Ибтидоий жамият тарихи (Жаҳон тарихи)


Download 1 Mb.
bet20/57
Sana22.02.2023
Hajmi1 Mb.
#1220168
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57
Bog'liq
I J T kitob

5. Ирқларнинг келиб чиқиши
Ирқларнинг келиб чиқиши ҳақида айрим лўнда ва қисқача хулосалар билан кифоялансак бўлади. Одамзоднинг дастлабки жаҳоннинг турли минтақаларига тарқалиши ва ўзлаштириши туфайли ирқий дифференциация вужудга келди. Археологик манбалар ва ибтидоий одамларнинг бош чаноғининг ўрганилишича, ҳозирги замонда мавжуд бўлган ирқий аломатлар сўнгги палеолит даврида вужудга келган. Бу ирқий бўлинмалар кўпинча қитъалараро чегаралар билан белгиланади. Масалан, овропоид ирқига оид аҳоли Овропа, монголоидларга оид аҳоли Осиё, негроид ирқига тегишли вакиллар Африка, Австралия қитъаларида тарқалган. Шу билан бир вақтда Ўрта Ер денгизининг шимолий районларида қисман негроид вакиллари ҳам учрайди. Африканинг шимолий гўшаларида негроидлар вакиллари учрайди. Кавказ ва Ўрта Осиё кўпроқ европоид аҳоли вакиллари билан, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёда негроидларнинг монголоидлар ва европоидлар билан аралашма аҳолиси вакиллари яшаган.
Ирқий бўлинишдаги айрим ўзига хос белгиларни қисқача кўриб ўтишимиз мумкин. Классик негроид ирқига мансуб аҳолининг териси қора рангда, сочи жингалак, бурун тузилиши энли, кенг, лаб тузилиши қалин ва тескари ағдарилган кўринишда бўлиб, бу аломатлар яшаш табиий шароитга мослашган. Масалан, бу типдаги одамларнинг тери қатлами алоҳида пигмент билан қопланган бўлиб, бу аломат улар терисининг қуёш нурида куйишдан сақланишида ёрдам беради.
Монголоид ирқи иссиқ, бироқ континентал иқлимга эга ярим чўл ва дашт шароитига эга вилоятларда шаклланган. Бу минтақада қум бўрони билан совуқ шамоллар эсиб туради. Бундай шароит одамларнинг ўз ҳимояси билан боғлиқ аломатларнинг вужудга келишига олиб келган. Ҳақиқатан ҳам монголоид ирқ вакилларининг юз тузилиши ялпоқроқ ҳолда тери ёғи билан қопланган, қисиқ кўз бўладилар. Бу хусусиятлар уларни совуқ шамол – изғиринлардан, қум учирмаларидан ҳимоя қилишга мослашган.
Овропоид ирққа тегишли аҳоли вакилларининг бурун тузилиши анча илгари чўзилган бўлиб, бу хусусият ҳам иқлим шароитга мослашган ҳолда шаклланган.
Шундай қилиб, табиий иқлим ва жўғрофик жойлашиш минтақаларига нисбатан сўнгги палеолит даврига келиб ҳозирги замон одамларининг ўтмишдошларида 3 хилдаги ирқлар шаклланган.
Палеонтропологик ва археологик манбаларнинг гувоҳлик беришича, мезолит даврига келиб, йирик ирқ таркибида унинг шаҳобчалари пайдо бўлган. Масалан, овропоид ирқи таркибида шимолий ва жанубий шаҳобчалар юзага келган. Монголоид ирқи таркибида Сибир, Жанубий Осиё ва Америка шаҳобчалари вужудга келган. Кўпгина жойда шаҳобчалар эса асосий қитъалардан ажралиб, биқ ҳолда ривожланган аҳоли орасида содир бўлган. Бу каби ирқ вариантларининг пайдо бўлиши турли омиллар таъсири билан боғлиқ ҳолда кечган. Умумий жиҳатдан қаралганда, айтилган барча ирқлар сўнгги икки-уч минг йиллар ичида тўла камол топади ва ибтидоий жамият тарихи хронологик чегарасидан чиқиб кетиши кузатилади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling