Ибн Сино ер ости сувларининг қандай тоғ жинсларидан оқиб чиққанлигига қараб, уларнинг кимёвий таркиби шаклланади, деб таъкидлаган. Минерал сувлар шифобахш сувлар деб тушунтирган ва бу билан гидрогеохимия фанига асос солган. Ал-Беруний


Download 94.57 Kb.
bet2/6
Sana30.04.2023
Hajmi94.57 Kb.
#1414939
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-маъруза

Гидрогеологик сув айланиши ернинг юза қисми билан тропопауза оралиғида матеорологик омиллар таъсирида вужудга келади.
Литогенетик сув айланиши ернинг литосфера қисмида содир бўладиган геохимик ва петрохимик жараёнлар таъсирида вужудга келади.
Сув молекуласида учта атом мавжуд: иккита водород ва битта кислород. Улар бир-бири билан ковалент боғланиш орқали боғланган. Молекула икки томонлама носимметрик донори ва протон аксепторидан иборат. Кислород атомида иккита тақсимланмаган жуфт электрон мавжуд. Сувни тузилиши, асосан, 2 та водород ва юқорида кислород атоми билан тенг бурчак кўринишида бўлади.
Ер ости сувларининг физик хоссаларига: ҳарорат, шаффофлик, ранг, ҳид, таъм, зичлик, сиқилувчанлик, ёпишқоқлик, электр ўтказувчанлик ва радиоактивлик киради.
Ер ости сувларининг ҳарорати кенг ўзгариб туради ва физик-географик шароити, геологик тузилиши ва таьминланиш режимига боғлиқ. Унчалик чуқурга етмаган ер ости сувини ҳарорати 5 дан 15° C гача ўзгаради. Кўп йиллик музлаган тоғ жинсларида ётган шўр сувлар алоҳида участкаларда -5°C ҳароратга эга ва ундан ҳам паст бўлади. Ёш ва замонавий тектоник фаолиятли областларида, шунингдек, ер пўстининг чуқур қисмларидан ер юзасига чиқадиган жойларда сув ҳарорати 100 °C дан ортиқ бўлган манбалар маълум.
Ичимлик сувини ҳарорати 7-11°С бўлса ичимлик суви энг мазали ва тетиклантирувчи бўлади. Даволаниш мақсадлар учун (ванна қабул қилиш учун) сув 35-37°C ҳароратдаги сув энг қулай сув, яъни инсон танасининг ҳароратига яқин хисобланади. Бундай сув ишлатилганда, совутиш ёки иситишни талаб қилмайди, шунинг учун у курортларда кенг қўлланилади.
Ер ости сувларининг шаффофлиги, уларда эриган маъдан моддалар миқдорига, механик аралашмалар, коллоидлар ва органик моддалар таркибига боғлиқ. Сув шаффофлиги 4 та тоифага ажратилади: шаффоф, бироз лойқали, лойқали, жуда лойқали. Табиий тиниқ сувда бундай қўшимчалар бўлмайди ёки жуда оз миқдорда бўлиши мумкин. Органик қўшилмаларга бой сувлар лойқали бўлади.
Ер ости сувларининг ранги кимёвий таркиби ва аралашмаларнинг мавжудлигига боғлиқ. Кўпинча ер ости сувлари рангсиз. Қаттиқ сувлар зангори тусга эга. Водород-олтингугурт газлар ва темир нитратли тузлар сувга яшил-кўк ранг беради. Органик гумик бирикмалар сувга сарғиш ранг беради, муаллақ минерал заррачалар-кул ранг беради.
Ер ости сувлари ҳар доим ҳам ҳидга эга эмас. Сувнинг ҳиди кўпроқ органик моддаларни парчаловчи бактериялар фаолияти билан боғлиқ эканлиги аниқланди. Баъзи маъданли сув манбалари – булоқ сувларини ёки ўзига хос таркибига эга бўлган тоғ жинслари қатламларида мавжуд бўлган ер ости сувларини ҳиди бўлади. Бунга сабаб, ер ости сувларида водород-олтингугуртни у ёки бу даражада эриган ҳолатида бўлиши ҳисобланади ва натижада, сувдан палағда тухум таъми келади. Ер ости сув манбаларига ҳар хил чиқинди маҳсулотлари эритмаларини сизиб ўтиши, ҳам сувга маълум даражада ҳид бериши мумкин. Одатда ичимлик суви ҳидсиз бўлади.
Минерал тузлар, газлар ва унда турли аралашмалар эриганда, сув таъм олади. Аччиқ, ширин, шўр ва нордон таъми бор. Сувда калций ва магний бикарбонатлари, ҳамда, карбонат ангидрид бўлса, сув ёқимли таъмга эга. Кўп миқдорда органик моддалар сувга ширин таъм беради. Шўр таъм, кўп миқдорда натрий хлориднинг эриши, аччиқ таъм эса сувда магний ва натрий сульфатларнинг бўлиши билан боғлиқ.
Ер ости сувларининг асосий кимёвий таркиби энг кўп тарқалган учта анион – НCО -, S0 2-, Cl – ва учта катионлар – Cа2+ , Мg2+, Na. Бу олти элемент нисбати ер ости сувларининг асосий хоссалари - ишқорийлиги, шўрлиги ва қаттиқлигини белгилайди.
Анионлар бўйича сув уч турга ажратилади:

Download 94.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling