I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Артур Шопенгауэр 
Артур Шопенгауэр 1788 йил Германиянинг Данциг 
шаҳрида банкир оиласида туғилди. Унинг онаси Анна 
Шопенгауэр ўша даврнинг машҳур ёзувчиси эди. Уларнинг 
уйларида Гёте, Виланд, Гримм, ака-ука Шлегеллар сингари 
машҳур инсонлар йиғилишиб турарди. Отасининг вафотидан 
сўнг Шопенгауэрнинг оиласи Веймар шаҳрига кўчиб ўтади. 
Бу ерда маълум вақт ўзи ҳохламаган иш — тижорат билан 
шуғулланади. Шопенгауэрнинг ёшлик чоғларида шаклланган 
пессимистик (тушкунлик) қарашлар, ҳолатлар, кейинчалик 
фалсафий қарашларида ҳам ўз аксини топади. 
Шопенгауэр 21 ёшга тўлганда Гётинген 
университетининг тиббиёт факультетига ўқишга киради. 
Кейинчалик Г.Е.Шульцнинг таъсирида фалсафага қизиқиб, 
1811 йилда Берлинга кўчиб келади. Бу даврда шаҳарда Фихте 
фалсафаси шуҳрат қозонганди. Икки йилдан сўнг Шопенгауэр 
«Етарли асос Қрнунининг 4 хил манбаи» номли биринчи 
асарини нашрдан чиқаради. 1814 йили Дрезденга кўчиб ўтади 
ва асосий асари «Дунё: ирода ватасаввур сифатида»ни (1818) 
ёзиб тугатади. 
1820 йилдан 1831 йилгача Шопенгауэр приват-доцент 
лавозимида ишлайди. Сўнг ўқитувчилик фаолиятини тўхтатиб, 
290 


(цынпп умрини Франкфуртда ўтказади. 1860 йилда шу ерда 
Ни фот этади. Шопенгауэр фалсафаси уч машҳур 
цмирдошларининг (Фихте, Шеллинг, Гегель) метафизик 
Одмииларидан қатъиян фарқ қилади. У Берлин ва Гётингенда 
Шульц ва Фахте маърузаларини тинглаш баробарида Кант, 
Илитон ва Шарқфалсафасини хам катта қизиқиш билан чуқур 
урпшган. 1>у унинг фалсафий дунёқарашига катта таъсир 
кУ|)сатган. 
Магадан, Шопенгауэрнинг «Ирода - мутлоқлик 
вслгиси» деган фикри Кант ва Фихте асарларининг назарий 
таҳлили туфайли вужудга келди. Ғоялар ёки ирода 
қодисаларнинг бошланғичлиги назариясини у Афлотундан 
олди; умумий пессимистик фалсафий йўналишни, иродани 
ипкор қилиш тўғрисидаги таълимотни эса буддизмдан олди, 
дейиш мумкин. 
Шопенгауэр дунёқараши Шарқ ва Ғарбнинг кўплаб 
фалсафий таълимотлари билан чатишиб кетганлигига 
қарамасдан, у ўз фалсафий таълимотини мустақил равишда 
ишлаб чиққанлигини таъкидлаиди. 
Олим дунёни иккига ажратиш кераклигини 
таъкидлаиди, яъни дунё ўзида, менинг ҳиссиётларимга боғлиқ 
бўлмаган ва менинг тасаввуримда бўладиган ҳодисалар дунёси. 
Унинг фикрича, бизнинг билиш фаолиятимиз дунёнинг ўзига 
қаратилмаган, балки дунё ҳодисаларига қаратилгандир. 
Шунингдек, у билувчи онг дунёни махсус категориялар, 
тушунчалар орқали кабул қилади ва тасаввуримизни тартибга 
солади, дейди ва шу асосда ўзининг «Дунё бу менинг 
тасаввуримдир» деган ғоясини асослашга ҳаракат қилди. 
Лекин бундан Шопенгауэр рухий оламдан бошқа оламни тан 
олмайди, деган фикр келиб чиқмаслиги керак. Зеро, билиш 
жараёнида туғилган дунё, Шопенгауэр фикрича, ҳақиқий 
дунёдан фарқ қилади. 
Шунинг учун хам бирини — ҳодиса, тасаввур сифатида, 
иккинчисини ундан ажратилган, реаллик дунёси, ирода 
дунёси деб олади. Биринчисида сабабият хукмронлик қилади, 
макон ва замонда мавжуд бўлган ҳамма нарса унга 
291 


бўйсундирилган. Иккинчиси макон ва замондан ташқарида. 
У ҳеч қандай чегара билан чекланмаган, шаклланмаган, 
бепоёндир. Дунёни икки жиҳатдан фарқлаш, Шопенгауэр 
фикрича, фалсафанинг асосий вазифасидир. Ана шу 
сабабларга кўра Шопенгауэр фалсафаси «Профессорлар 
томонидан доно ўйлаб топилган ва заруратга айланган 
бевосита ва мутлақ билувчи, мушоҳада қилувчи ёки қабул 
қилувчи ақл тўғрисидаги ақидани қабул қилмайди»
87

«Дунё бу менинг тасаввуримдир». Худди шу формула 
орқали Шопенгауэр ўзининг асосий асарини бошлайди ва 
бу билан ҳинд фалсафасини, Лейбниц, Беркли, Юм, Кант 
фалсафий таълимотларининг моҳиятини тиклайди. Ҳодисалар 
дунёси, Шопенгауэр фикрича, бу «менинг ғояларим», 
«менинг ақлий тузилишим» маҳсулидир. Агарда мен бошқача 
тузилганида нима бўлар эди? Дунё ўзгарарди, менга бугунлай 
бошқача кўринади, бошқа ҳодисаларда намоён бўларди. 
Шунинг учун ҳам дунё уни қабул қилувчи субъектга 
боғликдир, масалан, кўз рангларни бир-биридан фарқлайди, 
қулоқ товушларни тинглайди, қўл предметларнинг устини 
силаб кўради. Бироқ буларнинг ҳаммасини биз тасаввур 
қиламиз, холос. 
Шунинг учун хам субъект ва объектга бўлиниш фақат 
тасаввурда намоён бўлади, объект субъехтга нисбатан 
иккиламчидир. Ҳамма нарса нисбий борлиққа эга, яъни идрок 
орқали намоён бўлади. Материя тушунчасини Шопенгауэр 
инкор килмайди, лекин уни бир томондан макон ва замон 
сифатида қабул қилинувчи, иккинчи томондан эса объектив 
сабабият деб, таърифлайди. Яна у шундай дейди: «Сабаб ва 
ҳаракат материянинг моҳиятидир. Унинг борлиги ва ҳарзкати 
шундан иборатки, қонуниятли ўзгариш орқали, унинг бир 
қисми бошқаси учун ишлаб чиқаради—», 
Объект ва субъект ўртасида сабабият ва етарли асос 
қонуни муносабати бўлиши мумкин эмас, чунки объективлик 
субъективликни тақозо қилади, шундай экан улар ўртасида 
сабаб ва оқибат муносабатлари мумкин эмас. Шунинг учун 
292 


Шиигишуэр дулснинг реаллиги тўғрисида олиб борилган 
Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling