Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Этнографик билимларнинг тўплана бориши


Download 1 Mb.
bet4/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

2. Этнографик билимларнинг тўплана бориши
Овропада ибтидоий тарих ҳақида қизиқарли манбаларнинг тўпланиши XV асрда вужудга келган буюк географик кашфиётлар билан боғлиқдир.
1492 йил Христофор Колумб биринчи бор Америка қирғоқларигача етиб борди. 1497 йил Васко де Гама Овропадан Ҳиндистон сари денгиз йўлини излади. 1519-1521 йилларда Магелан ер юзи бўйлаб сайёҳликка йўлга чиқди. Буларнинг ортидан кўпгина савдогарлар, сайёҳлар ҳам турли мамлакатларга йўл олиб, ҳар хил халқлар ҳақида турлича маълумотлар тўплаганлар. Демакки, ўша асрларда овропаликлар учун дунё қарийб 10 баробар кенгайди. Магеллан дунё айланаси бўйлаб саёҳат қилди. Кўпгина мамлакатларда яшовчи одамларнинг жисмоний тузилиши, турмуши, анъаналари ҳақидаги маълумотларга қараганда уларнинг кўпчилиги ҳар хил ва айримлари кийим-бошни ҳам билишмас эди. Овропаликлар бу каби маълумотлардан ташқари кўпгина халқларда ҳамон жамоаларнинг ҳокимияти тарқоқ ҳолатда яшаб юрганликларини кузатди. Уларни овропаликлар «ёввойилар» деб қарарди. Уларда ҳамон хусусий мулкчилик аниқ эмас эди. Колумба Кубада яшаган аҳоли ҳамон уруғ-жамоа бўлиб, гуруҳ бўлиб яшаганлигини кузатди. Шунингдек, шу каби маълумотлар христиан миссионерлари томонидан ҳам тўплана борилди.
Шуни айтиш лозимки, XVIII асрнинг охирига қадар янги ерларни кашф қилиш давом этди. Ибтидоий жамоа ҳолатида яшовчи халқлар ҳақидаги маълумотлар кўпая борди. Машҳур денгизшунос Джеймс Кук Океания мамлакатлари ерларини очди. У Таит, Янги Зеландия аҳолилари ҳақида қимматли маълумотлар тўплади. Унинг австралиялик аборегенлар ҳақидаги маълумотлари қизиқарли эди.
Ҳиндистон ва Осиё ҳудудлари ҳам географик изланишга тортилди. Рус олимлари XVIII аср бошларида Шарқий Овропа ва Осиёнинг шимолий минтақаларида катта кузатув ишлари олиб борди. Бу каби ҳаракатлар натижасида 1715 йил Россияда биринчи этнографик илмий иш «остяц халқлари ҳақидаги ёзувлар» нашр қилинди. Унинг муаллифи Григорий Новицкий эди. Бироқ бу асар фақат 1884 йилда нашр қилинган. Аммо Новицкийнинг асари муаллиф номисиз ҳам кенг тарқалишга улгурган. Тарихчи В.Н.Татищев (1686-1750) ўзининг ёзган географик ва тарих ҳақидаги асарларида айрим халқларнинг келиб чиқиши ва тил бирликларини ўрганиб, уларнинг яқин қавм-қариндош бўлишлари мумкинлиги ҳақидаги фикрларни ёзиб қолдирган. Буюк Шимолий ўлка халқлари ҳақида Россия Академияси катта материал тўплаган. Ўша йиллари йирик экспедициялар ҳаракатда бўлган. Бу экспедициялар (1733-1743) таркибида тарихчи Г.Ф.Миллер (1709-1783), натуралист И.Г.Гмелин (1709-1755) иштирок қилишиб, Сибир ва Узоқ Сибир халқлари ҳақида маълумотлар тўплаган. Бу минтақаларда ўша асрларда яшовчи халқлар уруғ-жамоа асосида ҳаёт кечирарди. Давлатчилик ҳокимияти йўқ эди. Бу халқларда ибтидоий тузумнинг одат-анъаналари, сарқитлари кучли сақланганлиги маълум бўлди. С.П.Крашинников (1713-1755) Камчаткада катта тадқиқот ишлари олиб борди ва қизиқарли маълумотлар тўплади. Унинг "Камчатка ерлари ҳақида ёзувлар" асари ҳозиргача кўп соҳада ўз қийматини сақлаб қолган. Айниқса, камчадаллар, ительман қабилаларининг турмуш тарзи, ҳаёти, урф-одатлари, анъаналари ҳақидаги маълумотлар жуда қизиқарлидир. Бу музофотларда яшаган аҳоли XVIII асрларда ҳам темир билан таниш бўлмаган. Уларнинг асосий қуроллари тошдан, қисман ёғоч ва суякдан ишланарди ва уруғ-жамоа бўлиб ҳаёт кечирарди. Юқорида айтилган экспедицияларнинг иштирокчиларидан бири Г.В.Стеллер томонидан тўпланган (1709-1746) манбалар ҳам қизиқарлидир.
Россиянинг Иккинчи Академияси экспедицияси (1768-1778) Сибир халқлари ҳақида қимматли маълумотлар тўплаган. Экспедиция иштирокчиси П.С.Паллас (1741-1811), В.Ф.Зуев (1754-1794) ва бошқалар эвенк (тўнгус), хант, ненец ва бошқа майда халқлар ҳақида қизиқарли этнографик манбалар тўплашганлар. Уларнинг кузатишича, ҳамон бу халқларда уруғ-жамоачилик ҳукм сурарди. Бу халқларнинг турмуши, анъаналари, фольклори ҳақида тўпланган материаллар қизиқарлидир. И.И.Лепехин (1740-1802) Волгабўйи, Урал ва Россиянинг Шимолий Овропа халқларини ўрганган. И.Г.Георги (1729-1802) экспедиция иштирокчиси 4 жилдли этнографик манбаларнинг муаллифи эди. Бу асарда рус халқининг анъаналари, урф-одатлари, турмуш тарзи, хўжалиги, қонун-қоидалари, диний қарашлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Бу 4 жилдли китобнинг номи «Бутунроссия давлатчилигида яшовчи халқлар ҳақида маълумотлар» деб аталган. Бу китоблар 1776-1780 йилларда нашр қилинган.
Рус этнографлари, тарихчилари, сайёҳлари, тадқиқотчилари Янги ва Энг Янги дунё халқларини ўрганишда катта изланиш ишларини бажарган. Рус сайёҳлари дунё айланаси бўйича қидирув ишлари олиб бориб, Америкадаги рус колониялари билан алоқалар ўрнатишган. Тадқиқотчилардан И.Ф.Крузенштей, Ю.Ф.Лисяенский, О.Е.Коцебу, Ф.П.Литка, А.П.Лазарев ва бошқалар Океания ҳамда Шимолий Американинг ғарбий қирғоқларида яшаган халқлар ҳақида қимматли маълумотлар тўплаган. Л.Я.Загоскин юканадаги эскимослар, ҳиндлар ҳақида кузатувлар олиб бориб, натижаси сифатида бу ҳақда китоб ёзиб қолдирган. Миссионер И.Е.Вениаминов алеутлар ва тлинкитлар ҳақида китоб ёзиб, бу халқларнинг қизиқ урф-одатларидан маълумотлар қолдирган.
Ажойиб гуманист олим Н.Н.Миклухо – Маклай (1846-1888) қатор йиллар Океаниянинг Янги Гвениясида яшаб, бу ерда яшаган папуас ва бошқа қабилалари ҳақида қизиқарли маълумотлар қолдирган. М.Маклайнинг кузатишича, папуаслар ҳали темирни, керамикани билмас эдилар. Уларда давлатчилик ҳокимияти тузилмаган бўлиб, қабилавий бирлашмалар жараёнини ҳам бошдан кечирмаган эди, хусусий мулк йўқ эди. Жамоа бўлиб меҳнат - овчилик, терим-термачилик қилиш ва жамоа бўлиб, тенг равишда истеъмол қилиш шароитларини бошдан кечирарди.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling