I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


балки кейинги ўрта  асрларнинг ўзида Айн-ул-Қуззот  Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

 балки кейинги ўрта 
асрларнинг ўзида Айн-ул-Қуззот
 Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, 
Ибн
 ал-Арабий, Нажмиддин Кубро, Фаридиддин Аттор, 
Фахриддин ал-Ироқий,
 Жалолидцин Румийлар тимсолида 
янада авж
 олди, юксакликка кўтарилди. 
Мовароуннаҳрда тасаввуф анъаналари Иброҳим ибн 
Адҳам
 давридаёқ орифлик ва зухд кўринишида мавжуд бўлиб, 
Абу Бакр
 ибн Муса ал-Воситий ал-Фарюний (IX аср)дан 
бошлаб туркий
 тасаввуф тариқатлари вужудга кела бошлаган. 
Туркистондаги энг нуфузли яссавийлик ва нақшбандийлик 
тасаввуф тариқатларининг салафлари Аҳмад Яссавий 
(ваф.1166 йил), Абдуҳолиқ Ғиждувоний (ваф.1220 й) лар 
Абу Яъқуб Юсуф ал-Ҳамадонийнинг (ваф.1140 й) 
халифалари бўлганлар, сўнгра ўзларининг тариқатларини 
тузганлар. Ана шу асосда яссавийлик ва нақшбандийлик 
(Абдуҳолиқ Ғиждувонийдан сўнгги олтинчи пиримуршид 
Баҳоуддин Нақшбанд (ваф. 1389 йил) тариқатлари вужудга 
келган.
 Ҳар икки тариқатда пири муршидлик (руҳий 
раҳнамолик), таълим-тарбия ва тариқат амалларининг 
ниҳоятда
 изчил амалга оширилишига, энг асосийси, 
«кўнгилда Худо,
 зоҳирда эса жамоа билан» ақидаси асосида 
ҳаётда
 иродалилик, фаоллик кўрсатиш, ақл-заковат, 
уддабуронлик ва тадбиркорликка, ҳаётни қадрлашга,
 уни 
муносиб ўтказишга катта эътибор
 берилган. Ҳар икки тариқат 
158 


»кида вий ва амалий жиҳатларга кўра зоҳиран қарама-
қиршидек (бири таркидунёчи, бошқаси ҳаётбахшдек) бўлиб 
кУринса-да, туркий халқларнинг мусулмончиликка 
фгашишларида, уларнингтақцирида бирхидда ижобийроль 
ўйнаган. 
Султон ал-Машойих Аҳмад ибн аш-Шайх ал-Иброҳим 
ал-Яссавий Туркистонийнинг қуйидаги ҳикматларида 
халложона сатрларни ўқишимиз мумкин: 
Мансур айтур «Ана-л-Ҳац, эранлар иши барҳац, 
Муллолар айтур ноҳац, кўнглига ёмон олиб, 
Айтмагил «Ана-л-Ҳац» деб, кофир бўлдинг, - Мансур деб
Ҳуръон ичра юлдуз деб, ўлдирдулар кўблашиб, 
Билмадилар Анал Ҳац»нинг маънисж, 
Қол аҳлига ҳол илмни Ҳац кўрмади муносиб. 
Ривоятлар битилди, ҳолин анинг билмади
Мансурдек авлиёни цўйдилар дорға осиб, 
Афсонадур шариат, фарзонадур тарикат, 
Дурдонадур ҳацицат, ошицларга муносиб. 
«Аш-шайхи валитарош» ва «Таммат-ул-Кубро» 
(«Авлиёлар тарошловчи, яъни тайёрлаб чиқарувчи шайх») 
ва «Энг буюк хотима» фахрли унвонлар соҳиби Аҳмад ибн 
Умар Абу-л-Жанноб шайх Нажмидцин ал-Кубро ал-Ҳиваки 
ал-Хоразмийда (ваф.1121й) ҳақиқий сўфиёна мисраларни 
ўқишимиз мумкин: 
Чун ишц дилга лиммо-лим тўлса дилни дардли цилади
Марднинг дилидаги дард мардни мард цилади. 
Ишц майида сенинг дшшнг мает бўлади, 
Ва фироц оёцларидин сенинг дилинг паст бўлади. 
Имонингни минг бор талцин циламан: 
Кофирликда бош, мусулмонликдан эса асар йўц! 
Бори умр яцин ва чиройли (нарсаларни талаб цилади), 
Мендаги бор ва яширин (нарсаларни) яна талаб 
цилади. 
Мовароуннаҳр ва Хуросонда ўрта аерлардаги тасаввуф 
тараққиёти тўғрисида гапирганда Алишер Навоийнинг 
сўфийликка муносабатини бироз қараб чиқиш зарур. Навоий 
159 


Хўжа Аҳрор, Абдуллоҳ Ансорий, Фаридиддин Атгор ва бошқа 
маънавий пири муршидлари таъсирида тасаввуф ўзига хос, 
инсонпарвар ва ҳаётбахш маломатия сулукининг ғояларига 
риоя этган. Аммо у ҳеч қачон тасаввуф назариётчиси ёки 
амалиётчиси бўлмаган. Айниқса, Абдуллоҳ Ансорий, Абу 
Ҳамид Ғаззолийлар каби тасаввуф пантеизмидаги халложона 
«иттиҳад», «ҳулул» ва «жамъ» даъволарининг асоссиз 
эканлигини «назарий ва мантиқий исботлашга» уринган. 
Мана унинг «Лисон-ут-тайр»да бу хусусдаги эътироз ва 
таъналари: «Бўлди чун Мансур тавҳиди дурустким, «Ана-л-
Ҳақ» эрди алфозида чует: Куб насиҳат қидилар арбоби 
динким, бу эрмас шеъваи «ахли яқийин»: Куб сулук аҳлига 
кашф ўлуб бу ҳол, ҳам адаб асраб дурур ҳам эътидол: Сен 
дағи бу даъвойи изҳор айлама, нафени муставжаби дор 
айлама: Мастроқ чун тушмиш эрди жом анго, йўқ эди бу 
нағмадин ором анго».
44 
Навоий юқоридаги ҳикоятда Ҳотам-ун-набиййин 
Муҳаммад сала Аллоҳ алайҳа ва-с-саллам номидан икки 
таъбир келтириб, гўёки унинг раъйи сифатида қуйидаги 
хулосаларини беради: «Расул-иллоҳ Ҳаллож (унинг тушига 
кириб) унга қуйидаги сўзларни айтиб, мушкулини ҳал 
қилади: «К-эй фузул айвонида ўлтирғучи! Лофий ваҳдатдин 
«Ана-л-ҳақ» урғучи! Билмадингким ул сифат олий буружким, 
мен айлаб эрдим ул оқшо уъруж. Онда «Мен»ликнинг ҳаёли 
йўқ эди, балки бу лафз эҳтимоли йўқ эди. Элтгон Ул эрди, 
бошлағон ҳам Ул, истагон ҳам Ул, бошлағон ҳам Ул: Сен 
ажаб кутаҳ назарлик айлодинг, бўйла ерда бебасарлик 
айлодинг! Ким онингдек водий тавҳид аро, гулшан тажрид 
ила тафрид аро: ғамал қилдинг «Мен»лик ва «Сен»ликка 
йўл. Бу иккилик васфидин пок эрди Ул. Ул эди деган ўзи, 
тергон ўзи. Ул рақам пок эрди «Мен»лик рангидин, нағмаси 
фард иккилик оҳангиндин! Онда «Мен» «Сен»лик таҳаййўл 
айланган, икилик нақшини таақўл айлаган. Ғайри аҳваллиқ 
эмасдур, бил муни, ҳотирингдин маҳв ва зоеъ қил муни!».
45 
Демак, Навоий ўзининг исломга бўлган эътиқодини расмий 
«аҳли сунна ва жамоа аҳли» сингари пеш қилмаганидек, 
160 


Лллоҳ васлига етиш, яъни «ваҳдат лофини» — 
дщюеини қилувчи ўта сўл мутасаввифлардан ҳам ўзини четга 
Ш1ГИН. маломатия сингари қоралаган. 
У рта Осиёнинг яна бир буюк сўл мутасаввифи 
БоОорлҳим Машраб (1711 йилда Балхда қатл этилган) ҳам 
Аллоҳга бўлган эътиқодида собит турган, ўз даврида 
Ҳалложнинг «Ана - л - Ҳақ!» иборасини «Неки битдим, 
Ҳақ турур», «Не битибмен, Ҳақ сўзни битибмен!» шаклида 
И(|)одалаган. 
Ун га ҳам Ҳалложга қуйилган айблар қўйилган, у ҳам 
ўз қатли олдидан ҳалложона Байтулоҳ йўлида (ҳаж) сафарда, 
ўз маслақцошлари даврасида қатл жомини тотган. Бу дунё, 
ўз жони учун, ноҳақ тавба-тазарруьга рози бўлмай (унинг 
шогирди Пирмат Сеторий тилидан Исҳоқ Боғистоний: «Шоҳ 
Машрабни уламо аркон давлат қошида тавба-тазарруъ 
қилмоққа ундади. Шоҳ Машраб унамадилар» деб далолат 
беради), инсонлик шаъни, ғурури ва эътиқодни ерга урмай, 
Аллоҳ йўлида жон фидо қилди. 
Туркистоннинг кейинги маънавий, диний-фалсафий 
тараққиётидан тасаввуф ривожида Мирзо Абдулқодир Бедил 
(ваф.1721 й), айниқса, унинг фалсафий таълимотини 
ўрганувчиларнинг «бедилхонлик» мажлислари ХУШ-ХХ 
асрлар оралиғида жуда катта ижобий роль ўйнади. Ўзининг 
«Чор унсур» асарида сўфиёна қуйидаги хулосаларини илгари 
сурган: «Эй, икки олам найрангини Худодан деювчи! 
Зоҳидлик баҳсларию, тақво дарсларини қаердан ҳам фаҳмлай 
олардинг. Инсофинг йўққи мавж ва қўпикларни қўрибоқ даре 
фаҳмлайсан, Оламни зоти — жавҳари (Аллоҳ)дан жудо 
фаҳмлайсан»; «Бу табиат азалий ҳақдир, ҳеч шубҳасиз «лам 
язал» (яъни, «азали йўқ»)дир. Унинг наволари ўз созидан, 
унинг сочилиб, очилиб кўриниши хам ўзидандир. Борлиқ 
унинг мутлақлиги бўлиб, биз ўтувчи, йўқ бўлувчимиз».
46 
Бедил ва «бедилхонлик», «машрабхонлик» мажлислари, 
ундаги тасаввуфона баҳс-мунозаралар, ривожланишига, 
диний бидъатчилик, хурофотчилик, иқтисодий ва сиёсий 
инқироз авж олаетган, мустамлакачилик асоратига тушиб 
161 


қолган Туркистон халқлари учун ХУШ-ХХ асрлар оралиғид 
маърифат тарқатиш, шарқона фалсафий тафаккурни сақла 
қолишнинг ягона имконияти, воситаси эди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling