I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


§илимша боғликдир. Ҳар икки ойда Қуёш давлатида Катта


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси


§илимша боғликдир. Ҳар икки ойда Қуёш давлатида Катта 
КРНШШ
— халқ мажлиси чақирилиб, унда ҳукмдор олий 
ТУришкдан, яъни Метафизик ва унинг учта ёрдамчисидан 
бошқа барча мансабдор шахсларни алмаштириши мумкин. 
Қукмронлик қилаётган тўртлик ҳам, қачонки, уларнинг 
Ур| 1111 (и босишга лаёқатли шахслар пайдо бўлса, ўз ўринларини 
умарга бўшатиб беришлари лозим. 
Ўзида диний ва дунёвий билимларни мужассам-
И111 щ ирган Метафизик ва бошқа мансабдорлар ҳам маънавий 
масалалар билан шуғулланадилар. Шунинг учун Қуёш 
дшшатида руҳонийларга ажратилган алоҳида мансаблар кўзда 
гутилмайди. Дин фалсафа ва бошқа билимларга боғлиқ 
ранишда мавжуддир. 
Гўзаллик ҳақидаги таълимот, Компанелла фикрича, 
ихшилик, мурувват каби фазилатларга ҳамоҳангдир. Уйғониш 
цлнрининг илғор дунёқараши ўрта асрлар феодал 
мафкурасига зарба бериб, илмий билимларга йўл очиб берди. 
Уйғониш даври фалсафаси эстетика соҳасида маълум 
гугалланган тизимни ишлаб чиққан эмас. Аммо даврнинг 
буюк рассом ва шоирлари санъат турларига бағишланган 
асарларида бу соҳани ҳам ўз ичига олувчи назарий 
масалаларни ишлаб чиққанлар. Бунга мисол тариқасида 
Леонардо да Винчининг 1561 йилда ёзган «Мусаввирлик 
\ақида рисола», А. Дюрернинг 1528 йилда ёзган 
«Пропорциялар ҳақида тўрт китоб», Л. Альбертининг 1485 
йилда ёзган «Меъморчилик ҳақида ўн китоб» ҳамда Л. 
Пачоли, Ф. Сидней, Ж.Дю Белли, Д. Фракасторо, М. 
Сервантес ва бошқаларнинг асарларини кўрсатиб ўтиш 
мумкин. Уйғониш даврида санъатнинг дунёвийлашиши давом 
этиб, бадиий ижод соҳибларининг черков ҳомийлигидан 
қутила бориши жараёни кузатилади. Эндиликда санъат ўрта 
асрдаги таълимотлардан фарқли ўлароқ ҳақиқатнинг рамзий 
шакли эмас, деб ҳисоблана бошланди. 
Уйғониш даври фалсафаси тафаккур юритишнинг янги 
мазмун, йўналиш ва усул-воситаларни излаш билан 
233 


изоҳланади. Аслида бундам изланиш узоқ тарихий давр 
давомида инсон акл-заковати устидан ҳукмронлик қилиб 
келган схоластик тафаккур (юнон. §по1е — мактаб. Мавҳум 
ҳаётдан йироқ муаммолар доирасида баҳс-мунозаралар)га 
бўлган янги муносабатнинг ёрқин ифодаси эди. Бу жараён 
аста-секин шаклланиб борган фалсафий тафаккур услубига 
киришиб кетди. Бундай услубни Янги давр фалсафий фикри 
деб аташ мумкин. Амалда Уйғониш даври фалсафаси билан 
Янги давр фалсафаси ўртасида чегарани қатьий бир тарзда 
аниклаш қийин ва мураккаб, албатта. Чунки Ф. Бэкон ва Р. 
Декартнинг фалсафий тизимлари шаклланаётган бир вактда 
Европада Уйғониш даврининг буюк ғоялари ўз мавқеини 
тарк этмаган эди. 
Европанинг кўпгина илғор мамлакатларининг 
ижтимоий ҳаётида катта ўзгаришлар рўй берди, ишлаб 
чиқариш, ижтимоий кучлар ўзаро муносабатида янгича 
вазият юзага келди. Иқтисодий фаоллик, жамиятнинг реал 
амалий эҳтиёжлари воқеий оламни, табиатни янгича 
мушоҳада этишга, қадимги юнон маънавий меросини ўзгача 
талкин этишга, унга танқидий ендашишга, тадқиқотлар мавзу 
ва йўналишини кескин равишда экспериментлар, кузатувлар 
томонига буриб юборишга, эски схоластик, мавҳум тафаккур 
шакл-шамойиллари ва талабларидан воз кечишга олиб келди. 
Уйғониш даври фалсафий фикр тараққиётида муҳим 
босқич бўлиб, ундан кейинги даврда юзага келган Янги давр 
фалсафий тафаккурининг шаклланиши ва ривожланишига 
маънавий туртки сифатида хизмат қилди. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling