IAS 1 «МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ»
ТЕСТЛАР
1. Барча активларни ажратиб турувчи белгиси қандай?
a. Хизмат муддатининг узоқлиги.
b. Бўлажак иқтисодий фойда.
c. Мулк ҳуқуқининг мавжудлиги.
d. Моддий шаклга эгалиги.
2. Қуйида келтирилган ҳужжатларнинг қайси бири молиявий ҳисобот компоненти?
a. Аудитор хулосаси.
b. Асосий воситаларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот.
c. Кассир ҳисоботи.
d. Жами даромад ҳақидаги ҳисобот.
3. Агар барча мажбуриятлар йиғиндиси $4 000 га ошган бўлса, бу нимани англатади:
a. Активлар $4 000 га камайганини;
b. Активлар $4 000 га ошганини ёки акциядорлик капитали $4 000 га камайганини.
c. Активлар $2 000 га ошганини ва акциядорлик капитали $2 000 га кўпайганини;
d. Акциядорлик капитали $4 000 га ошганини.
4. Дебиторлик қарзининг $600 га қопланиши англатади:
a. Активларнинг $600га кўпайганини, мажбуриятларнинг $600га камайганини;
b. Мажбуриятларнинг $600га камайганини, акциядорлик капитали $600га кўпайганини;
c. Активларнинг $600га кўпайганини, активларнинг $600га камайганини;
d. Активларнинг $600га камайганини, мажбуриятларнинг $600га камайганини.
5. Ахборот ўринли бўлади, агарда у:
a. Иккита давр: операцион цикл ёки бир йилдан биттасидан кўпроқ давр учун берилган бўлса;
b. Объектив тусга эга бўлса;
c. Аудиторлик теширувидан ўтказилган бўлса;
d. Иқтисодий қарорларни қабул қилишга таъсир қила олса.
6. Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда нималар акс эттирилади?
a.
Даромадлар, харажатлар ва дивидендлар.
b. Даромадлар, мажбуриятлар ва акциядорлик капитали.
c.
Харажатлар, дивидендлар ва акциядорлик капитали.
d.
Активлар, мажбуриятлар ва акциядорлик капитали.
7. Жами даромад тўғрисидаги ҳисобот нималарни кўрсатади?
a.
Муайян давр учун активлар, мажбуриятлар ва акциядорлик капиталининг ўзгаришини.
b. Муайян даврда акциядорлик капиталидаги ўзгаришларни.
c. Муайян давр учун даромадлар ва харажатлари.
d. Ҳисобот санаси ҳолатидаги активлар, мажбуриятлар ва акциядорлик капиталини.