“Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга
Download 161 Kb. Pdf ko'rish
|
ПҚ-10 бўйича-қисқача
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кодекс талабларига амал қилиш барча ходимлар учун мажбурий.
- Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг устувор вазифалари белгиланди
- “Е-номзод”
- 2023 йил 1 сентябрьдан
- 144 соатдан кам бўлмаган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.01.2023 йил кунги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ 10-сон Қарори мазмун-моҳияти Ушбу Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди: 1) Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси. 1-иловага мувофиқ. Унда, ИИО ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар вакили этиб тарбиялаш орқали аҳолининг чинакам розилигига эришиш; ИИО ходимларида хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак маъсулият билан ѐндашиш, жамиятда умумэътироф этилган одоб- аҳлоқ нормаларига сўзсиз амал қилиш туйғусини шакллантириш; ИИОда содир этилиши мумкин бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар, суистеъмолчилик ва коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, ҳуқуқ-тартибот тизими обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик. Кодекс талабларига амал қилиш барча ходимлар учун мажбурий. Кодекс талабларига амал қилмаслик ѐки уни қўпол равишда бузиш хизматдан бўшатишгача интизомий жазо қўллашга асос бўлади. Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг устувор вазифалари белгиланди: -номзодларни танлашни адолатли, холисона ва шаффоф тизимини яратиш, -маънавий-маърифий ишларни “таълим муассасасидан – хизматнинг охирига қадар” тамойили асосида олиб бориш, -манзилли психологик тадбирлар ўтказиш, -истиқболли ѐш кадрлар захирасини шакллантириш, -ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайѐргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизимини яратиш, -ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш. 2) Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланди. Қуйидагилар белгиланди: -ИИОга қабул қилинган номзодлар учун синов муддати 1 йил этиб белгилаш, -ИИВ академик лицейи битирувчилари учун ИИВ Академиясида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти”, “Тезкор-қидирув фаолияти” йўналишларига тўлов контракт асосида 200 нафаргача қўшимча ҳар йиллик қабул квотаси ажратиш, -интизомий жазо тариқасида лавозимидан озод этилган ходимларни бошқа соҳавий тузилмаларга ўтказиш тақиқланиб, ўз йўналиши бўйича қуйи бўлинмага йўналтириш ѐки хизматга лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказиш -2023 йил якунига қадарли “Е-номзод” электрон ахборот тизимини яратиш, -икки ой муддатда ходимларда мулоқот психологияси ва муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаш, -уч ой муддатда малака тоифасини бериш тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш, бунда ахборот технологияларидан фойдаланиш ва Кодекс қоида ва талабларини ўзлаштирганлиги бўйича синовлар қабул қилиш. -хизматга биринчи марта қабул қилинган ходимлар ИИВ Малака ошириш институтида уч ойлик бошланғич касбий тайѐргарлик курсларини муввафақиятли тамомлаганидан сўнг тегишли лавозимга тайинланади. -янги қабул қилинганлар дастлабки синов муддати даврида Кодекс қоида ва талабларини бузган ҳолатларда уларга бириктирилган мураббийлар айбдорлик даражасидан келиб чиқиб эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазога тортилади. -Академик лицейларнинг илмий даражага эга кафедра бошлиқлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасалари кафедра бошлиқларига тенглаштирилди. -2023 йил 1 сентябрьдан бошлаб ҲПБ, ЙПХ ва ППХ ходимларини “Фуқаролар билан ишлаш модули” бўйича узлуксиз ўқитиш амалиѐтини йўлга қўйиш орқали шахсий масъулиятини ошириш. Бунда Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимларни ҳар уч йилда бир марта ўқитиш. 3) Ички ишлар органларида кадрлар салоҳияти даражасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар “йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқланди. -Жамоатчилик назоратини кучайтириш учун соҳа олимлари, фахрийлар, журналистлардан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилади. -Академик лицейларда ўқув-тайѐрлов марказлари ташкил этган ҳолда иш вақтидан ташқари ўқувчи ва фуқаролар учун пулли таълим хизматлари йўлга қўйилди. Бунда тушган пулнинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчига, 50 фоизи академик лицей моддий-техник базасини ривожлантиришга йўналтирилади. -“Касб фидойиси” соҳавий хизмат раҳбарлари ўртасида кўрик танлов ўтказилади. Ғолиблар ҳар йили 25 октябрда тақдирланиб, йил давомида ойлик маошини 50 фоизини қўшимча олиши мумкин. -“Динамо ЖТС” ИИВга ўтказилди. Download 161 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling