Ибрагимов адхам нинг “эконометрика асослари”


Download 0.58 Mb.
Sana25.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1227719
Bog'liq
Тажриба иши 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Иқтисодиёт ва туризм факултети


Иқтисодиёт йўналиши 3-курс 221-гуруҳ талабаси
ИБРАГИМОВ АДХАМ нинг

ЭКОНОМЕТРИКА АСОСЛАРИ”


фанидан

ТАЖРИБА ИШИ

11-вариант

Термиз – 2023
ЭКОНОМЕТРИК ТАДҚИҚОТЛАРДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

7 та вилоят бўйича умумий харажатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши ва бир ишчининг ўртача кунлик иш ҳақи тўғрисида маълумотлар мавжуд:



Вилоят

Умумий харажатларда озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши, %, y

Бир ишчининг ўртача кунлик иш ҳақи, минг сўм, x

1

66

105

2

63

110

3

59

115

4

55

121

5

53

122

6

49

123

7

66

105



Топшириқ:
1. Берилган маълумотлар асосида корреляция майдонини тузинг ва боғланиш шаклини аниқланг.
2. Чизиқли регрессия тенгламаси параметрларини ҳисобланг ва b параметрининг иқтисодий мазмунини изоҳланг.


ЖАВОБ
Ечим:
Ушбу масалани Microsoft Excel дастури ёрдамида ҳисоблаймиз.
1. Корреляция майдонини тузамиз ва боғланиш шаклини аниқлаймиз.
Биринчи топшириқни бажариш учун х ва у маълумотларини, биринчи навбатда х омил белги маълумотларини тартиб билан жойлаштириб уларга мос натижавий белги маълумотларини жойлаштириб чиқамиз. Бу хулосани график тарзда ҳам талқин қилиш мумкин.
Корреляция майдонини тузиш учун Microsoft Excel дастуридан фойдаланимиз. Бунинг учун маълумотларни кетма кет киритамиз: олдин х маълумотларини кейин у маълумотларини киритамиз.
Кейин x ва y маълумотлар доирасини белгилаб олган ҳолда юқоридаги менюдан: Вставка / Точечная диаграмма / Точечная танлаймиз.

1-расм. Корреляция майдони
Корреляция майдонини тузиш жараёни шуни кўрсатадики, бу боғланиш тўғри чизиқли боғланишга яқинлиги кўрсатади. Чунки нуқталар амалда тўғри чизиқ бўйлаб жойлашган.

2. Чизиқли регрессия тенгламаси параметрларини ҳисобланг ва b параметрининг иқтисодий мазмунини изоҳланг.


Биринчи йўл. Юқоридаги 1-расмдаги корреляция майдонининг исталган нуқтаси устига сичқонча кўрсаткичини олиб келиб, сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз ва Добавить линию тренда ни танлаймиз.

Қуйидаги дарча пайдо бўлади:

Натижада
y = -1,2143x + 63,571
регрессия тенгламасига эга бўламиз.
Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling