Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Фикр ва нутқнинг вужудга келиши


Download 1 Mb.
bet14/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

6. Фикр ва нутқнинг вужудга келиши
Фикр ва нутқнинг вужудга келиши ибтидоий жамият тарихидаги энг мураккаб муаммовий масалалардан биридир. Масаланинг мураккаблиги шундаки, биз бу масала ҳақида тўғридан тўғри маълумотга эга эмасмиз ва кўпинча бу ҳодисанинг ташкил топишини ёрдамчи қиёсий солиштириш манбалар асосида идрок этишимиз мумкин. Бу ҳақда бир неча манбаларга таяниш мумкин. Аввало, бу масалада қиёсий психологик таққослаш, физиология, тилшунослик, этнография, шунингдек, археология муайян манба бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу масалани ойдинлаштиришда антропологиянинг аҳамияти катта. Бинобарин, бу фаннинг ихтиёрида антропогенез ва унинг тараққиёти жараёнини белгилаб берувчи манбалар мавжуд. Масалан, фикр ва нутқнинг келиб чиқишини ўрганишда одамнинг жағ суяги ва мия ривожини ўрганиш аҳамиятлидир. Фақат ана шу материалларни жалб қилишда Энгельснинг меҳнат ҳақидаги таълимотига таяниш мумкин. Дарҳақиқат, меҳнат фикр ва нутқнинг келиб чиқишида асосий омиллардан ҳисобланади. Фикр ва нутқ бир жараённинг икки томони бўлиб, улар одамнинг ўзининг ҳам шаклланишида меҳнат фаолияти, ишлаб чиқариш ривожи ва одамнинг табиат кучини бўйсиндириши билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам буларнинг қайси бири аввал пайдо бўлган деган масалани рўкач қилиб қўйиб бўлмайди. Фикр ва нутқ аслида бир вақтда вужудга келган. Одамзоднинг илк тарихи босқичларида меҳнат қуролларини яратиш мураккаб кечган. Унинг учун, аввало, фикрлашни тақозо қилган. Меҳнат қуролларини ишлаб чиқаришдан олинган тажрибаларни имо-ишора билан эмас, балки товуш чиқариб тушунтириш заруриятини келтириб чиқарган ва бу ҳодиса одамзоднинг ҳаёти билан боғлиқ зарурияти эди. Масалан, маймунларда ҳам ҳар хил товуш бўлган. Шу ўринда шимпанзеларда 20 хилдан ошиқ товуш бор. Бундай эмоция билан боғлиқ товуш «ҳаёт товуши» деб аталган. Таниқли археолог В.В.Бунакнинг таълимоти бўйича ана шу ҳаёт товуши товушли нутқнинг келиб чиқишида муҳим база бўлиб хизмат қилган. Демак, нутқнинг келиб чиқиши одамзоднинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлиб, бу ҳодиса ибтидоий тўда тараққиёт босқичида оддий шаклда вужудга келган. Меҳнат жараёни, ишлаб чиқариш кучларининг тобора ривожланиши натижасида нутқ билан боғлиқ сўзлашув бойлиги ҳам ошиб борган. Маъноли ва муайян чуқур фикрга эга сўзлашувни ҳозирги замон одамларининг шаклланиши билан мувозий жараён, десак хато эмас. Антропологларнинг хулосасига кўра айтиш лозимки, неандертал одамларида абстракт тушунча вужудга келади. Бунга асос шуки, бу турдаги маймунсимон одамларнинг мия ҳажми ҳозирги замон одамларининг мия ҳажмидан қолишмас эди. Шундай қилиб, дадил айтиш мумкинки, одам нутқи ва фикри илк палеолитдан сўнгги палеолит даврига ўтиш жараёнида содир бўлиб, бу ҳодиса муҳим сакраш эди. Шу билан бирга товушли нутқ ҳам ривож топиб борган. Фикр ва нутқнинг мувозий эволюцияси натижасида сўнгги палеолит даври бошларига келиб, ҳозирги замон одамларининг нутқи ва тили ташкил топади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling