Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)
IV БОБ ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ГУЛЛАШИ
Download 1 Mb.
|
I J T kitob
IV БОБ
ИБТИДОИЙ ЖАМИЯТНИНГ ГУЛЛАШИ 1. Антропогенез жараёнининг тугалланиши ва ҳозирги замон типидаги одамнинг вужудга келиши Плейстоценнинг илк ва ўрта босқичига келиб гоминидлар оиласи эволюцияси ўз ниҳоясига етиб, ҳозирги замон типидаги одамзод вужудга келди. Дарҳақиқат, қадимги Homo уруғи вакили неандертал одами меҳнат қилиш билан боғлиқ тузумга эга эди. Жумладан, унинг мия тараққиёти ҳозирги замон одамига яқин турарди, меҳнат қилиш қобилиятига эга эди, тик юриш ва ҳаракатчанлиги билан ўзининг аввалги ўтмишдошларидан кескин фарқ қиларди. Шу каби хусусиятларга қарамасдан мия тараққиётида ожизлик ҳамда қўл ҳаракатчанлиги чегараланган эди. Бу каби етишмовчиликлар фикрлаш ва нутқнинг бир маромда ривожланишини таъминламас эди. Бундай етишмовчиликлар ҳали тошни қурол ясаш учун қайта ишлаш ва технологияни такомиллаштиришда ожизлик қиларди. Бу каби хусусиятлар ижтимоий ҳаёт шаклининг юзага келишига тўсқинлик қиларди. Ҳозирги замон типидаги одамларнинг пайдо бўлиши плейстоценнинг иккинчи ярми, сўнгги палеолитнинг бошланғич босқичида содир бўлади. Фанда ҳозирги замон одам тури шаклланишининг дастлабки жойи қаерда бўлганлиги билан боғлиқ масалада кескин мулоҳазалар юз берди. Бир гуруҳ олимлар унинг дастлабки ватани бутун Эски Дунё бўлганлиги ва Homo Sapiensнинг айнан шу ҳудудларда шаклланганлигини ёқлаб чиқдилар. Шу билан бирга ҳозирги замон туридаги одамлар неандертал одамларнинг ҳар хил ирқи билан боғлиқ равишда вужудга келган, деган таълимотни илгари суришдилар. Бу таълимот антропологик нуқтаи назардан полицентризм гипотезасининг пайдо бўлишига олиб келди. Шунинг билан бирга бу таълимот муаллифлари овропа ирқи Овропада яшаган неандерталлардан тарқалган, негроидлар африкалик неандерталлар ирқи шаклидан ва монголоид ирқи типидагилар питекантропларнинг сўнгги авлодидан шаклланган, деган таълимотни ёқлаб чиқдилар. Бу таълимотнинг ҳақиқатга яқинлигини археологик далилларнинг, жумладан, илк палеолитдан сўнгги палеолит давригача бўлган узлуксиз ривожланиш тасдиқлайди. Бошқа бир гипотеза фанда моноцентризм номини олди. Бу гипотеза тарафдорлари ҳозирги замон одам ирқи билан неандертал одам ирқининг морфологиясининг сезиларли ўхшашлиги йўқ ва ҳозирги замон туридаги одамнинг пайдо бўлиш маркази Олд Осиё ва Ўрта Ер денгизи ойкуменида яшаган ҳар хил типдаги неандерталларнинг аралашиб яшашидан келиб чиққан, деган фикрни қўллашдилар. Бу гипотеза тарафдорлари Фаластин ҳудудларидан топилган неандерталларда морфологик жиҳатдан бирмунча прогрессивлигини важ қилиб, Хома сапиенснинг илк ватани юқорида айтилган ҳудудлар бўлиши мумкин, деган таълимотни ҳимоя қилиб чиқишдилар. Умуман, одамзоднинг дастлабки пайдо бўлиш маркази қаер эканлиги масаласи фанда ҳамон мулоҳазали масала бўлиб қолмоқда. Илк сўнгги палеолит одамининг морфологик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари иккала гипотезани ҳам тўла маъқулламайди. Масалан, сўнгги палеолит даври одамлари вакилларининг бурун суягининг бирмунча илгари ўсиб чиққанлик хусусияти ҳозирги овропалик ирқига яқинлигини кўрсатмоқда. Бурун тузилиши кенглиги, юз суягининг юзидан баландлиги каби хусусиятлари қадимги ва ҳозирги замон негроид ирқига яқинлигини кўрсатса, сўнгги палеолит одам топилмаларида юз суягининг ялпоқлиги характерли хусусиятлари монголоид турдаги ирққа тааллуқлигидан гувоҳлик беради. Умуман қаралганда, сўнгги палеолит даври одамларининг бош суякларидаги умумий хусусиятлар моноцентристик таълимотни кўпроқ ёқлаб чиқишга чорлайди. Бу каби хусусиятлар ҳозирги замон одамларининг сўнгги палеолит даври бошларида ҳали морфологик жиҳатдан тўла шаклланмаганлигини кўрсатади. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling