У мурувват ҳақида гапириб, адолатпеша кишилар ИИ маткорларга берган нонларини қайтариб олмаслиги, ҳар йил на ойда маълум вақтда уларга нон улашишлари, агар Аирор хизматкор вофот этиб, унинг вазифасини бажара оладиган ўғли қолса, унга отасининг ҳақини беришларини их 1пи одат сифатида қайд қилади. Мамлакатда бунёдкорлик ишлари, бинолар қуришга чы ибор бериш халқ фаровонлиги тўғрисида қайғуришдир, дсйди Умар Ҳайём. Адолатпеша ҳукмдорлар саҳрода карнонсаройлар қуриб, қудуққазир, йўлларни қароқчилардан кўриқлар эдилар. Агар улар бирор одамга иш ҳақи ва ёрдам учун қўшимча маблағ беришни тайин қилган бўлсалар, ўша одам талаб қилмасдан олдин берар эдилар. Аҳолидан ортиқча солиқталаб қилган амалдорлар қаттиқ жазоланарди, чунки «фуқарони норози қилиш подшоҳликнинг инқирозга учрашига сабаб бўлади», Умуман олганда, Умар Ҳайём томонидан қайд этилган кўплаб муаммолар мусулмон Шарқи фалсафий фикри тараққиётига салмоқли ҳисса қўшди, унинг хилма-хил қирраларини янада бойитишга хизмат қилди. Муҳаммад Ғаззолий Абу Ҳамид ибн Муҳаммад Ғаззолий 1059 йилда Хуросоннинг Туе шаҳрида таваллуд топди. Болалик ва ўсмирлик йилларини шу шаҳарда ўтказиб, ўқишни давом эттириш учун Нишопурга жўнади. 1085 йилда салжуқлар сулоласининг энг машҳур вазири Низомул Мулк хизматига кирди. Шу вақтдан бошлаб, у фалсафа билан жиддий шуғуллана бошлади. 1091 йилда Низомул Мулк уни Бағдодда ўзи ташкил этган Низомия мадрасасига фалсафа бўйича 135 мударрис қилиб тайинлади. Ўша замондаги энг яхши ўқув муассасаси бўлган бу жойда Ғаззолий тўрт йил давомида даре берди. Кейинчалик мударрисликни укаси Аҳмадга топшириб, ўзи илмий ишлар билан машғул бўлди. У Макка, Дамашқ, Қуддус ва Искандария шаҳарларида бўлди, у ерларда йирик олимлар билан учрашди, машҳур кутубхоналарда ишлади. Ўзининг сўзига қараганда, бу йиллар ҳаётидаги машаққатли изланишлар даври бўлди. У «Мен барча ғурбатларни: иккиланиш, шубҳаланиш, инкор этиш, ишонмасликларни бошимдан кечирдим: ҳақиқатни тасаввуфдан топдим,» 33 — дейди. Ғаззолий қарашларида асосий муаммо — фанлар ўртасидаги қарама-қаршиликни йўқотиш, аввало, мусулмонлар томонидан ривожлантирилган юнон илмий билимлари билан дин орасидаги номувофиқликка барҳам бериш эди. Бу қарама-қаршилик, Ғаззолий фикрича, тасаввуф асосидагина бартараф этилиши мумкин эди. У ўз ватанига қайтиб, бу муаммо билан боғлиқ бўлган қатор асарлар яратди. У Туе яқинидаги Тарабон деган жойда 1111 йилнинг 19 декабрида вафот этди. Ғаззолий фалсафа, ахлоқ, дин ва тасаввуфга дойр кўплаб илмий асарлар муаллифидир. Уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар: «Иҳёи улум ад-дин» («Диний илмларнинг жонланиши»), «Таҳофут ал-фалосифа» («Фалсафанинг раддияси»), «Кимёи саодат» («Бахт-саодатга эришув калити») ва «Ал-Мунқиз мин-ад-далол» («Адашишлардан қутқарувчи»). Ғаззолий Абу Наср Форобий ва Ибн Синоларнинг асарлари билан яхши таниш эди. У «Мақосидул фалосифа» («Файласуфларнинг мақсадлари») асарида уларнинг дунёқарашини баён этган. Форобий ва Ибн Синоларнинг фалсафий қарашлари исломни мустаҳкамлашга хизмат қилмаслиги хулосасига келганлиги сабабли, у уларга қарши чиқди. 136 Ғаззолийнинг энг машҳур асари тўрт жидддан иборат йулган «Иҳён улум ад-дин»дир. Ўзи ҳам ушбу асарни энг мучим ҳисоблаганидан арабча асл нусхаси билан биргаликда қис-қартирилган ва соддалаштирилган форсча нусхасини ҳам <*шС>, уни «Кимёи саодат» деб атади. Кейинчалик у «Чаҳор китоб» («Тўрт китоб») деб юритилди. Бу китоб шунчалик мшпҳур бўлиб кетдики, ҳатто таниқли исломшунос И. Гольдциер «Агар Муҳаммаддан кейин пайғамбар бўлиши мумкин бўлганда эди, шубҳасиз, у, албатта, Ғаззолий бўлар •>ди», — деб ёзган эди. Ғаззолий шу нарсани тан олган эдики, ташқи томондан расмий эътиқодга риоя этқш барча диндорларнинг иазифасини қуруқ, расмиятчилик юзасидан бажариладиган механик расм-русумлардан иборат қилиб қўйиб, ҳис-туйғуга жой қолдирмайди. Иккинчи томондан, ҳис-туйғуга катта ўрин мжратадиган тасаввуф ҳам, ўз таълимотларида доимо меъёрга риоя этмайди ва баъзан ислом ақидаларига кескинлик руҳини олибкиради. Динни «жонлантириш»ни Ғаззолий қуйидаги йўл билан ммалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди: у эътиқодга тасаввуфдан иқтибос қилинган ҳис-туйғу, ишқ каби қатор илоҳий унсурларни киритиб, қотиб қолган расмиятчиликни жонлантиради. Бу тажрибани тўлалигича амалга ошира олди, чунки ундан кейин у таклиф қилган йўлдан боришни истамайдиган расмиятчи диндорлар жуда кам қолди, иккинчи томондан, у тасаввуфнинг барча қоидаларини текшириб чиқиб, улардан қайсилари сунна билан мувофиқ келади, қайсилари эса, ундан узоқлашиши мумкинлигини аникдаб, бутун бир мўътадил тасаввуф тизимини яратадики, унда ақлга номувофиқ унсурлар иложи борича камайтирилиб, асосий эътибор ташқи расм-русумларга қаратилган. Шу йўл билан кучайиб бораётган юқори доирадаги руҳонийларни қаноатлантирадиган, илк эътиқодга яқин тасаввуф вужудга келтирилади ва бу билан тасаввуф шайхларининг таъсир доираси торайтирилади. 137 Мусулмон илоҳиёти тарихига Ғаззолий ислом назарий ақидаларини янгиловчи, унинг илоҳиёт фалсафаси бўлган каломнинг асосий тизимини вужудга келтирувчи сифатида кирди. Бу хизматлари учун руҳонййлар уни «улуғ имом» ва «ислом динининг ҳимоячиси», деб атадилар. Ғаззолий барча фалсафий ва диний таълимотлар вакилларини тўрт тоифага бўлди:1) мутакаллимлар, 2) ботинийлар, 3) файласуфлар, 4) аҳли тасаввуф, сўфийлар. Ўзининг Арасту ва Шарқдаги издошлари бўлган Форобий ва Ибн Сино таълимотига қарши қаратилган «Таҳофут ал-фалосифа» асарида уларнинг адашиш ва хатоларини йигирма қоидадан иборат эканлигини таъкидлайди. «Ал-Мунқиз мин ад-далол» асарида бу тўғрида шундай ёзади: «Улар томонидан йўл қўйилган барча хатолар йигирмага борадики, улардан учтаси расмий ақидага қарама- қарши бўлса, ўн еттитаси худосизликдан иборат деб ҳисобламоқ керак». Расмий ақидага қарама-қарши бўлган уч хатоларга қуйидагиларни киритади: 1) тана қайта тирилмайди, мукофот ва жазо бериш руҳий бўлиб, жисмий хусусиятга эга эмасдир; 2) Аллоҳу таоло умумий билимга эга бўлиб, ҳар бир нарса тўғрисида билимга эга эмас; 3) дунёнинг азалийлиги ва фоний эмаслиги ҳақидаги ақида. Арасту таълимотини у ҳақиқий ислом ақидалари учун хавфли, деб ҳисоблайди, чунки унинг тарафдорлари «дунё ҳамма вакт ўз-ўзича мавжуд бўлган ва яратувчи бўлмаган, ҳайвонлар доимо уруғдан келиб чиққан, уруғ эса, ҳайвондан пайдо бўлган, асрлар давомида шундай эди ва шундай бўлиб қолади, дейдилар. Булар худосизлардир». Файласуфлардан ташқари Ғаззолий барча кишиларни уларнинг билиш қобилиятларига кўра икки тоифага бўлади: «кенг омма», «авом» ва «терилганлар» (ал-хосса). Биринчи тоифага мансуб кишилар деб диний анъанага кўр-кўрона ишонувчи оддий эътиқоддагиларни ҳисоблайдики, уларни бошини гаранг қилмаслик учун, улар олдида муқаддас матнларга рамзий-мажозий талқинлар бермаслик керак ҳамда мутакаллимларни киритадики, улар ўз фикрий 138 мушоқадаларида Арасту тушунчасидаги қоидалардан келиб миқиб уз вазифаларини ислом ақидаларини бидъатлардан сикмашда деб биладилар. Баъзида улар томонидан мутакаллимлар оддий динга ишонувчи оммадан юқори турувчи алоҳида тоифага ажратилади. Иккинчи тоифага у куиинча қобиққа ўралган шаклда файласуфларни мансуЬ део Гжладики, улар ҳақиқатга аниқ ифодалар орқали баен килиниши билан бирга далиллар орқали исбот қилинган , мрсалар орқалигана эришиш мумкинлигани таъкидлаидилар. Ьундан ташқари, «хос» тоифа қаторига у суфийларни ҳам киритади. Чунки улар борлиқ ҳақидаги қарашга мантиқии далиллар асосида эмас, балки ички туйғу орқали етиб келадилар. Ғаззолий тасаввуфнинг амалий фоидасини маънавий камолот сари йўналтирилган таълимот эканлигида дсб билади. Аммо у суфийларни худо билан борлиқда бирлашиб кетиш ғоясини рад этиб, «бирлашиш» фақат илоҳий кучни олий даражада билиш, яъни ақяии ички туйғунинг рамзи эканлигини таъкидлайди. Ибн Рушд Европада Аверроэс номи билан машҳур бўлган Абул Валид Мухаммад ибн Аҳмад ибн Рушд 1126 иилда Андалузиянинг Қуртоба (Кордова) шахрида туғилди^ Бўлғуси файласуф ёшлик йилларидан бошлаб отаси раҳбарлигида илоҳиёт ва мусулмон ҳуқуқини ўргана бошлайди, араб адабиёти ва шеърияти билан яқиндан танишади, кейинчалик табобат, риёзиёт ва фалсафа фанларини ўрганишга киришади. ^ 1153 йилда Ибн Рушд Марокашга жўнаиди. Ьу ерда маданий-маърифий муассасаларни ташкил этишда, мусулмон таълим-тарбияси тизимини ислоҳ қилишда фаол қатнашади. У мусулмон ўқув юртларида динии билимлар билан биргалиқда табиатшунослик ва фалсафий фанларни ўқитиш учун шароит яратишга муваффақ бўлади. 139 Абу Юсуф (1184-1198) даврида Ибн Рушд ҳурмат- эътиборга сазовор бўлади. Бу даврда унинг олим ва файласуф сифатидаги шуҳрати кенг ёйилган эди. Аммо 1195 йилдан бошлаб мутафаккирнинг мавқеи кёскин ўзгара бошлайди. Ибн Рушд асарлари мусулмон илоҳиётчилари томонидан душманлик руҳида қабул қилинади. Фалсафани арастучилик руҳида талқин қилганлиги учун ислом ақидаларига қарши турувчи киши сифатида баҳолайдилар. Мусулмон илоҳиётчилари унинг дунёнинг абадий ҳамда қонуний равишда ривожланиши ва воқеликни ақл ёрдами билан билиш имконияти мавжудлиги ҳақидаги таълимотига қарши чиқдилар. Мурувватдан маҳрум бўлган Ибн Рушд, ҳатто, ўз шогирдларидан даврасидан ҳам ажралиб қолади. Илоҳиётчилар уни оғир шароит, аҳволга солиб қўядилар. Замондошларининг ёзишларича, бир куни Ибн Рушд ва унинг ўғлини Қуртоба масжидидан қувиб чиқадилар. Ибн Рушд ғоят қийин шароитда яшаганини бошқа замондоши, тарихчи Тожиддин ибн Ҳамавейх ҳам қайд этган. Унинг ёзишича, халифа Мансурнинг буйруғига мувофиқ у уйдан чиқолмас ёки бирор кишини қабул қилолмас эди. Фақат ўлимидан бироз олдин Ибн Рушд халифа томонидан Марокашга таклиф этилади ва у ерда 1198 йилнинг 10 декабрида вафот этади. Ибн Рушд қадимги юнон, араб ва Ўрта Осиё мутафаккирларининг фалсафий асарларига кўплаб шарҳлар езди. Олимнинг фалсафий асарларидан машҳурлари қуйидагилар: «Раддияни рад этиш» («Таҳофутил таҳофут»), «Мантиқ бўйича ёзишмалар», «Самовий жисмлар ҳаракати ҳақида мушоҳадалар», «Вақт муаммолари», «Биринчи ҳаракатлантирувчи ҳақида», «Азалий ва вақтинчалик мавжудлик ҳақида мушоҳадалар», «Руҳ ҳақидаги фан муаммолари», «Ақл ҳақида мушоҳадалар», «Фалсафа масалалари», «Диннинг фалсафа билан мувофиқлиги ҳақида» ва бошқалар. Тадқиқотчи Э.Ренан унинг 78 китоб ва рисолаларини санаб ўтади. Ибн Рушднинг бир қатор асарлари 140 1ии1«чм арабча нусхаси эмас, балки қадимги яҳудии ва мгипчага қилинган таржималари орқали етиб келган. лим асарлари ичида энг машҳури Ғаззолии Аиле иЬасига қарши қаратилган «Таҳофутил таҳофут» ?И >0идир <1 Р аб фалсафасининг бугун мазмуни ва демакки Ху у, Ибн Рушдчиликни - деб ёзади Ибн Рушд ижодининг !йдкикотчиси Э. Ренан, - икки таълимотга еки урта Г р д а ш ифодалар билан айтсак, икки буюк адашишга оп Г келган хулоса билан тушунтириш мумкин. Улар бир- П ари бил^н якиндан боғлиқ бўлиб, перипатетизмнинг (и, астучиликнинг) тўла шарҳидан ташкил топган эди м щанинг азалийлиги ҳақидаги таълимот ва акд назариясиж Данте «Илоҳий комедия» асарида Ибн Рушд шарҳловчи сифатида машҳур эди деб ёзган. Арасту таълимотига кушиб, маълум даражада бузганларидан сунг, Ибн Рушд *,и авшлги соф ҳолатига келтирди. Олим шунга амин дои Драстунинг таълимоти агар тўғри тушунилса, инсон .оишиши мумкин бўлган олий билимга ҳеч ҳам ҳалақит бермайди. З^мондопшарининг фикрича, «Арасту табиатни г^ппштиоди Ибн Рушд эса Арастуни». У У Ибн^ушд Арасту ҳамда ал-Киндий, Форобий ва Ибн Синолар фалсафасини қабул қилиб, нафақат ушбу фалсафии йуналишни очиб бера олди, балки жаҳон^ фалсафии тягЪаккуои ривожига бетакрор ҳиссасини ҳам қушди. тафаккури р^и ^ ^ ^ м о д д а н и н г б и р ламчилиги унинг ҳаракати ва уни билиш мумкинлиги ҳақида Ибн Рушд ўзининг буюк таълимотини яратди. „„»„,,. Ибн Рушд оламнинг тузилишини шундаи ифодалаиди. «Дунё беш жиемдан: огир ҳам, енгил ҳам булмаган жисмлардан, яьни доиравий шаклда - й л ^ т у р а д ҷ фазовий жисмлар ва бошқа тўрт жиемдан ташкил топган. Ьу жисГардан биттаси мутлақ оғир бўлиб доиравий шаклда Х а Т и б турадиган жисм маркази бўлган ердир, бошқаси э Г м у ^ л а Т е ҷ бўлиб, доиравий айланаётпш жиемнинг ташдасида жойлашган оловдир. Ердан кеиин келадиган 141 жисм сув бўлиб, у ҳавога нисбатан оғир ва ерга нисбатан енгилдир. Сувдан кейин келадиган ҳаво сувга нисбатан енгил бўлиб, оловга нисбатан эса оғирдир. Оловнинг мутлақ равишда енгиллигининг сабаби шундаки, у доиравий ҳаракатга яқин жойлашган. Олов ва ер орасида жойлашган жисмлар ўзларида уни ҳам, буни ҳам мужассам этадилар, яъни оғирлик ҳам, енгиллик ҳам бу икки қарама-қаршиликнинг ўртасида жойлашган. Агар айланаётган жисм бўлмаганида эди, табиатан оғирлик ҳам, енгиллик ҳам, юқоридаги ҳам, пастдаги ҳам мутлақ маънода ҳам ва шунингдек, нисбий маънода ҳам бўлмас эди.» Файласуф фикрича, табиатда аниқ зарурият I ҳукмронлик қилади, бутун табиат ўзининг бир йўла ва / доимий равишда берилган ўзгармас қонунларига биноан ' яшайди. Заруриятни Ибн Рушд сабабий боғланганлик шарти билан ифодалайди. «Ҳар қандай ҳаракат ўзининг зарурий сабабига эга, — деб ёзади у. — Биз шу нарсага шубҳа қилмаслигимиз керакки, мавжуд нарсалар бир-бирларига сабабдирлар ва бир-бирлари орқали ҳаракат қиладилар». Модда ва шаклни Ибн Рушд жавҳарнинг икки асосий қоидаси деб ҳисоблаган. Модда нарсанинг ички асоси, шакл эса ташки ифодасидир. Ички ва ташқи жиҳат ўртасида ғов йўқдир. У Ибн Сино каби Арастунинг модда ва шакл ҳақидаги таълимотини тўлалигича қабул қилмайди. Маълумки, Арасту воқеликнинг ҳар бир томонини бир-биридан ажратиб, уларни «жавҳар», «ораз», «имконият»ларга бўлган эди. Ибн Рушд фикрича, модда ва шакл ягона асосга эга. Модда ўзида барча шаклларни мужассамлаштиради ва ўз ичидан ишлаб чиқаради. Шакл моддадан ташқарида яшай олмагани каби модда ҳам ўз навбатида ҳеч қачон шаклсиз бўлмайди. Агар модда ва шакл олий ягоналикда бир- бирига мувофиқ келса, демак, ундаги имконият ва воқелик ҳам бир-бирига мувофиқ келади. Имкониятнинг воқелиқдан фарқи нисбийдир. Агар дунё абадий бўлса, демак, барча имконият эртами-кеч воқеликка айланиши лозим. 142 Ҳаракатнинг манбаи модданинг ўзидади^?' ]у1од^. \ Модданинг абадийлигани Ибн ривожи ва ўзгаришининг асоси сифатид; бўлишнинг ўзини у модда ҳаракати намоен ташқарида ҳеч қандай «шакллар сабаби» йўқ^^слац^ ^ \ моҳиятини унга бера олеин, уни ҳаракат ва р и ^ ^ р л и ^ ч V иштирок этишдамажбур кила олеин. Унданима _,лр. МсГ^й қатьи назар, ҳеч нарса модцани узгартира оли0^^ нац ^г шаклгача мавжуд бўлган, шакл эса м о д ^ ^^Г бўлишининг тарзидир. ^ До^ г Рушд у н ^ и . г Л И щ а қ а р а и Д ^ ш ^ \ ., ; - и , ш 1> Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling