Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Тўда даврида жинсий муносабатлар


Download 1 Mb.
bet13/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

4. Тўда даврида жинсий муносабатлар
Ибтидоий тўда даврида бирдан бир муҳим йўналишдан бири биологик хусусият билан ижтимоий кураш ёки жинсий муносабатлар эди. Бу вақтларда ҳайвонга хос хусусиятлар кучли бўлиб, мазкур ҳолат ривожланиб келаётган жамиятга кучли босим ўтказарди. Агар биз ҳозирги замон маймунлар ҳаётига назар солсак, унда шимпанзелар ва гориллалар жуфт оила, бошқалари эса гарем оила бўлиб, яшашини яна бирида бир неча жинсларнинг бошида кучли эркак маймуннинг бўлиш ҳолатини кузатамиз. Бундан ташқари, гарем оилага ёш урғочи маймунлар ҳам киради, лекин ўзларининг важакларидан ўтиб, ўзидан кўпайишга иштирок этмайди. Шундай бир неча «оила»ларнинг бирлашиш вақтида урғочи маймунлар учун эр маймунлар ўртасида доимий жанглар бўлиб туради. Озроқ бўлса-да, тасаввур қилиш мумкинки, ибтидоийликнинг энг илк босқичларида ҳам шундай ҳолатлар такрорланиб турган бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам гарем ва бошқа зоологик оила ўртасида антаганистик ҳаракатлар бўлган. Шунинг учун ҳам кўпгина олимлар илк тўда даврида промускуннет, яъни (лотин: пропус – аралаш, ҳаммага баробар) тартибсиз жинсий муносабатлар ҳукм сурганлигини таъкидлашади. Кўпчилик олимларнинг фикрича, бу каби ҳолатлар айрим минтақаларда XIX асрларнинг 2-ярмида яшаган қабилаларнинг турмуш тарзида сақланиб келинган бўлиб, бу аломатлар асосан этнографик маълумотларга таяниларди. Аммо жинсий промискутет янги бошланиб ёки ташкил топиб келаётган, меҳнат орқали бирлашиб ривожланаётган жамоа тартиб ва урф-одатларини кескин босиб ўтолмасди. Тўда бўлиб яшашда аста-секин ҳайвонга хос эгоизмдан қутилишни ҳаётнинг ўзи талаб қиларди. Тўғри, бу давр тарихининг кўпгина жиҳатлари ҳамон сирлигича қолиб келмоқда.
5. Қон-қардош оила ҳақидаги масала
Қон-қардош оила ҳақида биринчилардан бўлиб, уни таҳлиллаштирган этнограф олим Л.Г.Морган бўлади. Морган ўзининг «Қадимги жамият» китобидаги бу ҳақда ёзганлари Гавайликлар мисолида келиб чиқилган эди. Морганнинг таълимоти бўйича биринчи, энг қадимги жинсий никоҳ қон-қардош оила кўринишида бўлган. Аммо кейинги вақтларда олимлар орасида бу ҳақда турли мунозаралар мавжуд. Морганнинг тасаввури бўйича қон-қардош оила фақат бирор-бир авлоддаги барча қавм-қариндошлар: ака-ука туғишганлар, опа-сингиллар, уларнинг туғишган авлодлари, бобо авлодлари ва момо авлодлари бирикмасидан иборат бўлган. Никоҳ муносабатлар бошқа ҳар хил шахслар ва авлодлар ўртасида йўл қўйилмаган. Бундай хато таълимотни илгари суришда Морган Полинезиядаги Гавай оролларида яшаган аҳоли турмушини ўрганиб, шундай хулосага келган эди. Масала шундаки, бу материаллар тўпланган вақтда гавайликлар синфий жамиятга ўтиш арафасида яшардилар. Морган гавайликлар ҳақидаги манбаларга таяниб, бу тизим уларда ота ва она нафақат ўзларининг, шунингдек, ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳам болаларини, уларнинг болалари ўз навбатида ота-оналарини нафақат ўзлариники, шунингдек, ўз навбатида барча опа-сингил, ака-укаларни ўзларининг туғишган қариндошлари деб билардилар. Шу боисдан Морган бу воқеага ва ҳолатга қараб, гавайликларда энг қадимги никоҳ қон-қариндош оила никоҳ бўлган, деган хатога йўл қўяди. Промускунтет даврини инобатга олмайди. Морган миссионерлар томонидан гавайликлар ҳақидаги тўпланган маълумотларга таяниб, гавайликларни жуда орқада қолган халқ маъносида хулоса қилади. Бироқ бу мулоҳазага қарама-қарши ўлароқ, гавайликлар бу манбаларни тўплаш асрида ибтидоий тузумнинг инқирози билан боғлиқ синфий жамиятга ўтиш чегарасида яшардилар. Морган илгари сурган оила тизими кейинги вақтларга тааллуқлиги аниқланди. Шундай қилиб, гавайликлардаги оила никоҳ шакли жуда кейинги даврларга оидлиги янги замон олимлари томонидан аниқланди. Ниҳоят, қон-қардош оила ҳақидаги тахминлар асоссиз эканлиги маълум бўлди. Ҳозирги вақтда ибтидоий жамият тарихини ўрганувчи олимлар бу масалани эътиборсиз қолдирмоқдалар. Шуни қайд этиш лозимки, сўзсиз, уруғ-жамоа тизими бирдан пайдо бўлмаган ва ундан аввал узоқ вақтларда аста-секин оила никоҳ тизимини бошдан кечирган. Масала шундаки, уруғ-жамоа тизими дарҳол пайдо бўлмаган ва узоқ тарихий йўлни босиб ўтган.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling