I ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/118
Sana24.04.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1394954
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   118
Bog'liq
жахон фалсафаси

Клод Адриан Гельвеций 
П. Гольбахнинг замондоши Клод Адриан Гельвеций 
(1715-1771) француз механистик материализмининг 
ривожига салмоқли ҳиссасини қўшган мутафаккирдир. Унинг 
асосий асарлари: «Руҳ ҳақида» ва «Инсон ҳақида». 
Мутафаккирнинг биринчи асари ўша давр ўқимишли 
кишилари орасида эътибор қозонди. Гельвеций Франция, 
Германия, Швейцария, Англияда ҳурмат-эҳтиром қозонган 
бўлишига қарамасдан, ҳукмрон доиралар томонидан кучли 
тазйиққа учради. Унинг «Инсон ҳақида» деб аталган асари 
файласуфнинг вафотидан кейин, 1793 йилда нашр этилди. 
Шуни таъкидлаш керакки, мутафаккирнинг асосий 
фалсафий қарашлари, умумий фалсафий идеали бошқа 
француз материалистлари қарашларидан принципиал тарзда 
фарқ қилади, дея олмаймиз. Унингча, воқеий оламнинг 
мавжудлиги кишиларнинг истак-хоҳиши, иродасига боғлиқ 
эмас. Бизни қуршаб турган олам материядан ўзга нарса эмас. 
У доимо ҳаракатдадир. Фазо ва вақт материя мавжудлигининг 
шаклларидир. 
Инсон табиат тизимида ўзига хос ўрин олади. Табиатда 
мавжуд бўлган қонуният инсонга нисбатан ҳам ўз мақомини 
йўқотмайди. Билиш муаммоларини ҳал этишда Гельвеций 
инглиз мутафаккири Локкнинг сенсуализмини асос сифатида 
қабул қилади. Инсон ўз билимларини тажриба орқали қўлга 
киритади. Тажриба эса жонли мушоҳада ва хотиранинг 
ҳосиласидир . 
Гельвеций томонидан инсон қобилиятини ҳиссий 
идрокка тақаш Д. Дидронинг танқидига учрайди. 
Инсон фаолияти, хулқ-атвори манфаатлар ва эҳтиёжлар 
қонунига бўйсунади. Манфаатлар, деганда Гельвеций, табиий 
жисмоний эҳтиёжлар ҳамда қизиқишни тушунади. Жисмоний 
эҳтиёжлар ичида очлик ва ҳасталик биринчи ўринда туради. 
Шу билан бирга, инсон қадр-қиммати ҳам муҳим аҳамият 
касб этади. Бу инсон хулқ-атворини ҳаракатга келтирувчи 
қучлар ахлоқ-одобнинг асосий тамойилларига айлантирилади. 
270 


Ҳир кандай ахлоқий меъёрларнинг мезони, деб эҳтиёж тан 
олинади. 
Гельвецийнинг ижтимоий-сиёсий қарашларига келсак, 
у акл-фаросатли ҳукмдорни маъқул, деб билади. Лекин у 
и неон ҳуқуқларининг кафолотловчи ягона шахе бўлмоғи 
л озим. Хусусий мулк сақданади, лекин у адолат меъёри 
асосида тақсимланиши шарт қилиб қўйилади. 
Умуман олганда, XVIII аср Европа фалсафаси, 
жумладан француз маърифатчилиги ва материалистик 
фалсафа жаҳон фалсафий тафаккури тараққиётининг 
таркибий қисмини ташкил қилади. 
271 


13-боб. Немис мумтоз фалсафаси 
XVIII асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада янги 
ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши натижасвда 
теран ижтимоий-иктисодий ўзгаришлар рўй берди. Бунга 
кдцар содир бўлган буржуа инқилоблари собиқ тузум ва оддий 
натурал ишлаб чиқариш тамойилига кучли зарба берди. 1789-
1794 йиллардаги француз инқилоби Европадаги қатор 
мамлакатлар ижтимоий-сиёсий ривожига кучли таъсир этди. 
Янги ижтимоий кучлар мафкураси намояндалари 
кишиларнинг эркинликка, бахт-саодатга, хусусий мулкка 
бўлган хуқуқларини ҳимоя қилди. Булар инсоннинг табиий 
ҳуқуклари, деб эълон қилинди. Инсон табиатнинг ягона 
соҳибидир, деган ғоя илгари сурилди. Инсон ақл-
заковатининг қуч-қудрати, воқеликни билиш имкониятлари 
мадҳ этилди. Ижтимоий равнақ қонуниятлари, жамият 
ривожининг чексизлиги, ахлоқий камолот ҳақидаги ғоялар 
зиёлиларнинг эътиқодига айлана борди. 
Францияда бўлганидек, Германияда ҳам буржуа 
инқилоби муайян мафкуравий тайёргарликка - фалсафий 
инқилобга таянди. Францияда бундай инқилобнинг асосий 
фаоллари немис мумтоз фалсафасининг намояндалари И. 
Кант, И. Фихте, Ф. Шеллинг, Г. Гегель, Л. Фейербах эдилар. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling