I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Пико Делла Мирандола 
Италиялик гуманист ва файласуф Пико Делла Мирандола 
Жованни (1436, Мирандола — 1494,Флоренция) теологик 
анъаналарни, айниқса, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида 
кенг тарқалган диний-фалсафий таълимотни ҳар томонлама 
ўрганди. Шу жараёнда Падуан аввероизмига меҳр қуйди. Париж 
ва Оксфорд номинализми билан танишди, Шарқ фалсафаси, 
хусусан, машҳур Шарқ файласуфи Ибн Рушд асарларини 
синчиклаб ўрганди. Пико ватандоши Марсилио Фичини ташкил 
қилган тўгарак ишида фаол қатнашди. Турли диний-фалсафий 
муаммолар юзасидан бўладиган баҳс-мунозараларда ўзтанқидий 
фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди. 
221 


Мирандоланинг фикрлаш маданияти асосида Афлотун, 
неоплатонизм ғоялари ётади. Шунингдек, Пико 
дунёқарашининг шаклланишида Аристотель ва Ибн Рушд 
фалсафасининг ҳам таъсири бор. Бутун Европа файласуфлари 
Кенгаши олдидан ўтказиладиган мунозара учун Пико 
томонидан ёзилган 900 тезис 1487 йилда «Инсоннинг қадр-
қиммати тўғрисидаги нутқ» номи билан нашр этилди. Бу китоб 
жаҳоннинг кўплаб халкдари тилига таржима қилинди, унда 
олам ва одам муаммолари, инсоннинг оламдаги ўрнини 
тушунтириб беришга ҳаракат қилди. 
Файласуфнинг фикрича, инсон мураккаб микрокосмос 
бўлиб, ўзида ерга хос (тупроқ, сув, олов, ҳаво), ҳайвонга 
хос, Худога хос қирраларни мужассамлаштиради. Шунинг 
учун ҳам Худо томонидан яратилган инсон ҳайвон даражасида 
тубанлашиши ҳам, художўйлик ва олийжанобликнинг энг 
юқори пиллапояларига кўтарилиши ҳам мумкин. Инсонни 
ер билан инсон орасида воситачи вазифасини бажарувчи 
оламдаги жамики мавжудотлардан юқорида турадиган 
мавжудот, деб таърифлайди. 
У ўзининг «Астрологияга қарши мулоҳазалар» асарида 
уқтирадики, инсон руҳи шундай мўьжизаки, у ҳатто осмондан 
ҳам баландроққа кўтарилади. Ерда ундан бошқа буюкроқ зот 
йўқ. Инсонда эса унинг ақл-заковатидан ва жонидан азизроқ, 
улуғроқ қудрат йўқ. Инсон руҳи мўъжизасини, унинг 
эркинлиги, унинг инон-ихтиёри Худонинг кароматига боғлиқ. 
У Худога бўйсунмоғи даркор. Чунки Худо инсонни яратиб, 
унга «ҳаётнинг турли-туман куртакларини ўрнатди ва 
уруғларини сепди». Худо томонидан ато қилинган бундай 
неъматларни ҳазм қилиш инсоннинг ўзига боғлиқ. Ана шу 
жараёнда инсон ер юзидаги пасткашликларнинг энг охирги 
нуқтасигача тубанлашиши, ҳатто ҳайвон даражасига тушиши 
ҳам, фаришталар даражасидаги ахлоқий юксакликка 
кўтарилиши ҳам мумкин. 
Пиконинг пантеистик ғояларига кўра, Худо оламга 
шундай даражада зарурки, олам Худосиз яшай олмайди, Худо 
ва олам бир бутун ажралмас борлиқдир. Унинг 
222 


тушунтиришича, олам турли иерархик пиллапоялардан, 
фпришталар, самовий заррачалар оламидан иборат. Ҳиссиёт 
омами ўзидан-ўзи «ҳеч нимадан» пайдо бўлгани йўқ, балки 
Худонинг ўзи тартибга солиб, «интеграциялаштириб» турган 
оли и танасиз ибтидодан, «хаосдан» вужудга келган. Олам 
У шнинг мураккаблиги, зиддиятларга тўлалиги ва уларнинг 
уйғунлашуви билан гўзалдир. Пико хақиқатни излашга ва 
лниқлашга интилди. Шу боисдан унинг фикр-мулоҳазалари 
диннинг ўзгармас ақидаларидан холи бўлди, инсонни 
улуғлади. Натижада унинг ғоялари гуманистик фалсафанинг 
муҳим манбаига айланди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling