I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Бенедикт Спиноза 
Янги давр фалсафасида Б. Спиноза (1б32-1б77)нинг ўрни 
на мавқеи каттадир. Спиноза яҳудий оиласида таваллуд топади. 
Унинг оиласи диний таъқиблардан қутилиш мақсадида 
Португалиядан Голландияга кўчиб келади. У аввалига диний 
мактабда таҳсил кўради, сўнгра Декарт фалсафаси билан 
таниша боради. Уни математикага, жумладан, геометрияга 
хос фикр юритиш услуби ўзига ром қилади. Бирмунча эркин 
мамлакатда ҳам Спиноза яҳудий, протестант ва католик 
диний доиралар қаҳр-ғазабидан, таъқиблардан қутила 
олмайди. Мутафаккир Карл Людвиг томонидан ҳурмат-
эҳтиром ила Гейдельберг университетига профессор 
лавозимига таклиф қилинган бўлса-да, лекин ўз ватанида 
қашшоқликда яшади. У ўша даврдаги йирик маърифий 
марказлардан узоқроқца яшаса-да, лекин фаннинг машҳур 
намояндалари — Р. Бойль, X. Гюйгенс, Г. Лейбниц кабилар 
билан алоқасини узмади. 
Спиноза «Геометрик метод билан баён қилинган 
Картези фалсафасининг тамойиллари», «Геометрияда 
қўлланиладиган услуб билан баён қилинган этика», «Илоҳий-
сиёсий рисола», «Худо, инсон ва унинг бахт-саодати 
тўғрисида», «Ақлни такомиллаштириш тўғрисида рисола», 
«Сиёсий рисола» каби асарларни мерос қилиб қолдирган. 
Олим фалсафий тизимининг асосини ягона субстанция 
ҳақидаги таълимот ташкил қилади. Табиат субстанция 
сифатида атрибутларда, туб, абадий, узвий хоссаларда 
намоён бўлади. Субстанциянинг ниҳояси йўқ. Шундай экан, 
унга тааллуқли атрибуглар ҳам бениҳоя ва беададцир. Спиноза 
253 


таълимотида, Гегель таъбирича, «Ягона субстанция 
ҳақиқийдир, тафаккур, ...табиат эса, унинг атрибутларидир». 
Бу фикр-мулоҳаза тафаккур ва табиатни икки хил мустақил 
субстанция, деб таъкидлаган Декартнинг мушоҳадасига 
қарши қаратилганлиги аниқ. Спинозада субстанция ягона. 
Мутафаккир уни худо деб таърифлайди. Унинг ажралмас, 
узвий хоссалари бўлмиш тафаккур ва кўлам пайдо ва йўқ 
бўлиш хусусиятларидан ҳолидир. Жумладан, тафаккур доимо 
бўлган ва доимо мавжуд бўлади. У турли даражада оддий 
тошлардан тортиб, инсонгача — барча нарсалар, жисмларга 
тааллуқли хоссадир. Спиноза гилозоизм тарафдори, у 
табиатни, материяни тирик мавжудотлар сифатида талқин 
қилади. 
Спиноза «яратувчи табиатни Худо деб атаб, табиатни 
Худода сингдириб юборади. Унинг атеистик ва материалистик 
пантеизмига кўра, табиат барча нарсаларнинг сабаби, 
оқибати, моҳиятидир, у абадий ва бениҳоядир. Табиатда унга 
ва унинг қонунларига зид бирон-бир нарсанинг мавжуд 
бўлиши мантиқдан йироқ, барча нарсалар муаяйн қонунлар 
асосида содир бўлади. Бу борада Спиноза ўзининг қатьий 
детерминизмга мойил эканлигини намоён қилади». 
Инсон билишнинг мавзуси сифатида оламдаги бошқа 
нарсаларнинг деярли барчасидан фарқ қилмайди. Унда 
моддийлик модусидан ташқари тафаккур модуси — руҳ 
мужассамлашгандир. Инсонни тана нуқтаи назаридан 
оламизми ёки руҳий ҳодиса сифатида талқин қиламизми, 
бундан қатъи назар, у табиатнинг бир қисми, холос. Инсон 
психологияси, унинг қизиқишлари, истак-орзулари, мақсад-
маслаклари, хулқ-атвори билиш объекти сифатида 
табиатнинг бошқа ҳодисаларидан тубдан фарқланмайди. 
Спинозанинг билиш назарияси ақлпарастлик 
тамойилларига мое келади. Ҳар қандай билим тўлиқ ва 
етуклиги нуқтаи назаридан учта босқичга эгадир. Биринчиси 
— бевосита сезги аъзолари кўмагида воқеий оламни акс 
эттириш. Лекин ҳиссий тажрибага таянган ва ундан юзага 
келган билим муайян тартибга келтирилмаган, юксак 
254 


шлабларга жавоб бера олмайди. Билимнинг иккинчи 
кури ниши акл тамойилларига асосланган, мантиқий исбот-
далиллар натижасида ҳосил бўлган билимдир. Бу билим 
ушнинг аниклиги, тўғрилиги билан бошқа билимлардан 
ажралиб туради. Лекин Спинозага унинг беҳад даражада 
мавҳум ҳамда умумлаштирилганлиги ёқмайди. Учинчиси — 
билимнинг юқори даражада намоён бўлишидир. Бундай 
билим интуицияга асосланган, акл нуридан мунаввар бўлган 
билимдир. 
Олимнинг ахлоқ-одоб борасидаги қарашлари ҳам ўзига 
хосдир. Лекин ўзга ҳодисаларга бўлган ноаниқ муносабатини 
эътиборга олмасак, унинг ахлоқий қарашлари ҳам бундай 
жиҳатлардан ҳоли эмаслигини сезамиз. Уларни этик 
натурализм, деб баҳолаш ҳақиқатга яқиндир. Бир томондан, 
ҳулқ-атвор, мақсад ва мотивларни чуқур таҳлил қилишга 
уринишнинг ўзи таҳсинга лойиқ, албатта. Иккинчи томондан 
эса, Спиноза этикаси муайян тарихий давр, конкрет шарт-
шароитлар билан ҳисоблашмайди, мавҳум характерга эга, 
чунки инсон муайян ижтимоий тизимга мансуб мавжудот 
сифатида эмас, балки табиатнинг мазмуни сифатида 
карал ади. 
Файласуфнинг фикрича, инсон ахлоқ-одобини кўриб 
чиқишдан олдин унда содир бўладиган жараёнларни, 
алоқаларни тадқиқ қилиш лозим. У психологияни механика 
ва физика тамойиллари ҳамда талабларига яқинлаштиради. 
Психологик жараённинг барча мураккаблиги ва ўзига хослиги 
ақл ва қизиқиш ёки аффект орқали ифодаланади. Акл ирода 
билан айнанлаштирилади. Барча ҳис-туйғулар қувонч, қайғу-
алам, ўзини тийиш кабилардан келиб чиқади. Инсон 
фаолиятида эзгуликка интилиш, ёмонликдан узоқлашиш 
каби ахлоқий тамойилларга эмас, балки ўз ҳаётини сакдаб 
қолиш ва шахсий манфаатларини кўзлаш талабларига амал 
қилади. 
Спиноза ирода эркинлиги тўғрисидаги фикрни инсон 
эркинлигидан фарқлайди. Унинг таъкидлашича, эркинлик 
тушунчаси заруриятга зид келмаиди, чунки зарурий тарзда 
255 


мавжуд нарсанинг эркин яшаши мумкин, у ўз табиатининг 
заруриятига асосан мавжуддир. Заруриятни билиш, уни ҳис 
қилиш орқали инсон эркинлик салтанатига кириб боради. 
Билиш ҳисси, билмаган нарсаларни билишга бўлган иштиёқ, 
ҳавос уни барча иллатлардан юқори туришга элтади. Демак, 
эркинлик — инсон ақл-заковатининг ҳис-туйғулар, 
кайфиятлар устидан ҳукмронлиги, яъни «ителлектуал 
муҳаббат», табиат сирларидан воқиф бўлишга жон-жаҳди 
билан интилган инсоннинг жўшқин иштиёқидир. 
Файласуфнинг табиат, билиш тўғрисидаги ғоялари 
фалсафий тафаккурнинг ривожланишига хизмат қилган 
бўлса-да, унинг ахлоқ-одобга оид фикр-мулоҳазалари 
ижтимоий ҳаётнинг турфа муаммоларини ҳал этишдан 
бирмунча узоқлашганлиги, мавҳум характерга эга эканлиги 
билан ажралиб туради. Лекин шунга қарамасдан, XVIII асрда 
Германияда Спиноза фалсафасига қизиқиш катта бўлган, 
Лессинг, Гердер, Гёте каби мутафаккирлар унга мурожаат 
қилганлар. 
Г.В. Лейбниц 
Кўпгина олимлар мулоҳазаларига кўра, Г.В. Лейбниц 
(1646-1716)ни Европа фалсафий ақлпарастлигининг 
интиҳоси деб баҳолаш мумкин. Лейбниц — немис файласуфи, 
математиги, тарихчиси ва дипломати, XVII асрнинг 
универсал ва маҳсулдор олимларидан бири
81
. У аввалига 
устозлари — Якоб Томази, Эргард Вейгель, Манц курфюстри 
Иоганн Христиан фон Бойденбург таъсири остида бўлган. 
Олимлар билан илмий алоқаларни ҳар томонлама 
мустаҳкамлаб, Пруссия қироличаси Софья Шарлотта орқали 
Берлинда (1700), Вена ва Петербургда (1711) фанлар 
академияларининг яратилишига асос солган. 
Лейбницнинг 1680 йилгача бўлган ҳаёт йўли 
схоластикадан озод бўлиши давридир. Бунга қадар у сиёсат, 
теология, табиатшунослик, математика каби илм соҳалари 
256 


билан машғул бўлади. 1680 йилдан фалсафага оид ^ '$ 
макгублар ёзади. Унинг асосий асарлари — «ТеоА*^ ф 
«Инсон акди тўғрисида янги тажриба» кабилардяр- Ж''«щ^ 
Унинг таълимотида ўша даврда мавжуд бўлган Ф /^лцаьА 
фикрлар ўз ифодасини топган, дейиш мумкин. У Р- у^филЛ 
Б. Спиноза, Бойль фалсафаси билан танишибгина кР^Л ЯоьЛ * 
балки инглиз сенсуалистах ва эмпиристик ф^ м яик^и 
йўналиш вакилларининг асарлари билан ҳам қизик^^г^ицД V 
фалсафий қарашларига ўз баҳосини берган. У б^^К&ъУҳ 
барча соҳаларида илмларни бир-бирига якинла^.^ ^ 
бирлаштиришга уринган. Фанни дин билан, Ф лК \\ 
материализмни идеализм билан, априоризмни
э
^ # ^
Я
н • 
билан бирлаштириш Лейбниц диққат марказида туР ^ д
г а
А 
Лейбниц аслида тиним билмас олим эди. У
й
^ # ^ д и а ^ 
амалиёт билан яқинлаштиришда жонбозлик кўрсатИ^Г-
л
?^ 
У И. Ньютондан мустақил тарзда интеграл ва д и ф ф
6
^ ^ х
И
| у 
ҳисоблаш, ерости сувлардан фойдаланюп мақсадида ** ^ ^щА 
кашф этган, конларда рудалар қазиб олиш ^ р
И 1
Д 
муаммоларини ҳам унутмаган. У технология ҳамд^ / ^ л а \ 
таракқиёти масалаларини фан ва дунёқараш м у а м ^ ^ н и ^ 
ҳамоҳанг бўлишини орзу қилган. Берлин З^^ордЧ 
академиясини таъсис этиш тўғрисидаги езувларида '\//^
ин
Д 
назария ва амалиёт бирлиги, фан ва санъат билан биР ^^РНИ 
қишлоқ хўжалиги, тўкимачилик ва савдо-сотиқ с&№Л \ 
янада ривожлантириш зарурияти тўғрисида янги ?° ^
0 3 
олдинга сурган. г ^ з л а ^ 
Онтология масалаларида Лейбницни Декарт, .^^ин 
ва бошқалар томонидан илгари сурилган фикр-муЛ°*у^
Н1

қониқтирмайди, десак хато қилмаймиз. Масалан, Д
е
^г^ин»* 
субстанциялар дуализмида моддий субстанция ^ / ^
И
ц < 
ундан жисмларнинг ҳаракати, қаршилиги, и н е р ^ у ^ ц ц 
келтириб чиқаришни Лейбниц қабул қилмайдй-
УСИ
Д 
фикрича, шундай субстанцияни тан олиш
к е
Р
а К
^ ^
С
и ғ 7 
умумий хоссалардан жисмларнинг %4 лпп^ 
характеристикаларини келтириб чиқартириш мумки** /г 
Лекин субстанциялар миқцорини камайтириш жио*^ 
257 


фаоллигига путур етказган бўлар эди. Барча жисмлар ўзига 
хос кучлардир. Демак, ҳар қандай жисм субстанциядир.
 Ҳар 
бир субстанция борлиқ бирлиги ёки монададир. 
Субстанциялар аслида чексиздир. Монада — моддий борлиқ 
эмас, аксинча, борлиқнинг руҳий бирлиги, ўзига хос руҳий 
атомидир. 
Лейбницнинг таъкидлашича, миқдор монаданинг руҳий 
моҳияти бўлиб, унинг пассивлиги ва чегараланганлигини 
изоҳлайди. Лекин монада пассив ҳолатда бўлавермайи. Унинг 
муҳим хоссалари мустақиллик, ўз-ўзидан ҳаракатга келиш 
каби хусусиятидир. Ҳар бир алоҳида олинган монада шакл 
ва материяга эга. Руҳ ва тана бирлиги улар ўртасидаги оддий 
нисбат эмас, балки азалдан худо томонидан ўрнатилган 
«гармония»дир. Монадалар тараққиёти асосида ётган куч 
тасаввур кучидир. Бундай кучни мутафаккир перцепция деб 
атайди. Онг барча мавжудотларга хос эмас. У ўзлигини англай 
оладиган (апперцепция) мавжудотларга тааллуқлидир. Бу 
инсондир. 
Файласуфнинг билиш назариясида монада тушунчаси 
мустаҳкам ўрин эгаллаган. Унинг фикрича, «перцепция» — 
монаданинг онгсиз ҳолати. «Апперцепция» эса, аксинча, 
монаданинг ўзининг ички ҳолатини англашдир. Апперцепция 
«рефлексия»дан фарқ қилмайди. Рефлексиянинг пайдо 
бўлиши оддий ҳолатдан билиш босқичига ўтилганлигини 
билдиради. Бундан кўринадики, воқеликни билиш барча 
монадаларга эмас, балки юксак даражада ривож топган 
руҳгагина хос ҳодисадир. Лейбниц эмпириклар сингари, 
ҳиссий мушоҳаданинг муҳим аҳамиятини эътироф этади. 
Сезгиларда бўлмаган нарса ақдда бўлиши мумкин эмас. Бу 
функцияни ҳис-туйғулар, сезгилар эмас, балки ақл ҳал қилиб 
бера олади. 
Ҳақиқатлар икки хилдир: фактларга асосланган ва 
абадий ҳақиқатлар. Абадий ҳақиқатлар метафизика 
(фалсафа)га хосдир. Улар ақл воситасида изланади ва 
ўрганилади. Уларни исботлаш учун тажрибага мурожаат этиш 
ўринсиздир. Исбот учун уларга зид нарсаларнинг мумкин 
258 


•Миелш'ини мушоҳада этиш етарлвдир. Фактларга асосланган 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling