I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Фридрих Шеллинг 
Фидрих Шеллинг (1775-1854) йилда Леонбергда 
протестант пастори оиласида туғилди. У ёшлигиданоқ фалсафа 
ва адабиётга қизикади. Яширинча Спиноза, Руссо, Клопшток 
ва Шиллер асарларини мутаолаа қилади. У француз 
инқилобидан илҳомланади, Кант фалсафасига ихлос қўяди. 
У 1798 йили натурфалсафа вакили сифатида Гёте томонидан 
Иен университетига профессор лавозимига таклиф этилади. 
Бу ерда бир вактнинг ўзида Гегель, Шеллинг, Гёте, Шиллер, 
Ф. Шлегель, Тик ва Новалисларнинг жамулжам бўлиши Иен 
университетини Германиянинг маънавий ҳаёти марказига 
айлантиради. 
Ф. Шеллингдан «Умуман фалсафа шакли бўлиши 
мумкинлиги ҳақида», «Ақидапарастлик ва критицизм ҳақида 
фалсафий мактублар», «Табиат фалсафаси борасидаги 
ғоялар», «Оламий руҳ ҳақида», «Табиат фалсафаси тизими», 
«Фалсафий тизимнинг баёни», «Бруно», «Санъат 
фалсафаси», «Мюнхен вазнлари», «Инсон эркинлиги 
моҳиятининг фалсафий тадқиқи», «Мифология фалсафаси», 
«Энг янги давр фалсафаси тарихи» каби асарлар қолган. 
Фихте қарашларида табиат ахлоқ нуқтаи назаридан 
каралса, Шеллинг фалсафасида эса табиат мустақил тадқиқот 
объектидир. Бунга физика, кимё, физиология соҳаларида 
Гальвани, Ломоносов, Пристли, Лавуазье, Галлер, Броун 
каби машҳур олимлар томонидан яратилган кашфиётлар 
ижобий таъсир этганлиги шубҳасиздир. Уларда учрайдиган 
288 


кўпгина ғоя ва тушунчалар Шеллинг натурфалсафасидан 
гсгишли ўрин эгаллаган. Материя руҳбилан суғорилган. Лекин 
Шеллинг «табиатда ривожланиш жараёни мавжуд» 
эканлигини эътироф қилади. У инсон онги пайдо бўлгунга 
қадар табиат онг-руҳий фаолиятдан йироқ эканлигини 
таъкидлайди. Онг пайдо бўлишидан аввал материя қатор 
босқичларни босиб ўтади. 
Алоҳида таъкидлаш лозимки, Шеллинг табиат 
ҳодисаларини фалсафий жиҳатдан таҳлил этар экан, 
диалектика тамойилларига амал қилишга ҳаракат қилади. У 
табиатдаги диалектик қарама-қаршиликлар тўғрисидаги 
ғояларни тафаккур шакллари диалектикаси билан тўлдиради. 
Объектни бирламчи, деб эътироф қиладиган табиат 
фалсафасидан ташқари яна бошқа таълимот ҳам бўлиши 
зарур, дейди Шеллинг. Унинг вазифаси бирламчи ва 
мутлақлик сифатида қабул қилинган субъективликдан 
йўналиб, «бундан қандай қилиб объективлик келиб 
чиқиши»
86
ни кўрсатиб беришдан иборат. Бундай таълимотни 
у «трансцендентал фалсафа» деб атайди. Бундан келиб 
чиқадики, Шеллинг фалсафасида субъектив омил бирламчи 
ва барча реалликнинг асоси сифатида талқин қилинади. 
Табиат ва руҳ айнийлиги тамойили Шеллинг 
фалсафасининг асосини ташкил қилади. Унинг бошланғич 
нуқтаси «мутлақ ақл»дир. «Мутлақ ақл» тизимида 
субъективлик ва объективлик бир-биридан фаркланмайди. 
Ақл субъективликни тарк этади, чунки ҳар қандай объект 
субъектга нисбатан мавжуддир. Шундай қилиб, фалсафа ўз 
олдига мақсад қилиб қўйган ўзлик моҳиятига етиб келади. 
Мутлақлиқца ҳамма қарама-қаршиликлар бир-бирига 
мое тушади. Ақлни англаш — Худони англаш, чунки У ақлдир. 
Шеллинг Худода шахени эътироф этади. Худо билан инсон 
ўртасидаги фарқ шундаки, худонинг шахеи ва эркинлиги 
чексиздир, инсоннинг шахе ва эркинлиги чегаралангандир. 
Натижада, Шеллингнинг фалсафий тизими «мифология ва 
ваҳийлик фалсафаси»га айланади. 
289 


Умрининг охирларига келиб Шеллинг ўзи олдин 
белгилаб олган позициядан йироқлашади, аввал эришган 
ютукдардан воз кечади. Эндилиқца динамик жараён тамойили 
хира торта бошлади. Сиёсий Жйҳатдан у ёшлигида қарор 
топган илғор ижтимоий-сиёсий ғояларни тарк этади. 1841 
йили қирол Фридрих Вильгельм IV Шеллингни Берлин 
университетига таклиф этади. Мақсад ёшлар орасида ўсиб 
бораетган Гегелнинг таъсирини бўғиб қўйиш эди. Лекин бу 
мақсад амалга ошмайди. Демократик мухолифат саъй-
ҳаракатлари натижасида Шеллинг университетда ваъз ўқиш 
ҳуқуқидан воз кечади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling