Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Овчиликнинг ўқ-ёй ёрдамида олиб борилиши асосан мезолит давридан бошланади


Download 1 Mb.
bet22/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

Овчиликнинг ўқ-ёй ёрдамида олиб борилиши асосан мезолит давридан бошланади. Демак, галдаги илк уруғ-жамоа тузумининг ривожланиши мезолит даврига тўғри келади. Мезолитнинг кўпинча эпипалеолит (юнонча - сўнгги) ёки протонеолит (юнонча proto - биринчи) даври, тахминан, мил. авв. 12-6 минг йилларни ўз ичига олади. Мезолит даврига келиб музликларнинг эриб битиши натижасида ер юзида ҳозирги замон иқлимига ўтиш бошланади. Шу билан бир вақтда шимол буғулари ҳам йўқолган. Овчиларнинг асосий машғулоти лось, зубр, тўнғиз ва сувда сузувчи паррандалар бўлган.
Мезолит даври техникаси тошнинг майда учирмалардан иборат бўлиб, улардан ясалган микролит қуролларнинг кенг тарқалиши билан характерланади. Бу микролитлар узунлиги 1-2 см юпқа майда парақачалардан иборат. Микролитлар ромба, трапеция, учбурчак, сигмент шаклларида бўлиб, улардан арра тишли кескич қуроллар ясашда фойдаланилган. Молнинг қовурға суягини ва узун суякларининг орасини ёриб, микролитларни арра тиш шаклида қадаб чиқиб, табиий мўм билан мустаҳкамлаган. Ҳайвон терисидан бўлган тасмалар билан мустаҳкам қилиб боғлаганлар. Шундай қуролларни ясашда ёғоч асослари ёки сопларидан ҳам фойдаланганлар. Шундай қилиб, кесувчи, арраловчи микролит қуроллар ясалиб, турмушда кенг фойдаланилган. Мезолит даврининг муҳим ютуқларидан бири ўқ-ёйнинг ихтиро қилиниши эди. Айрим маълумотларга қараганда, ўқ-ёй сўнгги палеолитнинг мадлен босқичида пайдо бўлган. Аммо нима бўлганда ҳам ўқ-ёй мезолит даврида кенг тарқалади. Тарихда биринчи бор мезолит даврида ҳайвонларни қўлга ўргатиш бошланган бўлиб, бу ҳодиса кейинчалик чорвачиликнинг вужудга келишига муҳим омил бўлган. Қўлга, яъни уй шароитига ўргатилган жониворлардан дастлабкиси ит эди. Мезолит даврида узоққа отиш қуроли ўқ-ёйнинг пайдо бўлиши овчиликнинг муайян даражада ривожланишига катта туртки бўлган. Осталогик материалларда ҳозирча мезолит даврида бошқа майда ҳайвонлар қўлга ўргатилганлиги ҳақида аниқ маълумот учрамайди. (Расм-23, 24)
Мезолит даврининг охирларида шимолий вилоятларнинг турли туманларида қўпол парчалаш асосида тайёрланган чопқич қуроллар (макролитлар): болта, теша, чўкич кабилар кенг тарқалган. Маконлардан гарпун – қармоқларнинг сероб топилиши бу даврда балиққа овчилик анча ривожланганлигидан далолат беради.
Мезолит даврида одамлар янада кенгроқ ҳудудларга тарқалиб яшайди. Шу тартибда улар шимолдаги Шотландия, Скандинавия, Болтиқбўйи сарҳадлари, қисман Шимолиу муз уммони қирғоқлари, ҳатто Американи ишғол қилиб яшашга ўтадилар. (Расм-23, 24, 25, 26, 27)
Мезолит даври овчи ва балиқчиларнинг турмуш тарзи Овропа маконлари асосида яхши ўрганилган. Мезолит ҳаётидан, айниқса, Азиль, Тарденауз, Маглемоза ва бошқа маданиятлар яхши тақдим қилинган.
Мезолит даври турар жойлари ярим ертўла асосида қурилган чайла – кулбалардан иборат бўлиб, енгил қурилган турар жойлардан ташкил топган эди. Бу даврда ҳали ғорлардан ҳам яшаш учун кенг фойдаланилган. Улар шимолий совуқ ўлкаларга ҳамда жанубда иссиқ ўлкаларга мос кийим-кечакларга эга бўлганлар. Мезолит даврида микролит қуроллар кенг тарқалган. (Расм-28)
Мезолит даври аҳолисининг турмуш тарзини ўрганишда этнографик маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Зеро, Ер куррасининг кўпгина жойларида яшаган халқларда ибтидоий тузумнинг сарқитлари кучли сақланиб қолган. Шулардан мисол тарзида бушмен ва оловли ер қабилаларини кўрсатиш мумкин. Бушменлар Шарқий ва Жанубий Африканинг маҳаллий – жойли қабилаларидир. Бироқ банту қабилалари уларга доимий ҳужум қилиб турган ва улар Африка қитъасининг энг жанубий томонида бўлган Сахара саҳроларига ҳайдаб чиқарган. Бу ерларда аввал ҳам бушмен қабилаларининг бир қисми яшарди. Бушменларнинг турмуши овчилик билан боғлиқ бўлган. Улар асосан ўқ-ёй, тош ва суяк тиғли найза ва бошқа микролит қуроллардан фойдаланган. Камон ўқларини микролитлардан ясаган. Улар камон ўқларини ҳар хил гиёҳлардан олинган заҳар билан тўйинтириб, ов объектига отишни яхши ўзлаштирганлар. Улар антилоп, зебр, газел, туяқуш ва бошқа жониворларга ов қилишганлар. Овчиликда аёллар ҳамда болалар ҳам қатнашиб, улар қамал усулидаги овга ёрдам беришганлар. Овда итдан фойдаланган. Бушменлар турмушида терим-термачилик ҳам маълум аҳамиятга эга бўлган. Кўл, дарё қирғоқларида балиқ ови билан ҳам шуғулланган. Теримчиликда аёллар ҳам қатнашган.
Оловли ер қабилаларининг ҳам турмуш тарзи бушменларга яқин турарди. Бу қабилалар аслида Америкада яшаган бўлиб, кейинчалик қўшни қабилалар ҳужуми натижасида улар майда оролларга ҳайдаб чиқарилган. Бу қабилалар ҳам ўқ-ёй ва гарпун қуроллардан фойдаланган. Улар тюлен, йирик балиқларни гарпун ёки найза санчиш усулида тутишганлар. Ўқ-ёйдан майда жониворлар ва паррандаларга ов қилишда фойдаланганлар. Ёй ўқини чақмоқтошдан ва ҳайвон суякларидан ясашган. Овда итдан фойдаланган. Шу билан бирга улар денгиз алоқа воситасидан ҳам фойдаланишган. Бушменлар, оловли ерликлар ўз яшаш жойларини озиқа излаш мақсадида ўзгартириб, кўчиб юришганлар. Шох-шаббалардан чайлалар қуришни билишганлар. Бундай чайлалар япроқлар ҳамда ҳайвон терилари билан ёпилган бўлиши мумкин. Бу иккала қабилалар аҳолиси керамикани билишмасди. Гўштни оловга тоблаб пиширганлар. Оловда қиздирилган тошга гўштни ёпиштириб, сўнгра уни оловда тоблаганлар. Ибтидоий одамлар мезолит даврида ярим ўтроқ ҳаёт кечирганлар. Фақат янги техник ютуқлар натижасида одамзод неолит даврига келиб, ўтроқлашиб яшашга ўтадилар.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling