I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
жахон фалсафаси
Иоган Готфрид Гердер
Иоган Готфрид Гердер (1744-1803) Шарқий Пруссияда дунёга келди. Маҳаллий мактабни тан олмагандан сўнг, 1762 йилда Кенигсберг университетининг илоҳиёт факультетига ўқишга кирди. Бу ерда у немис фалсафасининг ёруғ юлдузи Иммануил Кантнинг ажойиб маърузаларини тинглайди. Гердерга ўз таъсирини ўтказган мутафаккирлардан бири — Кантнинг яқин таниши, аммо фикрий жиҳатдан унинг қарама-қаршиси бўлган Георг Гамон (1730-1788) эди. У истеъдодли адиб бўлса ҳам, диний одам бўлиб, аниқ 272 фпнлардан бутунлай бехабар эди. Маънавий қиёфаси ва илмий жиҳатлари билан бир-биридан тубдан фарққиладиган икки мураббийнинг таъсири Гердер табиатининг қарама- К/1ршиликларида намоён бўла бошлади. Унда маърифатпарвар олим билан протестант руҳонийсининг сифатлари мужассамлаша борди. 1764 йилда Гердер черков мактаби ректори ёрдамчиси лшюзимини олиш учун Рига шаҳрига жўнади. Уч йилдан сўнг уни Петербургга ўқитувчиликка чақирдилар. У таклифни қабул қилмади ва ўзини Рига билан бутунлай боғлиқ ҳис этди. Рига ўзининг ҳурфикрлилик муҳити билан унга ёқар эди. Шунга қарамасдан, у беш йил муваффақиятли ишлагандан кейин, тўсатдан истеъфога чиқиб, Ригани тарк этади. Сабаби, унинг дунёқарашида пантеистик ва моддиюнчилик тамойиллари пайдо бўла бошлаган эди. У черков ақидаларига нисбатан шубҳага тушди, жумладан, руҳнинг моддий эмаслиги ҳақидаги таълимот уни қониқгира олмас эди. Дин инсониятга қўрқинч натижасида пайдо бўлгандек туюлди. Бундай фикрлар унинг шуғулланиб турган вазифасига тўғри келмас эди. Чунки у 1765 йилдан бошлаб руҳонийлик билан бирга педагогик фаолиятни қўшиб олиб борар эди. Европа маърифатчилиги маркази Парижга йўл олди. Чунки у Монтескье ғоялари билан қизиқиб қолган эди. Гердер Дидрони барча француз мутафаккирларидан устун қўйди. Уни Бюкебургга маслаҳатчи лавозимига таклиф қилишди. У ерда беш йил (1771-1776) бўдци. 1773 йилда Гердер Гёте билан биргаликда «Немис хусусияти ва санъати ҳақида» деган тўпламни нашр эттирди. Унда Гердернинг Шекспир ва халқ қўшиқлари ҳақидаги мақолалари бор эди. Бюкебургда Гердер диний изланишлар билан ҳам шуғулланди. У «Инсон зотининг энг қадимги ҳужжати» (1774) асарини ёзиб, унда Инжилнинг илоҳий ваҳийлик маҳсули эканлигини жон-жаҳди билан ёқлаб чиқди. 1784 — 1791 йиллар орасида Гердер асосий фалсафий асари — «Инсонияттарихи фалсафасига оид ғоялар»ни нашр 273 эттиради. Шу билан биргалиқда «Худо. Бир неча савол- жавоблар» китоби устида ишлайди. Ундан кейин «Инсонпарварликни рағбатлантириш учун мактублар» (1793- 1797), «Адрастея» (1801-1803^ ва Кантга қарши «Соф аклнинг танқидига қаратилган метатанқид» (1799) каби асарларини ёзади. Гёте ва Гердер атрофида ҳурфикрлилар анжумани ташкил топади. Ҳаётининг сўнгги кунларида Гердер ёлғиз қолади. Черковдаги оташин нутқларини тинглаган ва ундан илҳомланган Шиллер ҳам Кантга қилган танқидлари туфайли ундан юз утирали. Адабий танқид ва эстетика соҳасидаги қарама-қаршилик Гёте билан ҳам алоқани узишга олиб келади. Фақат Жан Поле Ритхер сиймосидагина мункиллаб қолган Гердер ўз содиқ издошини топади. 1803 йилнинг 18 декабрида Гердер оламдан ўтади. Усмирлик йиллариданоқ «Инсоният тарихи фалсафасига оид ғоялар» муаллифининг диққат-эътиборини тараққиёт муаммолари ўзига жалб этди. У инсонгагина хос сифатлар бўлган санъат, тил, тафаккурнинг пайдо бўлиши ва такомиллашиши сирларини очишга ҳаракат қидци. Черков мактабида даре берувчи лютеран руҳонийси анъанавий ақидалар билан муросасизлик қила олмай, диндан алоқасини узмаган ҳолда, ўзини ҳаяжонга солган масалаларни илмий ҳал қилиш йўлларини қидирди. Ўз илмий фаолиятини эндигина бошлаган олим тараққиёт ғоясини ўрганишни ўзига яқин бўлган шеъриятни тадқиқ қилишдан бошлади. «Шеърият тарихининг тажрибаси» (1766-1767) асарида Гердер таъкидлаб ўтадики, шеърият бирор нарсани мўлжаллаб, маълум бир режа асосидагина вужудга келиши мумкин эмас. Шеърий санъатнингтабиий равишда келиб чиқиш гояси уни тил ҳам худди шундай келиб чиққан, деган хулосага олиб келди. Бу муаммони ҳал қилишнинг биринчи йўли тил ва адабиетнинг ўзаро алоқасини аниқлаш эди. Гердер «Энг янги немис адабиёти ҳақида фрагментлар» асарида улар ўртасида ажралмас алоқа мавжудлигини таъкидлаган эди. 274 Жамият тарихини Гердер инсон ҳаёти билан таққослади га улар ўртасида маълум ўхшашликлар тооди. Бу унга тилнинг ҳар хил ёши борлиги ҳақида сўз юритишга имкон берди. Тилнинг синонимларга, рамзий ифода ва мажозга бой бўлиши — тилнинг шеърий ёшидир. Унинг ўрнига, ўз навбатида, бадиий наср даври, яъни тилнинг етуклик ёши келади. Бу даврда ҳали гапнинг шеърий гўзаллиги йўқолмаган, аммо тил муайян жиддийлик ва виқор касб этган бўлади. Гўзаллик ўрнига аниқлик келган пайтда унинг охирги даври, яъни тилнинг фалсафий ёши келган бўлади. Тилнинг келиб чиқиш баҳси қадимги ва ўрта асрларда ҳам қизғин давом этган. Фан воситасида бу масалани ечишга ҳаракат қилган мутафаккирлар томонидан қабул қилинган тилнинг «илоҳий равишда» келиб чиққанлиги ҳақидаги анъанавий ақидага дуч келишган. Шунга қарамай, қадимдан тилнинг табиий равишда келиб чиққанлигини исботловчи бир қатор назарияларнинг заиф томони тилни тафаккурдан ва меҳнатжараёнидан ажратиб қаралганлигидандир. Одамлар ўртасидаги алоқа соф механик нуқгаи назардан қаралиб, жамиятдан ташқарида турувчи айрим шахслар ўртасидаги муносабатлар сифатида қаралган. Бу камчиликларга барҳам бериш учун Гердер 1769 йилда Берлин Фанлар академиясининг танловида биринчи мукофотни олган «Тилнинг келиб чиқиши ҳақида» номли асарни езди. Тилнинг келиб чикишини Гердер маданият тараққиёти билан боғлайди. Олим доимо ҳақ эмас, аммо у қўллаб- қувватлаётган бош ғоя, шубҳасиз, сермаҳсулдир. Гердер асарининг асосий мазмуни тилнинг келиб чиқишини заруриятга айлантирган табиий қонунларни қараб чиқишга бағишланган. Агар инсонни фақат ҳайвон сифатида қараб чиқилса, у жуда ҳам аянчли ва заиф қиёфада намоён бўлади. Бироқ, инсон заифлиги унинг кучининг манбаи бўлиб хизмат қилади. Одатидан (инстинкт) маҳрум этилган инсон, табиат томонидан инъом этилган қобилиятини «фикрлаш», яъни имкониятда мавжуд бўлган акдини ривожлантиради. Бирор- 275 бир ҳайвон зотида ўхшаши бўлмаган бу ривожланиш чегара билмайди. Инсон ҳеч қачон ўзида тугалланган бўлмайди. Ақлнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тилнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши демакдир. Фикр занжири сўзлар занжирига айланади. Шундай қилиб, тилнинг узлуксиз ривожи инсон табиатининг ўзидан келиб чиқади. Инсоннинг заифлиги шунинг учун хам унинг кучининг сабабига айланади ки, уни бошқа кишилар билан бирлашишга мажбур этади. Аёл дунёга ўз боласини ташқи ёрдамсиз вужудга келтириб, тарбиялай олмайди. Ўз ҳолича яшайдиган инсон мавжуд эмас, у ҳамиша ўз уруғи таркибига бугун ҳолатда киритилган. Инсон жамиятсиз ўз илдизи ва ўзагидан қирқилган гул каби сўнади. Ривожланишда давом этаётган жамият тилни ҳам такомиллаштириб боради. Тилнинг тараққиёти, жамият ривожи каби чексиздир. Ҳар бир донишманд, олим мутафаккир тилни бойитиб, уни ривожлантиради. Фақат лаҳжадагина эмас, балки тилнинг асосини ташкил киладиган сўз заҳирасида хам кишилар ҳаёт тарзини маъпум даражада акс эттирувчи хусусиятлар ўз инъикосини топади. Ҳайвонлар маълум муҳит билан боғлиқдирлар, Одамлар эса ер юзининг ҳамма жойида яшайдилар. Тил миллий хусусиятларнинг ўзига хослигига қараб, улар турли миллатларни ташкил этади. Тиллар бир-биридан ажралган ҳолда эмас, аксинча бир-бирига яқин алоқадорликда ривожланади. Айрим олинган тил муайян бутунликни ташкил этганидек, инсониятнинг барча тиллари ягоналик таркибини ташкил этади. Бу ерда Гердер биринчи марта маданият тараққиётида ворислик масаласини ўртага қўяди. Ҳар бир киши ривожида муайян маънода ўтмиш ва ҳозирнинг алоқадорлик ифодаси, тўпланган тажрибани ўзлаштириш ҳолати ўз инъикосини топади. Худди шунингдек, халқлар аждодлари эришган ютуқларни ўзлаштириб, ривожлантирадилар. Маданий анъана ўз кўринишларини маълум маънода ўзлаштириб, янгидан- янги шаклларни қабул қилиб, авлоддан авлодга ўтиб туради. 276 Қадимги юнонлар санъати шаклланишига таъсир этган омилларни қараб чиққан Гердер, уларга ҳал қилувчи тпъсирини қадимги асотир тафаккур (мифология) Утказганлигини таъкидлайди. Шарқ халқлари худоларни қиёфасиз мавжудот ёки даҳшатли маҳлуқлар қўринишида гисаввур этганлар. Бу халқларнинг бадиий тафаккури ҳам шундай хусусиятга эга бўлган. Юнонистоннинг худолари ипсоний мукаммаллик, куч-қудрат ва гўзаллик тимсолидирлар. Шунинг учун гўзаллик фақат тасвирий санъатнинг эмас, балки умуман санъатнинг қонунига айланган. Гўзалликни ҳис этиш инсонга тайёр ҳолда бсрилмайди, балки у ҳар бир киши ва бутун аҳли башарнинг гараққиёти давомида такомиллашиб боради. Гердерда ривожланиш ғоясининг шаклланишидаги кейинги босқич унинг инсон руҳий фаолияти ва тафаккурига боғлиқдир. Бу масалага Гердер Берлин Фанлар академияси эълон қилган танлов муносабати билан мурожаат этади. Аммо бу сафар 1774 йилда ёзилган «Инсоний руҳнинг ҳис-туйғуси ва билиши ҳақида» асари мукофот олмади. Бу асар қайта ишлаган ҳолда 1778 йилда нашр этилди. Гердернинг диққат марказида акднинг келиб чиқиш муаммоси турар эди. Унинг қайд этишича, «механик қарашлар» ҳукми остида бўлган кишилар ва кимки, руҳни «тупроқ ва лойдан» ясашга уринсалар, ушбу муаммо олдида чорасиз қолади. Табиатда бир-биридан ажратилган ҳеч нарса йўқ, барча нарсалар ўзаро бир-бирига ўтиш ва қуюлиш ҳолатидалар. Шунинг учун онгнинг туғилишини модцадан ташқарида эмас, балки унинг ичидан қидирмоқ керак. Олим тафаккурни ҳис-туйғудан келтириб чиқаради. Ҳис- туйғу организмда мавжуд бўлган асаблар билан боғлиқ. Ҳис- туйғу муайян даражада аниқликка эришганда, тафаккурга айланади. Демак, онг моддий дунёда тирик мавжудот ривожи натижасида келиб чиқкдн нарсадир. Гердер олдида бир савол кўндаланг турар эди: руҳ модцийми ёки ғайри моддий? Бунга тўғридан-тўғри жавоб беришдан файласуф бош тортади: «Мен ҳали нима нарса 277 моддий-ю, қайси нарса ғайри моддийлигини билмайман, лекин мен шунга ишонаманки, улар ўртасида ўтиб бўлмайдиган темир тўсиқ йўқ». Тил, тафаккур ва шеъриятнинг табиий равишда келиб чиққанлиги ҳақидаги фикр бўлган ривожланиш ғояси, аста- секин Гердер томонидан табиат ва жамиятга нисбатан ҳам тадбиқ қилинади. Албатта, бу илоҳий қобиққа ўралган жасурона тахмин эди, холос. Унинг фикрича, табиат қуйи даражадан олий даражага қараб тўхтовсиз ривожланаётган ҳолатдир. Бошқаларнинг аралашувисиз, фақат табиий кучлар туфайли табиатнинг ривожланиши борган сари мураккаб таркибдаги нарсаларнинг пайдо бўлиши ва шаклланишига олиб келади. Ҳаёт сувдан бўлган. Биринчи ҳайвон организми пайдо бўлмасдан оддин, кўп сонли ўсимлик пайдо бўлиб, завод топди. Бу жараёнда қумурсқа, парранда, балиқҳамда судралиб юрувчилар қуруқлиқда яшовчи ҳайвонларнинг ривожланган шаклларидан олдин пайдо бўлган эдилар. Ниҳоят, сайёрамиз ривожининг чўққиси сифатида инсон вужудга келди. Бу нима? Тадрижий ривожланиш нуқгаи назарими? Бунга тўғридан-тўғри жавоб бериш мумкин эмас. Гердер инсонни унга энг яқин турган маймун билан солиштиради. Гарчи у ўз китобида тадрижий ривожланиш натижасида инсон табиий равишда маймундан келиб чиққанлиги ҳақида гапирмай, ҳатто унинг қарама-қаршисини айтган бўлса ҳам, у келтирган мисоллар ўқувчини шундай нуқтаи назарга олиб келади. Аммо шуни эсда тутиш керакки, инсоният, табиий равишда келиб чиққанми, деган тўғридан-тўғри саволга муаллиф бир неча бор рад жавобини берган. Гердернинг назарий қизиқиши доимий равишда жамият тараққиёти масаласига қаратилган эди. Унинг тарихий тараққиёт тўғрисидаги фикрлари, илғор ғоялари ижтимоий- фалсафий тафаккур ривожига муҳим ҳисса бўлиб қўшилди ва самарали таъсир этди. 278 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling