I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Томас Гоббс 
ХУ1-ХУП аср машҳур файласуфларидан бири Томас 
Гоббс (1588-1679) дир. Унинг дунёқарашида Ф.Бэкон ва 
Р.Декартнинг маънавий таъсири яққол сезилиб туради. У 
«Қонунлар асослари» (1640), «Фуқаро ҳақида» (1642), 
«Инсон ҳақида» (1658), «Левиафан» (1651) каби асарлар 
битган; Гоббс гносеология соҳасида кўпроқ Бэкон 
сенсуализмига яқинлашса, умумфалсафий қарашларида 
Декартнинг ақлпарастлик тамойилларига таянади. 
Гоббс Оксфорд университетида таҳсил кўрди, Арасту 
мантиғини, номиналистлар таълимотини қунт билан ўрганди. 
Франция ва Италияга қилган сайёҳатидан сўнг Гоббс 
Ф.Бэконга котиблик қилади. У ўша вақтда математик 
тадқиқотлар маркази Парижда математика ва табиатшунослик 
соҳалари билан шуғулланади. У бу ерда француз материалиста 
ва Эпикур таълимотининг тарғиботчиси П.Гассенди билан 
яқин муносабатда бўлади. Гоббснинг илмий жиҳатдан 
юксалишида Коперник, Кеплер, Галилей ва Гарвей 
таълимотлари муҳим роль ўйнади. Монархизм тарафдори 
Гоббс узоқ вақт Европада яшади ва 1652 йилда Англияга 
қайтиб келади. Мутафаккирнинг «Левиафан» асарининг нашр 
этилиши унинг бошига кўпгина ташвишлар келтиради, 
руҳонийларнинг қаҳр-ғазабига сабабчи бўлади. Гоббснинг 
ўлимидан сўнг бу асари Оксфорд университетида 
куйдирилади. 
Гоббс онтологиясига кўра, олам — хилма-хил 
жисмларнинг мажмуаси. Жисмсиз нарса бўлмаганидек, 
моддадан ташқарида алоҳида субстанция бўлиши мантиққа 
зиддир. Тафаккурни фикрлайдиган материядан ажратиб 
қуйиш мумкин эмас. Материя оламда содир бўладиган барча 
ҳодисалар, жараёнларнинг асосидир. Жисмлар ва уларга 
тааллуқли хосса-хусусиятларда рўй берадиган ўзгаришлар 
улар ҳаракатининг бевосита натижасидир. 
Файласуф табиатни механистик руҳда талқин этиш 
тамойилларидан қутила олмаганлиги яққол сезилиб туради. 
244 


Уиинг таъкидлашича, жисмларнинг ҳаракати механика 
қонунлари асосида амалга ошади. Барча жисмларнинг 
\аракати ва унинг бошқа жисмларга таъсири туртки орқали 
рўй беради. Жисм турткиси натижасида бошқа жисмда 
»ўриқиш ҳосил бўлади. Бордики, бу зўриқиш қарама-қарши 
чўриқиш билан муайян бир вазиятда сақланиб турилмаса, 
туртки янги ҳаракатга сабабчи бўлади. Пировард натижада, 
туртки оқибатида юзага келган зўрикишлар борган сари 
сезиларли туе ола боради. Бундай зўриқишларни муайян 
ҳаракат сифатида талқин этиш мумкин. 
Унинг ҳаракат ва зўриқишларга бўлган ишончи шу 
даражага етадики, мутафаккир ҳайвон ва кишиларнинг руҳий 
ҳаётини ҳам улар кўмагида ҳамда воситасида ёритиб беришга 
уринади. Унинг таъкидлашича, киши ва ҳайвонларнинг руҳий 
ҳаёти сезгилардан ташкил топади. Сезги, ҳис-туйғулар мия 
ва юракда рўй берадиган турли ҳаракат, зўриқишларга таъсир 
эта олмайди. Улар аслида бундай объектив жараёнларнинг 
субъектив ифодасидир, холос. Одамлар, ҳайвонлар ўзига хос 
мураккаб механизмлар бўлиб, улар ҳаракатини ташқи 
таъсирлар белгилайди. Лекин шунга қарамасдан, жонсиз 
жисмлар ва жонли автоматлар бир-биридан фаркланади. 
Жонли автоматлар ўз аъзоларига эга. Улар ёрдамида аввалги 
хотира сакланиб қолади. Бундан ташқари, улар да янги ва 
эски хотирани бир-бирига қиёслаш қобилияти шаклланиб, 
ривож топган. Уларни бир-бири билан қиёслаш хотирани 
фарқлаш имкониятини яратади. Бундай шароит ўз навбатида 
онгнинг шаклланишига олиб келади. 
Гоббс мулоҳазалари қуйидагилардан иборат: а) руҳ 
ўзига хос мустақил субстанция сифатида мавжуд эмас, б) 
жисмлар ягона мустақил субстанция бўлмоғи лозим, в) 
Худога эътиқод қилиш инсон ҳаётининг маҳсулидир. 
Т. Гоббснинг билиш назарияси «ғоялар» тўғрисидаги 
фикрларга асосланган. Бунда ғоялар фалсафада қабул 
қилинган мавҳум тушунчалар маъносида ишлатилмасдан, 
балки ҳиссий сезгиларга асосланган тасаввурларни 
ифодалайди. Ғояларнинг манбаи борлиқ, воқеий оламдир. Т. 
245 


Гоббс Р. Декартга хос «Мен фикрлар эканман, демак, мен 
мавжудман» тамойилига зид тарзда нарса, ҳодиса, 
жараёнларни билишнинг ягона моддий асоси қилиб олади. 
Ҳаётда тажриба маҳсули бўлмаған туғма ғоялар тўғрисида 
фикр юритиш маъқул эмас. Тажрибанинг гувоҳ беришича, 
чуқур уйқуга чўмган кишилар фикр юритиш фаолиятидан 
тўхтайдилар. Шундай экан, ташқи сезгилар нафақат 
ғояларнинг, балки билишимиз мумкин бўлган барча 
нарсаларнинг манбаидир. 
Ташқи нарса — буюмларнинг инсон тана аъзоларига 
таъсири оқибатида илк ғоялар шакллана боради. Масалан, 
эфирнинг қўзғалиши ёруғлик ва ранг, ҳаво ҳаракати, товуш 
ғояларини туғдиради. Бундай ғояларнинг мазмун-моҳияти 
инсон онги ва унинг ҳолатига боғлиқ эмас. Пировардида 
ғоялар ақл томонидан қайта ишлаб чиқилади, сифат 
жиҳатдан янги босқичга кўтарилади. Бунда интеллект 
(ақл)нинг умумлаштириш ва мавҳумлаштириш фаолияти 
беқиёс даражада муҳимдир. Бу фаолият асосан ғояларни бир-
бирига қиёслаш, туркумлаш, боғлаш, айрим-айрим қилиб 
бўлиш кабилардан иборатдир. Мана шундай фаолият 
натижасида билим шаклланади. 
Гоббснинг фикрига кўра, воқеликни билиш жараёни 
ҳис-туйғу, сезги ва тасаввур даражасида ўз ниҳоясига 
етказилади. Лекин бундай саъй-ҳаракатнинг натижаси тажриба 
сифатида гавдаланади. Тажриба эса, ўз навбатида, ҳозирги ва 
ўтмишдаги айрим фактларни билишдан бошқа нарса эмас. 
Бундай фактлар ўзаро нисбатини билиб олиш эҳтимолий 
характерга эгадир. Лекин бундан билимларимиз чегараланган 
экан-да, воқеликни дурустроқ ва тўлароқ билишга қодир эмас 
эканмиз-да, деган хулосага келмаслик лозим. Оламни 
батафсилроқ билиш тил воситасида амалга ошади. Тил туфайли 
амалга оширилган умумлаштириш ва мавҳумлаштириш 
натижасида хусусий характерга эга билимлар умумийлик касб 
этади. Бундан кўриниб турибдики, умумийликни объектив 
тарзда мавжуд эканлигини тан олмаган номинализм Гоббс 
дунёқарашига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. 
246 


Аммо, шу билан бир қаторда, Гоббс акдий фаолият 
\ам муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. 
Ақл фалсафанинг мустаҳкам пойдеворидир. Унга кўра, илмий 
\ақиқатни илоҳиёт томонидан ҳам, айрим фактлар ёки 
эмпирик билимларни қайд этиш билан кифояланган фанлар 
орқали асослаб бўлмайди. Фақат фалсафагина ҳақиқатни 
аниқ-равшан талқин қилиб беришга қодирдир. Ҳақиқат 
бизнинг нарсалар, ҳодисалар тўғрисидаги ҳукм, 
муҳркамаларимизга алоқадор тушунчадир. Уни ғайритабиий 
воситалар, ваҳий, туғма интуиция, Декартнинг априори 
тушунчалари ёрдамида уқтириб беришга умид боғлаш 
ўринсиздир. 
Фикримизча, Т. Гоббснинг «Левиафан» асаридаги 
жамият тўғрисидаги ғоялари эътиборлидир. Шуниси қизикки, 
жамият ижтимоий ҳодисалар, жумладан, давлат, ҳокимият, 
санъат ва ҳоказолар табиатга, инсон тана аъзоларига қиёслаб 
таҳлил қилинди. Албатта, бундай қиёслаш, ўхшатишлар 
марокли бўлса-да, илмий нуқтаи назардан бироз ғалати, 
ғайритабиий туюлади. Масалан, Гоббс «Кириш» қисмида 
инсон санъати инсоннинг табиатга тақлид қилишидир. Ҳаёт 
— инсон тана аъзоларининг ҳаракати. Инсон табиатнинг 
нуфузли асаридир. Давлат инсон томонидан вужудга 
келтирилган. Танага ҳаёт бағишлайдиган ва унга ҳаракат ато 
этадиган олий ҳокимият сунъий руҳга, магистрат ҳамда суд 
ва ижрочилик ҳокимиятининг вакиллари эса тананинг сунъий 
бўғинларига ўхшатилади. У суверен (ҳукмдор) ҳуқуқлари, 
ҳокимияти, мақоми, масъулияти, ҳурмат-эҳтироми, 
давлатнинг барқарорлигини таъминлайдиган, уни инқирозга 
олиб келадиган турли характердаги омиллар, сабаблар, 
христиан давлатчилиги ва зулмат салтанати тўғрисида фикр-
мулоҳаза юритишни ўзига мақсад қилиб қўяди. 
Асарнинг XII бобида Гоббс диннинг келиб чиқиши 
масаласига тўхталади. Унинг ёзишича, биринчидан, инсон 
табиатига кузатилаётган ҳодисаларнинг моҳияти, 
сабабларини излаш хосдир. Бундай хусусият баъзиларга 
кўпроқ, бошқаларга бирмунча камроқ микдорда тааллуқли 
247 


бўлса-да, лекин барча ўзининг бахтли ёки бахтсизлигини 
билишни истайди. 
Иккинчидан, инсон бирон-бир нарсани кўрганда 
ибтидо ва интиҳоси, унинг пайдо -бўлиш сабаби, аввал ёки 
кейинроқ пайдо бўлганлигига қизиқади. 
Учинчидан, инсон ҳайвонлардан фарқ қилиб, ҳодисалар 
йўналишидаги тартиб, ўзаро алоқа, кетма-кетликни кузата 
олиш қобилиятига эга. Бундай қобилиятга таяниб, баъзилар 
ўз хаёлотидан, баъзилар эса мўътабар шахсларнинг фикр-
мулоҳазаларига асосланган ҳолда башорат қиладилар. 
Диний эътиқод икки йўсинда шакллана боради. 
Баъзилар уни ўз тахмин, хаёлотига кўра, бошқалар эса 
худонинг буйруқ-фармони, даъватига кўра тартибга 
соладилар. Мақсад — уларга ишонадиган кишиларни 
итоаткорликка, қонунларга бўйсунишга, тинч-тотувликка, 
хайр-эҳсонга чорлащдир. 
Табиат инсонларни жисмоний ва ақлий жиҳатдан бир-
бирига тенг қилиб яратган. Қобилият ва имкониятларнинг 
тенглигидан мақсадга эришишда умидларнинг тенглиги келиб 
чиқади. Икки киши битта нарсани эгаллашни мақсад қилиб 
қўйса, улар ўртасида душманлик ҳисси пайдо бўлади. 
Мақсадга эришиш йўлида уларнинг бир-бирини ҳалок қилиш 
ёки бири иккинчисини ўзига тобеъ қилишдан ўзга чора 
қолмайди. Ҳокимият бўлмаган жамиятда одамлар ҳаётдан 
қониқиш ҳосил қилмайдилар. Шундай қилиб, Гоббс инсон 
табиатида урушга йўл очиб берадиган сабаб — мухолифлик, 
шон-шавкатга бўлган мехрни муҳим деб топади. «Барчанинг 
ҳаммага қарши уруш ҳолати» ҳар қандай хатти-ҳаракатнинг 
адолатли деган тамойилига асосланади. Ҳокимият, қонун 
бўлмаган жойда адолат ҳукм суриши ҳам мумкин эмас. Ддолат 
ва адолатсизлик тушунчалари жамиятга бирлашган 
кишиларга берилган сифатлардир. 
Кишилар табиий ҳолатдан одамларга хос ижтимоий 
ҳолатга ўтиши учун бир-бирлари билан ўзаро шартлашиши, 
тинч-осойишталик, барқарорликни ўрнатиш мақсадида 
ўзларининг муайян ҳуқуқларидан ихтиёрий тарзда воз 
248 


кеч и ш лари л озим бўлади. Натижада янги фуқаролик ҳолати 
титана қилади. Ҳокимият ўзлари эътироф этган шартномани 
Пуианларни куч ва қонун йўли билан инсофга келишга 
мажбур қилади. 
Гоббснинг давлатни бошқариш идеали монархиядир. 
Да апатии демократик тамойиллари асосида бошқариш уни 
кониқтирмайди. Суверен ўз халқи олдидаги бурчига амал 
қилмоғи лозим. Бунга биринчи галда халқнинг хавфсизлиги 
киради. Халқнинг хавфсизлиги деганда, унинг хавф-хатарсиз 
\аёт-турмуши, мол-мулки, шаъни, фарзандларининг 
гинчлиги, инсоний ҳуқуқларининг муҳофаза қилиниши, 
уларнинг ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилиш ва 
\оказолар тушунилади. 
Суверен томонидан давлат ҳокимиятининг 
мустаҳкамланиши фуқаролар учун манфаатлидир, чунки 
давлат ҳокимияти, сувереннинг ҳуқуқлари, шаънини сақлаш 
йўли билан фуқаролар мақсадга эришадилар. Жамият 
жунбушга келса, фуқаролар ҳокимиятга нисбатан 
итоаткорсизликка йўл қўйсалар, айбдор шахсларни жазолаш 
фуқаровий жамият шартномасини тиклашга хизмат қилади. 
Пекин бунда суверен ўзи ҳам гуноҳкор, ҳар қандай жазога 
лойиқ, чунки у ижтимоий тартибсизликнинг олдини 
олмаган, фаоллик кўрсатмаган. 
Фуқаровий ҳокимият черков ҳокимиятидан бутунлай 
ажратилган бўлмоғи лозим. Фуқаровий ҳокимиятни бир 
вақтнинг ўзида суверен ва черков томонидан амалга 
оширилиши нотабиийдир. Исо пайғамбар хизматкорларининг 
вазифаси — кишиларни Исо пайғамбари кашф этган эътиқод 
тамойилларига ишонтиришга ҳаракат қилиш. Эътиқоднинг 
мажбур қилиш, буйруқ бериш каби мақомларга ҳеч қандай 
алоқаси йўқ, деганлигини мисол сифатида келтиради Гоббс. 
Шундай экан, илоҳиёт хизматкорларига динга 
ишонмаганлиги учун жазо қўллаш, уларга расмий айб қўйиш, 
бадарға қилиш каби ҳуқуқлар берилмаган, чунки фуқароларга 
нисбатан муайян эркинликларни чегаралаш дин мақомига 
зиддир. «Диний эътиқод яратганнинг инъоми»дир, уни 
249 


бошқаларга бериш, улашиш ҳеч кимнинг қўлидан келадиган 
иш эмас. 
Гоббсга папанинг барча фуқаролар устидан ўрнатган 
ҳукмронлиги хуш келмайди. Папа ҳамма христиан 
қиролларига қонун-қоидаларни уқтириш ҳуқуқини 
ўзлаштириб олиб, бу дунё салтанатини ўзига бўйсундиради. 
Бундай ҳуқуқни ҳатто Исо пайғамбар ҳам ўз қўлига олмаган 
эди, деб таъкидлайди Гоббс. 
Гоббснинг табиат ва билиш назарияси муаммоларига 
тааллуқли фикр-мулоҳазалари фалсафий тафаккурнинг 
ривожланишига ўзининг самарали таъсирини кўрсатди. Унинг 
жамият ва инсон, инсон ва давлат ҳокимияти, суверен ва 
черков ҳокимияти, ижтимоий адолат тўғрисидаги ғоялари 
ғоят даражада муҳим ва эътиборлидир. 
Жон Локк 
Англияда Ф. Бэкон ва Т. Гоббс фалсафий анъаналарини 
давом эттирувчилардан бири Д. Локк (1632-1704) кўзга 
кўринган инглиз файласуфи, психолог ва педагог. У Оксфорд 
университетида таҳсил кўради, грек тили ва нотиқлик 
санъати бўйича ўқитувчилик килади. Ўқиб юрган пайтларидан 
бошлаб табиатшуносликка, ўша даврнинг фалсафий 
назарияларига зўр қизиқиш билан қарайди. Бэкон ва Декарт 
фалсафасига алоҳида эътибор беради. У 1664-1665 йилларда 
биринчи марта Англия элчихонасининг котиби вазифасида 
Европа мамлакатларида яшайди. Лекин унинг дипломатик 
вазифаси узоқ давом этмасдан, Англияга қайтади, 
табиатшунослик ва фалсафани ўрганиш билан машғул бўлади. 
У Англияга 1688 йилдаги инқилобий ҳаракат натижасида 
қайтиб келади. Буржуазия ва дворянлар табақаси ўртасида 
ўрнатилган сиёсий компромисс олимнинг илмий фаолияти 
ва дунёқарашида ўз ифодасини топган. 
«Шонли инқилоб»дан сўнг сиёсий фаолият билан 
шуғулланиш имкони бўлишига қарамасдан, Локк сиёсий 
250 


\астдан узоқрокда бўлишни маъқул кўради. Айнан шу вақгда 
у и инг фалсафа ва сиёсатга оид асарлари нашр этила 
бошлайди. Булар асосан «Давлатни бошқариш тўғрисида икки 
рисола», «Инсон ақли тўғрисида тажриба», «Табиий қонун 
\ақида тадқиқот» кабилардан иборатдир. 
Локк барча ғояларнинг ягона манбаи сифатида 
гажрибани эътироф этади. Тажриба ташқи ва ички 
кўринишларда амал қилади. Биринчиси сезги, иккинчиси 
рефлексия тарзида намоён бўлади. Ҳис этиш ғояси тана сезги 
аъзоларига ташқи олам ҳодисаларининг таъсири натижасида 
пайдо бўлади. Унга кўриш, эшитиш, ҳид билиш, сезиш ва 
ҳоказолар орқали вужудга келган ғоялар киради. Рефлексия 
ғоялари руҳнинг ички фаолияти билан боғлиқ бўлиб, 
тафаккур, ҳис-туйғу, кайфиятда рўй бераётган турли хил 
ҳолатларга алоқадордир. 
Сезгилар орқали нарсаларнинг сифат-хоссалари акс 
эттирилади. Сифатлар, ўз навбатида, бирламчи ва иккиламчи 
сифатларга бўлинади. Бирламчи сифатлар асосий бўлиб, улар 
нарсаларнинг ички моҳияти билан узвий боғлиқ хоссалардир. 
Улар нарсанинг барқарорлигини таъминлайди. Ҳажм, 
ҳаракат, миқцор, сукунат, фигура кабилар айнан шундай 
сифатларга мисол бўла олади. Иккиламчи сифатлар эса, 
Локкнинг фикрича, нарсаларнинг моҳиятидан келиб 
чиқмасдан, балки бирламчи сифатларнинг ўзига хос 
нусхаларидир. Нарсаларнинг ўзида ёқимлилик, иссиқлик, қўк 
каби сифатлар йўқ, уларнинг ўрнида ҳаракат, ҳажм, 
фигуралар мавжуддир. 
Локкнинг фикрича, ички ва ташқи тажриба ғоялари 
натижасидаги маълумотлар ҳозирча билимнинг айнан ўзини 
эмас, балки унинг манбаини ташкил қилади. Ҳақиқий билимга 
эга бўлиш учун эса унга қайта ишлов бериш, муайян мақом 
бериш лозимдир. Бу жараён асосан қиёслаш, таққослаш, 
умумлаштириш, мавҳумлаштириш орқали бажарилади, 
натижада алоқа-муносабат ғоялари шаклланади. Ғоялар ўз 
моҳиятига кўра реал ёки хаёлий, адекват ёки ноадекват, тўғри, 
ҳақиқий ёки нотўғри, ёлғон шаклларда намоён бўлади. 
251 


Мутафаккир гносеология соҳасида билимни икк 
кўринишда талқин қилади. Реал ғоялар — табиат ҳодисалариИ: 
мое келадиган ғоялар, хаёлий ғоялар эса инсон хаёлатининғ 
эркин фаолияти намунасидир. Ддекват ғоялар аслида образ-
тасвирларнинг умумлашмасидир. Барча оддий ғоялар адекват 
ғоялардир. Тўғри, ҳақиқий ёки нотўғри, ноҳақиқий ғоялар 
муҳокамага оид ғоялардир. Улар тасдиқ ёки инкорни талаб 
қилади. 
Локкнинг хизмати шундан иборатки, у биринчилардан 
бўлиб мавҳумлаштириш назариясини яратди. Бундай фаолият 
тил билан боғлиқ ҳолда амалга ошади. Мавҳумлаштириш, 
умумлаштириш ақлий фаолият бўлиб, янги тушунчалар, 
масалан, «инсон», «ҳайвон», «ўсимлик», «тирик мавжудот» 
кабиларни яратишга хизмат қилади. Лекин шунга қарамасдан, 
Локкнинг билиш назариясида сенсуализм ва эмпиризм 
ҳукмронлик қилади. 
Олимнинг ижтимоий-сиёсий қарашларига келсак, у 
конституция билан чегараланган монархияни қўллаб-
қувватлайди. Билишда Декарт қарашларини қабул 
қилмаганидек, ижтимоий-сиёсий қарашларида Т. Гоббснинг 
қарашларига қарама-қарши позицияни танлайди. Гоббсда 
одамларнинг табиий ҳолати «барчанинг ҳаммага қарши уруш 
ҳолати» сифатида қаралган бўлса, Локкда, аксинча, «тенглик 
ҳолати», деб баҳоланади. Одамлар кенг миқёсдаги 
эркинликларга эга бўлганлар. Лекин бу эркинликлар 
кишиларнинг ҳаёт-мамотига, мол-мулкини муҳофаза 
қилинишига монелик қилмаган. Шартнома асосида суверен 
томонидан ҳокимиятни эгаллаш, фуқаролар томонидан эса 
ўз табиий ҳуқукларининг чегараланиши мутлақ характерга 
эга бўлмасдан, уларнинг етарли даражада эркинликларини 
саклаб қолиши шартдир. Гоббс сувереннинг жамиятдаги 
юксак мавқеини таъминлаш мақсадида унинг саъй-
ҳаракатларини муҳокама қилишни маъқул кўрмайди. Локк, 
аксинча, суверен табиий қонунни ҳурмат қилмаган, уни 
бузган ҳолларда фуқаролар юқорида қайд этилган 
шартномадан воз кечишлари мумкин, деган хулосага келади. 
252 


Шунинг учун Локкнинг сенсуализми ва эмпиризми 
XVIII аср француз механистик материализмига таъсир 
курсатганидек, унинг ижтимоий-сиёсий қарашлари француз 
мш.рифатчилигининг кўзга кўринган вакиллари Руссо ва 
Нольтерга шунчалик самарали таъсир кўрсатди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling