- “Касб аълочиси” кўкрак нишони соҳибларига;
- ўқув йили давомида спорт турлари бўйича республика миқёсида ўтказилган спорт чемпионатларида (ҲМҚО ўртасидаги мусобақалар) “биринчи”, “иккинчи” ва “учинчи” ўринларни эгаллаган ходимларга ҳамда халқаро мусобақалар ғолиблари ва совриндорлари (спорт турлари бўйича республика терма жамоаси аъзолари), шунингдек халқаро тоифадаги спорт усталарига;
- соҳавий хизмат йўналишлари бўйича Ички ишлар вазирлиги миқёсидаги, республика ва халқаро кўрик танлов ғолибларига;
- ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасида бўлган ходимларга;
Бундан ташқари, янги тартибга кўра ходимларга қулайлик яратиш мақсадида қуйидагилар назарда тутилди:
- ходимларга малава тоифалари бўйича устама ҳақ тўлашлар 1 январдан келгуси йилнинг 1 январигача узлуксиз амалга оширилиши;
- ички ишлар органларига бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан келган ходимларнинг иш стажи ҳамда амалдаги малака тоифасини ҳисобланиши;
- ходимларга малака тоифасини бериш ёки пасайтиришда кетма-кетликка амал қилиниши;
- Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг таълим муассасалари битирувчиларига бир йиллик амалий иш стажига эга бўлгандан сўнг тегишли малака тоифасини берилиши белгилаб қўйилди.
********************************************************
МАЪЛУМОТ УЧУН:
Низомда ходимларга тоифалар бериш ИИОдаги хизмат йилларидан келиб чиқиб қуйидагича белгиланмоқда:
учинчи малака тоифаси 3 йилдан ортиқ хизмат қилган ходимларга;
иккинчи малака тоифаси “учинчи тоифа”га эга 5 йилдан ортиқ хизмат қилган ходимларга;
биринчи малака тоифаси “иккинчи тоифа”га эга 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ходимларга;
“уста” малака тоифаси “биринчи тоифа”га эга 20 йилдан ортиқ хизмат қилган ходимларга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |