27
Ички ишлар органларида хизматга
номзодларни танлаб олиш тадбирларини
ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага
4-илова
Ички ишлар органларига хизматга қабул қилишда алоҳида антропометрик
параметрлар белгиланадиган бўлинмалар ва лавозимлар
РЎЙХАТИ
1. Бўйининг баландлиги 175 см. дан паст бўлмаган эркаклар ва 170 см. дан паст
бўлмаган аёллар қабул қилинадиган лавозимлар:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Жамоат хавфсизлиги
департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг йўл-патруль хизмати
сафарбарлик гуруҳи
командирлари;
йўл-патруль хизмати (катта) инспекторлари.
2. Бўйининг баландлиги 170 см. дан паст бўлмаган эркаклар ва 165 см. дан паст
бўлмаган аёллар қабул қилинадиган лавозимлар:
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг ушбу Рўйхатнинг
1-бандида кўрсатилган лавозимлардан ташқари
барча лавозимлари;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Жамоат тартибини сақлаш бўлинмаларининг:
бригада, батальон ва отряд командирлари ҳамда уларнинг хизмат бўйича
ўринбосарлари;
гуруҳ командирлари;
ҳайдовчи-ходимлар (бундан навбатчилик қисмлари ва таъминлаш бўлинмалари
ҳайдовчи-ходимлари мустасно);
сафдор ходимлар;
отлиқ ходимлар;
ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда
хавфсизликни
таъминлаш батальони ва отрядларнинг барча лавозимлари.
28
Ички ишлар органларида хизматга
номзодларни танлаб олиш тадбирларини
ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги йўриқномага
5-илова
Do'stlaringiz bilan baham: